Хавфсизлик кенгаши Атамбаевнинг тарафдорларига қарши ишларга изоҳ берди. Муҳим нималар айтилди?

487
Дамир Сағинбаев журналистларнинг саволларига жавоб бермоқда. 7-февраль. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Хавфсизлик кенгашининг котиби Дамир Сағинбаев 7-февралда матбуот анжуманида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорларига қарши ишлар бўйича янги маълумотларни очиқлади.

Бишкек ИЭМи бўйича ишлар. Жээнбековнинг жавобгарлиги текширилмайди

Сағинбаев билдирганидай, Бишкек ИЭМдаги авария ва янгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича президент Сооронбай Жээнбеков ва унинг укаси Асилбек Жээнбеков текширилмайди. Унинг айтишича, ИЭМ бўйича жиноят иши тугаган ва далиллар тўпланган.

Нима учун бу муҳим? Ўтган йилнинг январида ИЭМда бўлган авария туфайли Бишкекнинг ярим аҳолиси иссиқликсиз қолгандан сўнг ҳукумат уни янгилашга кетган Хитой кредитидан қанчалик унумли файдаланилганини ҳамда аварияга кимлар айбдорлигини текшира бошлаган.

Депутат комиссияси янгилашнинг баҳосини «қимматлатилган», шунингдек бу лойиҳа бўйича кредит шартномасида «Қирғизистон манфаати ёзилмаган» деган хулосага келган.

ИЭМ бўйича ишларни текшириш ҳозирдаги президент Сооронбай Жээнбеков билан собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўртасидаги келишмовчиликлар шартинда ўтган. Натижада, бир неча мансабдор амалдорлар айбланувчиларнинг сафини тўлдирган, жумладан собиқ президентнинг тарафдорлари ҳам бўлган. Масалан: собиқ премьер-министр Сапар Исақов.

Атамбаев ва Исаковга раҳми келганлар Сооронбай Жээнбеков ҳам жавобгарликка тортилиши керак дейишмоқда, сабаби у ҳукумат раҳбари бўлган вақтда ИЭМни таъмирлаш бўйича хулосаловчи ишларни назорат қилган, шунингдек 2017-йили биргина унинг ҳукумати иссиқлик марказининг эски қисмини таъмирлашга маблағ ажратиб турган.

Шунингдек, собиқ президентнинг тарафдорлари бу ишларда Асилбек Жээнбековнинг ҳам айби бор деб айтишмоқда, чунки Бишкек ИЭМни таъмирлаш бўйича Хитой билан шартномани депутатлар қабул қилаётган вақтда у парламент спикери бўлган деб айтишмоқда.

Илмияновнинг иши. Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси 150 минг доллар пора олган

Сағинбаев Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси Икрамжан Илмияновнинг ишидаги янги ҳолатларни очиқлади. Хавфсизлик кенгаши котибининг маълумотига кўра, собиқ амалдор хориж компаниясидан ҳукумат унинг машиналарини ҳибсдан чиқариб бериши учун пора сифатида 150 минг доллар олган.

Нима учун бу муҳим? Илмиянов Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси ва унинг тарафдорларидан бири бўлган. 2018-йилнинг октябрида Илмиянов Россияда қўлга олинган, товламачилик, пора олиш ва хизматида ваколатга эга  ҳуқуқларини суистеъмол қилиш айблари бўйича Қирғизистонга депорт қилинган.

Илмияновнинг қўлга олинишининг ўзи ҳам Жээнбеков ва Атамбаев муносабатларини ёмонлигининг белгиси. У қўлга олингандан бир ой ўтгандан сўнг ижтимоий тармоқларда Жээнбековнинг сайлов олди штабининг чиқимлари тўғрисида текширилмаган маълумотлар пайдо бўлган — бу маълумотга кўра, президент кампаниясининг ҳақиқий чиқимлари 10 марта юқори бўлган.

Кейинроқ, Атамбаев ўзининг «Апрель» телеканалига берган интервьюсида, бу маълумотлар Илмиянов ишининг оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин деб тахмин қилган, аммо у бу маълумотларнинг оммага чиқиши билан ўзининг алоқаси йўқлигини айтган.

Ибраимовнинг иши. «Дастан»да ўғирланган пулнинг миқдори

Сағинбаев билдирганидай, Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов давлатнинг «Дастан» ишхонаси раиси бўлган вақтда муассаса кассасидан 270 минг доллар олган.

Бу нима учун муҳим? Ҳозир Ибраимовга нисбатан бирданига уч жиноий иш қўзғалган,улар унинг Бишкек шаҳар мэри ва давлатнинг «Дастан» ишхонаси етакчиси хизматидаги ишлари билан боғлиқ.

МХДК Ибраимовни 2018-йилнинг июлида қамоққа олган. У «Дастан» ишхонасининг мулкини ўзлаштиргани ва муниципал ерларни ноқонуний бериш бўйича айбланган. 2019-йилнинг январида «Солнечный берег» пансионатини ноқонуний сотиш иши бўйича айбланган — бу пансионат «Дастан»нинг мулки бўлган.

