Собиқ премьер Сариев ва депутат Сурабалдиеванинг ўртасидаги келишмовчилик. Бу ҳақда нималар маълум?

534

Элвира Сурабалдиева «Азаттык» радиосидаги «Давлат сирлари» дастурининг эфирида қандай қилиб 2005 йили отасининг бизнесига сиёсатчи Темир Сариев эгалик қилишга уринганини айтиб берди. Собиқ премьер-министрнинг айтишича, бу «кимнингдир буйруғи» ва Сурабалдиева барчасини «ўйлаб топяпти». Лекин, депутат гувоҳларни топиб беришга тайёр.

КСДП депутати Элвира Сурабалдиева «Давлат сирлари» дастурининг эфирида оилавий бизнесини рейдерлик йўли билан тортиб олиш ҳаракати тўғрисида айтиб берди.

Унинг айтишича, отаси Жиргалбек Сурабалдиев ўлдирилгандан сўнг 2005 йили депутат Темир Сариев тарафдан бизнесни тортиб олиш ҳаракати бўлган.

Депутатнинг рейдерлик мавзусини кўтариб чиқиши биринчи марта эмас. У бу ҳақда бунга қадар ижтимоий тармоқларда ёзган. Бироқ бу интервьюда у Сариевнинг исмини биринчи марта тилга олган.

«У “обрўйинг билан бермасанг, мен бари бир тортиб оламан, мен парламент депутатиман, аммо сен ҳеч ким эмассан ” деди. Бу менинг ердошим ва таниқли сиёсатчи — Темир Сариев. У кичик ишхонани тортиб оламан деб қўрқитган. Буни бутун Соқулуқ райони билади, — деб билдирган халқ вакили.

Сариев Сурабалдиеванинг айтганларини инкор қилмоқда. У депутат «бировнинг буйруғини бажармоқда» деб таъкидламоқда.

«Ўша вақтда мен қандайдир бизнес масалалари билан эмас, сиёсат билан шуғулланганман. Сурабалдиева гўёки кимлардир уни қўрқитгани ва мен унга одамларни жўнатганимни айтмоқда. Бу бутунлай ёлғон. Бу нарсани Сурабалдиеванинг виждонига ҳавола қилдим», — деб билдирган Сариев.

Собиқ премьер халқ вакилининг отаси ҳақида ҳам изоҳ берган.

«У ҳар доим отасидан қолган мулкларнинг меросхўри эканини айтади. Мен унинг отасини танир эдим, нима билан шуғулланиб юрганини ҳам биламан. Вафот этган одам ҳақида яхши гапириш керак ёки у тўғрисида умуман гапирмаслик керак деган гап бор. Бир нарсани айта оламан, мен 2000-йиллари Жогорку Кенешга депутат бўлганда отасига қарши бир қатор шикоятлар келар эди. Соқулуқдагиларнинг кўпчилиги бу ҳақда биладию Мен ҳозир ҳам [отаси] ҳақида қизига ва уларнинг бизнеси қандай йўл билан тузилгани ҳақида ҳеч нарса айтмаган бўлардим, лекин унинг [Сурабалдиеванинг] туҳмати мени буни айтишга мажбур қиляпти», — деб ёзган у фейсбукда.

Сурабалдиева интвервьюдаги сўзларини суд тартибида далиллашга ва Сариев билан бирга детектордан ўтишга тайёр эканини билдирган.

 

Сурабалдиева интервьюда нимани айтиб берган?

Ҳаётига суиқасд ҳақида

2005 йилнинг 24 мартида, революция бўлган куни, ота-онамнинг уйида эдим. Ўшанда ҳаётимга суиқасд қилинган. Уйга автомат билан қуролланган одамлар келишган — улар морадёрлар эмас, улар давлатдан келган одамлар эди. Уйда яқинларимдан ҳеч ким йўқ эди, ёлғиз эдим. Улар куч билан кириб келиб мени калтаклашган. Улар мени судраб чиқариб, «У қаерда?» деб сўрашган.

Улар менинг отамни излаб келишган эди. Шу сабабдан агар отам уйда бўлганда улар уни ўлдириб,  «Народний»нинг олдига ирғитиб, бизни морадёр сифатида кўрсатишмоқчи эди.

Ҳокимиятни босиб олиш бошланганда отам шок бўлган, унга Ақаев қосиб кетди деб қўнғироқ қила бошлашганда унинг гипертония касали тутган. Менга ҳужум қила бошлашганда у уйда йўқ эди, уни касалхонага етказишган эди. Отам менга ҳужум қилишганини билмаган. Мени ҳовлига судраб чиқишганда,  мародёрлар ҳаётимни сақлаб қолишган. Дупираган овозни эшитганда бизникига кириб келган одамлар мени ташлаб кетишди. Ҳушимни йўқотиб, қонталаш ётиб қолганман, дарвозалар очиқлигича қолган. Тунда опам келганда мен ҳовлида ётган эдим.

