Ҳамкорликнинг тўхташи ва камчиликлар: «Мобильник» электрон ҳамёнига нима бўлган?

564

«Шимолийэлектро» ҳамда алоқа операторларининг хизматларини энди «Мобильник» электрон ҳамёни орқали тўлай олмаймиз. Бу сервисга боғлиқ биринчи муаммо эмас  — электрон ҳамённинг мижозлари системадаги хатоликлардан арзланишган. Сервиснинг собиқ эгасининг айтишича эса, компаниянинг ишларини молиявий полиция текширмоқда.

Нима бўлди?

«Мобильник» электрон ҳамёнининг мижозлари сервиснинг кўрсатганхизматларига оммавий турда шикоят қилишмоқда. Хатоликлар ҳақида биринчи билдирувлар бир неча ой аввал тушган.

Қўлланувчиларнинг айтишича, сервиснинг мобил иловаси ишламай, техник ёрдам хизмати жавоб бермай, компаниянинг Бишкекдаги терминаллари ҳам камайиб кетди. Қирғизистонликлар шу каби фикрларни илованинг фейсбук саҳифасида ҳам, «Дизель» форумида ҳам ва бошқа ижтимоий тармоқларда ҳам ёзиб қолдиришган. Компания танқидга жавоб бергани йўқ, ундаги постларнинг охиргиси сентябрь ойининг бошида эълон қилган.

Хатоликлар важидан электрон ҳамён билан ҳамкорликдан «Шимолийэлектро», «Ўшэлектро» ва «Мегаком» билан «О!» алоқа операторлари воз кечишган.

«Мобильник» компаниясидан, изга солиш ишлари ўтказилаётганини ва таъминотчиларга қарзларини тўлашаётганини билдирмоқда. Миллий банк ҳозирча компаниянинг лицензиясини олиб қўйишга харакат қилгани йўқ.

Компаниянинг собиқ раҳбари Адилет Боотаев сервис фойдаланувчиларига пулларини йўқотиб олишдан хавфсирашга асос йўқлигини  — маблағларни «Бай-Түшүм» банкидан олишлари мумкинлигини айтди.

«Тўлов ташкилотлари — бу Миллий банк тарафидан текширилаётган фаолиятнинг  лицензияланган тури. Мобил ҳамёндаги барча маблағлар аслида банк-эмитентида туради. Агарда ттизим ишдан чиқса, банк-эмитент абонентларга пулларини тўлаб беради. “Мобильник” компаниясининг эмитенти — “Бай-Түшум” банки», — деди у.

Бу ерда Молия полициясининг нима алоқаси бор?

«Мобильник» компанияси ўз мижозларига хатоликларнинг сабабларини тушунтириб бергани йўқ, аммо у компаниянинг собиқ эгаси Адилет Боотаев ўз фаразини айтиб берди.

Компаниялардаги муаммолар бўйича Боотаев 2018 йилни ноябридаёқ ёзган.

Боотаевнинг «Акчабар»га берган интервьюсида қандай қилиб компаниянинг улушини қозоқ тадбиркори Кайрат Мажибаевга сотганини, шундан кейин Мажибаев уни бизнесни бошқаришдан четлатиб, дивидендлардан ажратиб қўйганини айтиб берган. Унинг қўшимча қилишича, компаниянинг ходимлари ишдан кетишга мажбур бўлиб, 92 ходимнинг ичидан тўрт нафаригина қолган.

Кайрат Тажибаев. Сурат: Beeline Kazakhstan

«Компаниядаги 49% улуши меники бўлганига қарамай мен дивидендларни олмайман. Бир қатор ёзма шикоятларга қарамай молия ҳужжати мен учун етарли эмас ҳамда ташкилотни бошқаришга имкониятим йўқ (...) Менинг бизнесимга жиддий зарар етказилди. Шу сабабдан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилдим», — деб Молия полицияси тергов ишларини бошлаганини қўшимча қилди Боотаев.

Мақола ёзилаётган вақтда Молия полициясидан ҳам «Мобильник» компаниясидан ҳам изоҳ олиш имкони бўлмади. Аммо «Кактус» нашрининг маълумотига кўра, 23-январда «Мобильник» компаниясининг идорасида тинтув ўтказилиб, молиявий ҳужжатлар олинган.