Кун рақами: 2018 йили бюджетга қанча пул тушмай қолган?

478

Молия министри Бактигул Жээнбаева билдиришича, 2018 йили Қирғизистоннинг  бюджетига 6 млрд сомга яқин пул тушмай қолган. Бюджет комитетидаги парламент депутати унга бюджет режаларининг бажарилмаганлиги сабаб деб тушунтиришмоқда.

Жээнбаева 4-февралда маълум қилишича, 2018 йилга нисбатан Қирғизистон бюджетининг даромад манбаси 141,5 млрд сом миқдорида режа қилинган, аммо у амалда 6 млрд сомга кам бўлган — 135,4 млрд.

Бюджет ҳамда молия бўйича парламент комитетдаги депутат Зиядин Жамалдинов бюджетга пулнинг кам тушишининг сабабини айтиб берди — 2018 йили трансферт (1,9 млрд) ҳамда Давлат мулки  фонди (200 млн сом), бундан ташқари солиқ (2,3 млрд сом) ҳамда божхона (1,8 млрд сом) тўпловлари бўйича бюджет режалари бажарилмаган.

Қирғизистон бюджетининг 2018 йилга нисбатан режаланган дефицит 20 млрд сомдан ортиқ маблағни ташкил қилган.