Милицияга қўнғироқ қилиб улана олмай қолдик, бир неча кундан кейин Биринчи май РИИБга борсам «Нима учун дарров келмадинглар?» дейишиб, шикоятимни олишдан бош тортишди. Мени кўрган отам [жиноятчиларни] топаман деб айтди, лекин икки ойдан кейин ўзи ҳам дунёдан ўтиб кетди.

Отасини ўлдиришгани ҳақида

Мен учун [отамни ўлдиришга буйруқ қилганлар] Бакиевлар экани очиқ. Унинг ўлимидан бир оз вақт аввал Қирғизистонга Бермет Ақаева яширин келган ва отам у билан учрашишдан қўрқмаган. Ҳокимиятни қўлдан чиқариб юбориш қўрқинчи уларнинг  [Бакиевларнинг] қадамларига [Сурабалдиевнинг ўлдиришига] туртки бўлди шекилли.

Отамни 2010 йили 10-июнда ўлдириб кетишди. Мен укам билан чет ўлкада эдим, дафн маросими куни келганмиз. Ўша куни ходимлар отамнинг ўлган куни «Кудайберген» бозорига ва бошқа объектларга фиксал органларнинг текширувчилари келишганини айтишди — бир вақтнинг ўзида деярлик қирққа яқин киши. Шунингдек отамнинг ердоши компанияни тортиб олишга харакат қилганини айтишди, шундай қилиб мен 13-июлда парламентга, унинг олдига бордим.

Темир Сариев ҳақида

Темир Сариев. Сиёсатчининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасидан олинган сурати.

У «Яхшиликча бермасанг бари бир тортиб оламан. Мен парламентнинг депутатиман, сен эса ҳеч кимсан» деб айтди. Бу менинг ердошим ва нуфузли сиёсатчи. У Темир Сариев. Шу кичик ишхонани тортиб оламан деб қўрқитган. Бу ҳақда бутун Соқулуқ райони билади. Мен учун бу икки ҳисса оғир бўлди. У оддий бир ердош эмас эди. У отам билан бирга номзодини кўрсатган, отам унга ёрдам берган эди.

Унинг жўнатган спортчилари бизнинг ходимларни калтаклашган. Мен компаниянинг эркакларини йиғиб, 150га яқин кишини, компанияни тарқатмоқчи эканимни, чунки депутат билан тенглаша олмаслигимни айтдим. Оқсоқоллар бир ҳафта сўрашиб, у билан ўзлари келишиб олишларини айтишди. Мен у ҳозирда матбуот анжуманани ўтказиб, Темир Сариев уйимизга келиб, уни нотўғри тушунишганини айтиб, бу мавзуни бундан кейин муҳокама қилмасликни илтимос қилди.

Бакиевларнинг қўрқитувлари ҳақида

Бакиевнинг инаугурацияси аввалида мен унинг қабулига тушиб қолдим. У Куловнинг 6-каватдаги кабинетида ўтирган, отамнинг вафот этганига бир ой бўлган эди. Биздан шунча миллион таъма қилишяпти ва Бакиевнинг олдида ажралиб туришни талаб қилишмоқда деб айтиб берганман. Бизда Кудайбергенда жуда кўп одамлар бор, улар бизни титишяпти, [отамнинг] қирқи ўтгунча кутиб турсанглар бўлмасмиди? Биздан сизларга нима керак ? деб айтганман.

«Менга сиздан ҳеч нарса керак эмас», — деди у. Сизнинг отангиздан шунча миллион таъма талаб қилишяпти деб туриб, кўз олдида республика солиқ хизматига қўнғироқ қилиб, Кудайбергенда текширув иши ўтказиляптими деб сўради. Йўқ. Бошқага қўнғироқ қилди  — йўқ. У телефонда уришиб, ттекширув билан келган одамларнинг фамилиясини суриштирди. Шундан кейин наригинга  — «Бир соатдан кейин менда бўлсин» деди. Мен Оқ уйдан чиққандан кейин ўзимникиларга қўнғиро қилсам улар менга — «Нима бўлганини билмаймиз, лекин ҳаммаси йўқолиб қолишди, ҳеч ким йўқ» деб айтишди.