Ибраимов ўзига қарши жиноий ишларни сиёсий таъқиблар деб атаган. Бошқа амалдорлардай у бу рўйхатда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдори бўлган. Ибраимов ҳозирдаги ва собиқ президентларнинг келишмовчиликлари ортидан эгаллаган лавозимидан кетган.

Кулматов иши. Кулматовнинг «коррупцион ҳаракатлари» туфайли келган зарар 95 млн сомни ташкил қилган

Сағинбаевнинг айтишича, Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматовнинг «коррупцион ҳаракатларидан» келтирилган зарарнинг миқдори 95 млн сомни ташкил қилган.

Бу нима учун муҳим? Бу иш мактабларни қуриш ишлари билан боғлиқ. Тергов версияси бўйича, Кулматов Бишкекда янги мактаб қуриш учун Хитойнинг ТВЕА компаниясининг грантидан ноқонуний фойдаланган.

TBEA компаниясининг $2 млн доллар грантига Қирғизистон ҳудудида иккита янги мактаб қуриш керак эди, аммо Сағинбаевнинг айтишича, Кулматов «аралашиб», ҳаражатларни марказий мактабларнинг бирини қурулишига сарфлаган.

Бу иш бўйича айблов Кулматовга 2018-йилнинг май ойида қўйилган, шунингдек бир ойдан сўнг у қамоққа олинган. Собиқ шаҳар раҳбари ўзига қарши ишни — бу сафида ўзи ҳам бўлган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг атрофидагиларни «сиёсий таъқиб» қилишда деб бир неча бора айтган.

Хавфсизлик кенгаши Атамбаев жазога тортилади деб ҳисоблайди

Сағинбаев собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг жавобгарликка тортилиши мумкин деб айтган. Унинг айтишича, агар гувоҳлар ёки сиёсий ишлар бўйича айбланганлар Атамбаевга қарши бевосита ёки билвосита кўрсатма берса, агар унинг даҳлсизлиги тўғрисида қонун қабул қилинса, унда унга нисбатан жиноий иш бошланиши мумкин.

Бу нима учун муҳим? Собиқ президентларнинг даҳлсизлигини олиш бўйича қонун лойиҳасини парламент депутатлари Исхақ Масалиев ва Қурманқул Зулушев илгари сурган. Улар «Президентнинг табдиркорлиги ҳақида» қонун ўлканинг Конституциясига қарши келади деб ҳисоблашади.

Масалиев ва Зулушев бош прокуратурага собиқ президентга айб қўя олувчи ҳуқуқ беришни таклиф қилишган. Шунингдек парламент ҳолатларни диққат билан текширгандан сўнг кўпчиликнинг овози билан собиқ-президентни жавобгарликка тортиб-тортмаслик кераклигига овоз беради.

Парламентда собиқ президентнинг даҳлсизлигини қайта кўриб чиқиш бўйича масалага икки воқеа туртки бўлган— бу 2018-йилнинг мартидаги Атамбаевнинг Жээнбековга нисбатан танқиди (шундан сўнг ҳозирдаги президент Атамбаевнинг кадрларини хизматларидан ола бошлаган), бундан ташқари, бундан икки ой аввал Бишкек ИЭМда бўлган авария.

2018-йилнинг октябрида Конституцион палата собиқ президентнинг абсолют даҳлсизлигини «конституцияга мос эмас» деб топган ва халқ вакилларини собиқ президентларни иммунитетдан ажратувчи механизмни ишлаб чиқишга чақирган. 2018-йилнинг ноябрида Масалиев ва Зулушевнинг қонун лойиҳасини парламент биринчи ўқишда мақуллаган.

Собиқ вице-премьер Аскарбек Шадиевнинг мулки

Сағинбаевнинг айтишича, собиқ вице-премьер-министр Аскарбек Шадиевдан конфискацияланган мулки давлат қарамоғига ўтган. Ҳукумат унинг активларини 1,8 млрд сом деб баҳолаган, унинг ичида амалдорларнинг икки шахсий уйи, Бишкекдаги идораси, «Тойота Лэндкрузер 150» русумдаги машинаси турли компаниялардаги устав капиталлари бор.

Бироқ Олий судга қарашли суд департаментининг матбуот котиби Наргиза Сагиналиева «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида, Шадиевнинг мулки давлатга ўтмаслигини айтган. Унинг айтишича, Шадиевнинг адвокати конфискациялаш ҳақида қарорга аппеляцияцион ариза берган, уни Бишкек шаҳар суди кўриб чиқмоқчи.

Бу нима учун муҳим? Аскарбек Шадиев Қирғизистондан 2018-йили апрелда чиқиб, АҚШга учиб кетган, сабаби у 2017-йили Чингиз Айтматов номидаги мукофот пулини ўзлаштириб олиш бўйича жиноий ишнинг фигуранти бўлиб қолган.

У Қирғизистондан чиқиб кетгандан сўнг МҲДК амалдорларга нисбатан яна икки жиноий иш қўзғаган. Улар: «чегарадан ноқонуний ўтиш» ва «пулларнинг изини яшириш».

Шадиев бу воқеалардан сўнг олти ой бўйи парламент депутати сифатида ҳисобланган. 2018-йили ноябрда эса Марказий сайлов комиссияси уни мандатдан ажратган.

Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев