Қирғизистонда иккинчи Россия харбий базаси ҳозирча очилмайди

577
Сергей Лавров. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Россиянинг ташқи ишлар министри Сергей Лавров билдиришича, Россиянинг ҳозирча Қирғизистонда иккинчи харбий базасини очиш режаси йўқ. Бунга қадар Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенкулов икки ўлканинг президентлари мартдаги расмий учрашувида бу масалани муҳокама қилишади деб таҳмин қилган.

Иккинчи рус харбий базасини очиш ҳақида Сергей Лавровдан Қирғиз-рус Славян университетининг (ҚРСУ) талабалари билан учрашувда сўрашди.

«Бу бизнинг ташаббус эмас. Шу сабабдан биз бу ҳақда биринчи марта эшиттик. Қирғизистонлик дўстларимиз билан уларда туғилаётган ғояларни муҳокама қилишга тайёрмиз», — деб жавоб берди Россиянинг ташқи ишлар министри.

Лавровнинг сафаридан уч кун аввал Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенкулов Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида, Қирғизистонда иккинчи рус ҳарбий базасини очиш зарурати тўғрисида айтиб берган.

«Қирғизистоннинг жанубида иккинчи ҳарбий базасини очиш эҳтиёжи бўйича масала икки давлатнинг юқори раҳбариятининг қарамоғида туради. Шу сабабдан бу масала икки мамлакат президентларининг март ойидаги учрашувида муҳокама қилиниши мумкин», — деди Жекшенкулов.

Шунингдек, Қирғизистонда яна бир рус ҳарбий базасини очиш зарурати ҳақида 2018 йили майда Қирғизистоннинг президенти Сооронбай Жээнбеков ҳам сўз очган.

«Республиканинг жанубий ҳудудида иккинчи рус ҳарбий базасини очиш зарурати бўйича бизнинг позициямиз террор, экстремизм ва наркотрафик каби афғон хавфларига реакция кўрсатувчи коллектив кучларини тузишга йўналтирилган», — деб айтиб берган.

Россиянинг Ҳарбий кучларининг Авиация базаси 2003 йилдан бери Қирғизистоннинг Чуй вилоятининг Қант шаҳридаги аэродромида жойлашиб келади.