Жалолободда 120 ўқувчи ўн беш  кун давомида чодирда ўқиган. Нималар маълум?

537
Олабуқа районидаги чодирда ўқиган ўқувчилар. Сурат: «Озодлик» радиоси

Олабуқа райони №20 Ажек ўрта мактабининг  120 ўқувчиси 14-январдан бошлаб 31-январгача чодирда ўқиган. Мазкур мактабнинг биноси бундан уч йил аввалроқ «фойдаланишга яроқсиз» деб топилган. Таълим министрлиги (ТМ) 1-февраль куни синфлар маданият уйининг биносига кўчирилганини хабар берди.

Нима учун?

31-январда Оммавий ахборот воситалари Олабуқа районининг 1-май қишлоқ ҳудудидаги №20 Ажек ўрта мактабининг ўқувчилари чодирда таълим олишаётганини ёзиб чиқишган.

1-май қишлоқ ҳудудининг раҳбари Муктар Шербаев ўқувчилар 14-январда учта чодирларга кўчирилганини хабар қилди. Унинг айтишича, бунга сабаб мактабнинг «авария ҳолатда» бўлганлиги.

«Чодирларнинг тагига линолеум солиниб, эшик ўрнатилиб, печка қўйилган, ичи иссиқ бўлган. [Чодирлар] бўйича шикоят тушмаган [...] Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг ҳам талаби шу. Ўта зарур бўлган вақтларда чодирлардан фойдаланиб туришимиз керак», — деди у «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, ФҲМ 2016 йили мактабни «фойдалананишга яроқсиз» деб топган. Шунга қарамай ўқувчилар хавфли бўлган бинода билим олишган.

Мактабда умумий 500дан ортиқ ўқувчи бор. Уларнинг учидан 120си чодирда таълим олиб келган, қолган болалар авария ҳолатидаги мактаб биносида ўқишган.

«Мактаб авария ҳолатида бўлганлиги учун ҳам чодирларни йиғиштирмай турамиз. Бинонинг ҳолатини ҳар куни текширамиз. Тез орада мактаб қурмасак, аҳвол оғирлашиши мумкин», — деди Шербаев.

Маданият уйига кўчирилган синфлар

Журналистлар Олабуқадаги чодирда ўқиган мактаб ўқувчилари тўғрисида ёзиб чиққан куннинг эртаси, 1-февралда, Таълим министрлиги синфлар маданият уйига кўчирилганини маълум қилди. Шунингдек, ўқитувчиларнинг услубхонаси билан қўшимча маросимлар ўтиладиган жой бўлиб ўзгартирилган.

Олабуқа район ҳокимининг ўринбосари Калчабу Усонбаеванинг айтишича, №20 Ажек ўрта мактаби 1959-йили ҳашар йўли билан солиниб, уни қуришда сейсмология барқарорлиги ҳисобга олинмаган.

«Баҳор келиши билан мактабнинг ёпилган биносини бузиш йўли кўрилмоқда. Сабаби у корпус ўта хавфли аҳволда. Ҳозирда ўқувчилар таълим олаётган корпус бошқа корпусга нисбатан хавфсизроқ», — деди у.

ТМнинг матбуот хизматидан Ажек қишлоғидаги янги мактабнинг қурулишини Давлат архитектураси, қурулиш ва ётоқ-коммунал хўжалик агентлигига 2019-йилнинг рўйхатига киритиш таклиф қилинганини билдиришди.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига кўра, район бўйича «фойдаланишга яроқсиз» деб топилган тўққизта мактаб бор.

Муҳаррир: Элвира Султанмурат қизи