Мен Бакиевга биз солиқ тўлаганимиздан улар сўраган маблағни тўлай олмаймиз деб айтдим. Ҳар ой сизнинг одамингиз келиб турсин, мен солиқ тўлашнинг ўрнига у пулларни сизга бериб тураман дедим. У ҳеч нарса керак эмас, бориб ишлайверинг деди. Ҳозир ўйласам, қўрқув ҳиссини қийинчилик енгиллатган экан.

Максим Бакиев ҳақида

Максим Бакиев. Сурат: Рейтер

Мен Тадбиркорлар союзи президентининг вазифасини бажараётган эдим, менга қўнғироқ қилиб «Сизни Максим қидиряпти» дейишди. Учрашишни хоҳламадим, уйга кетаётсам ДАН ходимлари (ҳозирги Давлат авто назорати) тўхтатди. Икки жип келиб тўхтаб, ичидан спортчиларга ўхшаш йигитлар чиқди. Эшигимни очиб, ҳайдовчим ва қўриқчимга  МҲДКнинг гувоҳномасини кўрсатиб, ўз машиналарига ўтказиб олиб Максимнинг идорасига олиб кетган.

Қабулхонада Жаҳон банкининг вакили ўтирган экан. Унинг ҳайратланиб қарагани эсимда. У кириб кетиб қайтиб яна чиқди, шундан сўнг мен кирдим. Максим парламентни ёмонлай бошлади «Мен уни ўзимга қаратиб оламан» деб. Сўнгра «Элвира, сен ёш қизсан, авто бизнес — бу эркакларнинг иши, уни бошқара олмайсан» деди. Мен унга «мени кечиринг, аммо отам мерос қоғозини ташламаган ва бизни олти ойдан бери давлат қўриқламоқда, 2006-йилнинг январигача бирор нарса дейишга эрта» деб айтдим.

Мен бу чорасиз ҳолат эканини тушундим ва «Сотиб олишни истаяпсизларми?» «Қанча таклиф қилгинглар келяпти?» деб сўрадим. У «Биз сайловга кўп маблағ ажратдик. Миллион. Сом» деди. У шунчалик ёш бўлган, ўртамизда бир неча ёш фарқи бор, лекин у шунчалик манмансираган одам бўлган. Кейин бизни катта авто бозоромизни бозор нархидан анча арзон баҳода сотадиган аҳволга тушуриб қўйишди.

Атамбаев ҳақида

Мен Атамбаевнинг орқасидан сиёсатга келдим ва ҳозир «ётганни тепмайман». Унинг юзига атрофда бўлаётганларни бошқараётган муаммоли одамлар Фарид Ниязов ва Икрам Илмиянов ҳақида барчасини айтганман. Мен охиригача собиқ президент уларнинг қилганларини билмасдан юрибди деб ўйлаганман.

У барчасини чақирганди. Ярми келмаган, ўша келмаганлар ҳиёнатчилар деди. Мен фикримни билдира бошласам у менга — «Сен билмайсанми, Бакиевлар сенинг отангни ўлдиришгандай Жээнбековлар сени ҳам шундай қилиши мумкин» деди.

Мен йиғлай бошладим, — «нимага уларни [социал-демократларни] хиёнатчилардек кўрасиз? Сиз уларнинг барчасини хафа қилдингиз. Сиз ўзингизни лидер деб ҳисобламас эдингиз, бу икки киши

эса манипуляция қилиб, босим қилишган» деб айтиб кирганман. У қайта Иса Омуркуловдан сўради. Омуркулов тасдиқлади. Фарид Ниязов орқамда ўтирган эди. Агарда менга керагинг йўк деб айтишса мен ёпишмайман. Менда шундай бир низо бўлган  эди.

Социал-демократлар ва келишмовчилик ҳақида

Кундуз Жолдубева, Алмазбек Атамбаев ва Ирина Карамушкина. Сурат: КСДП

Минскдан учиб келиб, аэропортдан Ирина Карамушкина ва [Мурадил] Мадеминовни учратиб  қолдим. Улар ҳам Атамбаев билан бирга конференциядан қайтиб келишаётган экан. Шунингдек Минскдан 8 йилда бир марта ҳам  Бакиевни қайтариш ҳаракати бўлмаганини эшитиб қолганман. Мен учун бу бу қаттиқ стресс бўлди. Шундай қилиб Ирина Юрьевнага айтадиганими айтиб олдим, иккимиз айтишиб кетдик, у мени уят сўзлар билан ҳақоратлади. Сўнгра Кундуз Жолдубаева (КСДПнинг матбуот котиби) келиб, мен нимадир қарз эканимни айтди, мен уларга ҳеч нарса қарз эмасман деб жавоб қайтардим.