Қирғизистонда «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини синай бошлашади. Бу ҳақда нималар маълум?

615
Иллюстратив сурат. Dave Dugdale / Flickr

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини 12-февралдан бошлаб синай бошлашади. Агар сиз автомобил ҳайдовчиси бўлсангиз (бўлмасангиз ҳам) бу ҳақида нималарни билишингиз керак?

Давлат алоқа комитетининг матбуот котиби Анара Мамитова дастурий таъминлашнинг ва видеокузатув камераларининг иши мувваффақиятли координацияланганини ҳамда 12-февралда «Хавфсиз шаҳар» синов тариқасида ишга киришини «Клооп»нинг мухбирига айтди.

Лойиҳани ишга киритиш тайёрлиги тўғрисида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқарманинг (ЙҲХТББ) матбуот котиби Тилек Оторов билдирди.

«Мониторинг юритувчи марказимиз ҳам синов, ҳам ишчи режимида ишлашга тайёр. Биз ходимларни тайёрлаяпмиз. Шунингдек қанча вақт [синов муддатига ажратилгани] бўйича биз жавоб бера олмаймиз», — деди у.

«Хавфсиз шаҳар»ни ишга тушириш ҳақида нималар маълум?

Мамитованинг айтишича, 12-февралда синов тариқасида ишга киритиш вақтида Бишкекнинг 10 чорраҳасида, жумладан Бишкек — Ўш ва Бишкек — Норин — Торугарт йўлларида ўрнатилган 17 камера ишлай бошлайди.

Бундан ташқари, 12-февралда Қирғизистоннинг турли йўлларига вақтинчалик ўрнатиладиган 20 кўчма камера ишга тушади (бундай камералар фақат кундузи ишлайди).

Давлат алоқа комитетининг раиси Бакит Шаршембиев 17-январда «Хавфсиз шаҳар»нинг биринчи босқичи май ойининг ўртасида тугатилиши кераклигини билдирган. Бу вақтгача лойиҳани бажараётган Россиянинг «Вега» компанияси Бишкекнинг 38 чорраҳасини камералар билан жиҳозлаши керак. Бу камералар тўхташ чизиғидан чиқиш ёки чироқнинг қизил белгисидан ўтиш каби қоида бузарликларни руйхатга олмоқчи. Машина тезлигини оширишнинг устидан қўшимча тўрт камера назорат қилади.

Бишкекдан ташқари, камералар республика йўлларига ҳам ўрнатилади: Бишкек — Чалдовар, Бишкек — Балиқчи, Бишкек — «Манас» аэропорти ва Бишкек — «Ак-Жол» ўтказиш бекати. У ерда 48 камера мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилиги тезлик режимини сақлашда кузатув олиб боради.

Бундан кейин нима бўлади?

«Хавфсиз шаҳар»нинг иккинчи босқичи  биринчисига қараганда кўламлироқ: у Қирғизистон ҳудудини қамрайди, жумладан Ўш, Талас, Норин, Қоракўл, Чўлпон-Ота ва бошқа шаҳарлар бор. Ҳозирча лойиҳанинг пудратчиси йўқ — у тендернинг хулосаси бўйича аниқланади. Мамитованинг айтишича, тендер «яқин вақт ичида» ўтказилиши керак.

У уни 2018-йилнинг декабридаёқ ўтказа олишларини тушунтирди. Аммо тендер сурилиб, ИИМ ва маҳаллий маъмуриятлар Давлат алоқа комитетига камералар ўрнатиладиган жойларнинг сонини 230дан 270гача кўпайтиришни таклиф қилган.

«Шунга кўра техника-энономика асосномаси [ўзгариб кетган] — [камера] қўйилувчи ерларнинг сони кўпайганлигидан, [лойиҳанинг] баҳоси ҳам ўсган», — деди Мамитова.

«Хавфсиз шаҳар» ишга тушиши билан қандай ҳайдовчиларга муоммолар пайдо бўлиши мумкин?

Машиналарини ишонч хати бўйича сотган одамларнинг жарималарни ўз номларига олиш хавфи бор. Лекин Оторовнинг айтишича, бундай жарималарни судда баҳслашиб олиш мумкин. Бундай муоммоларга дучор бўлмаслик учун машиналарни сотишда бош ишонч хати билан чекланмасдан, уни сотиб олувчи одам номига руйхатдан ўтказиши керак.

2018-йилнинг апрелидан июлигача машинани енгиллаштирилган нархда рўйхатдан ўтказишга  мумкин бўлган. Бу машиналарни бош ишонч хатлари билан сотиб юборган қирғизистонликлар машинани сотилганлигини расмийлаштириб олиши учун қилинган. Ҳозир енгиллаштирилган ҳолат ҳали ҳам давом этгани билан машинани қайта рўйхатдан ўтказишнинг нархи уч баробар ортирилган.

Давлат рўйхатга олиш хизматининг маълумотига кўра, 2018-йили машиналарни қайтадан рўйхатдан ўтказиш бўйича 244 минг киши фойдаланган — 2017-йили бу сон 77 мингга яқин одамни ташкил қилган.

«Стилсофт»дан тортиб «Вега»га қадар

Ҳукумат йўлларда хавфсизликни яхшилаш ва йўл ҳаракатининг қоида бузарликларини аниқловчи «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини 2011-йилидаёқ ишга киритишни таклиф қилган. Аммо унинг ишга кириши доимо кечиктириб келинган.

Россиянинг «Стилсофт» компанияси «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг биринчи пудратчиси бўлиши мумкин эди. Бироқ лойиҳа бўйича шартнома бузилган ва унинг ортидан суд текширувлари бошланган. Собиқ премьер-министр Сапар Исаков вақтида «Хавфсиз шаҳар»ни Хитойнинг «Хуавэй» компанияси ишга оширишга уринган, аммо бу компания билан ҳам ҳамкорлик шартномаси йўқ бўлиб тугатилган.

Айрим вақтларда ҳукуматдагилар «Хавфсиз шаҳар»ни ўз кучи билан ишга туширишга тайёр эканини айтишган. Бироқ 2018-йили сентябрда лойиҳани Россиянинг «Вега» концерни ютиб олган. Компания лойиҳани амалга оширишнинг нархини 2,3 млрд сомга баҳолаган.