Депутатлар жамоат жойларида сигарет чекишни таъқиқловчи янги қонун лойиҳасини таклиф қилди

665
Иллюстратив сурат. Flickr.com

Парламент депутатлари чилим ва электрон сигаретларни жамоат биноларида, бекатларда қум соҳилларида чекишни таъқиқлашни таклиф қилишмоқда. Шунингдек, улар қонун лойиҳасида никотинсиз электрон сигаретларни чекишдаги салбий натижаларни оддий сигарет чекишга тенглашган.

Депутатлар гуруҳи жамоат жойларида сигарет чекиш қоидасини ўзгартиришни чекловчи янги қонун қабул қилишни таклиф қилишмоқда. Бунга кўра, чилим, кальян ва электрон сигареталарни (вейп ва электрон сигареталарни) жамоат жойларида, бино деразалари ёнида, бундан ташқари лифтларда ҳамда кўп қаватли уйларнинг йўлакларида чекиш мумкин эмас.

Қонун ташаббусчиларидан бири, парламент депутати Алмазбек Токторов қонун лойиҳаси соғликни сақлаш бўйича комитетда кўрилаётганини «Клооп»га билдирди. Шундан сўнг ғоя бир ойнинг ичида парламентда биринчи ўқишда кўрилади деб ҳисоблайди у.

Халқ вакилларининг қонун лойиҳасида чилим, кальян ва электрон сигареталарни (никотинсиз ва никотинли) қуйидаги жойларда чекишни таъқиқлаш таклиф қилинмоқда:

  • муниципал, хусусий ва турар жой биноларида, жумладан “подъезд”лар, лифтлар ва ҳожатхоналарда;
  • кўчаларда жойлашган овқатланувчи ерларда (таҳр. — кафеларнинг терассаларида ва дўконлар олдида);
  • таълим олиш биноларида ва уларнинг ҳудудларида;
  • биноларнинг кираверишида ва дерезасидан 2 метрдан кам бўлмаган оралиқда;
  • жамоат транспортларининг бекатларида ва улардан уч метрдан кам бўлмаган оралиқда;
  • қум соҳилларида;
  • шифохоналарда ва улардан 10 метрдан кам бўлмаган оралиқда.
Иллюстратив сурат. Flickr.com

Қонун лойиҳаси ташаббусчиларининг айтишича, қирғизистонликлар сигарет чекишдан ва электрон чилимларнинг тутуни туфайли ўлиб ёки ногирон бўлиб қолади ва ҳозирда қонунлар бунга қарши самарасиз курашмоқда.

Токторов «Клооп» мухбирига билдиришича, никотинсиз электрон сигаретлар «организмда айрим ўзгаришларни юзага келтиради», чунки уларнинг таркибида «аэрозоль» бор.

«Қонун ташаббусчиларига бизга тушган маълумотлар бўйича, [...] Қирғизистондаги онкология касалликларининг 30 фоизи сигарет чекиш оқибатида ва аэрозоль туфайли келиб чиқади. Бу халқаро ташкилотларнинг тадқиқоти. Масалан: бутун жаҳон соғликни сақлаш ташкилотини ва Халқаро онкологлар уюшмасининг», — деб тушунтирди депутат.

Маълумотнома: Электрон сигаретларни барчасида ҳам (инг. вейп) никотин бўлавермайди. Вейп чекишда унинг ичидаги қўшилма исийди — бу буғ бўлиб чиқади (аэрозоль).

Бутун жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг (БЖСТ) маълумотига кўра, вейплардан чиққан тутун (аэрозоль) заҳарловчи моддалардан ташкил топган ва улардан фойдаланиш соғликка зарар келтиради.

«Улардан кўп фойдаланишдан, кўринишидан сурункали обструктив ўпка касалликларини, ўпка саратонини, балким, чилим чекиш билан боғлиқ бўлган юрак қон томир касалликларини ва бошқа касалларнинг кучайиб кетиш хавфи кўпаяди», — дейилади БЖСТнинг баёнотида.

Бу қонун лойиҳаси яна нимани таъқиқлаши мумкин?

  • Сигарет, кальян ва электрон сигаретларни реклама қилишга;
  • дўконларда сигарет, кальян ва электрон чилимларнинг турларини намойиш қилишга (таҳр. — уларни харидор кўрмайдиган жойда сақлаш керак бўлади);
  • 20 донадан кам ёки ортиқ сигарети бўлган пачкаларни ва уларни доналаб сотишга;
  • нос бошқа чекилмайдиган моддаларни ишлаб чиқиш, олиб келиш, сақлаш, улгуржи ва чакана савдо юргизишга;
  • носни уй шароитида ва лицензиясиз ишлаб чиқишга;
  • носни талаб қилинган акциз белгисиз сотишга;
  • электрон сигаретларга мўлжалланган суюқликларда уларнинг ҳушбўйлаштирувчиларининг номини кўрсатишга (масалан, олча таъмли).