Бир кадр билан: Баткен шаҳрида гемодиализ маркази очилди

595
Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги ваколатхонаси матбуот хизматидан

Баткен шаