Аманбол Бабакулов «митинг вақтида жамоат тартибини бузганлиги учун» 3 минг сом тўлайди. Бабакул бу қарордан норози ва жарима бўйича судга шикоят қилади.
Бабакулов жарима тўғрисида 29-январда билдирди. Жарима солиш бўйича қарорни Биринчи май район милицияси чиқарган.
«Мен ҳеч нарсани бузмадим. Тушги соат бирда митинг тугади деб эълон қилдим, мен томондан тартиб бузарлик бўлган эмас», — деб «Озодлик»ка билдирган.
Аманбол Бабакулов — 17-январда Бишкекда бўлиб ўтган Хитойларга қарши митинг ташкилотчиларидан бири. Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтган норозилик акциясига 200-300га яқин одам йиғилган.
Митингчилар ҳукуматдан қирғиз фуқаролигини чет элликларга беришда мораторий киритишни, Хитойдан олинган кредит ҳаражатларини текширишни, бундан ташқари, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юрганларни чиқаришни талаб қилишган.
Митинг оммавий қўлга олишлар ва акциянинг иштирокчиларини қувиб тарқатиш билан тугаган. Милиция 21 митингчини қўлга олган. Бир неча кундан сўнг митинг иштирокчиларидан бири миллатлараро низони қўзғатиш бўйича айбланиб, икки ойга қамоққа олинган.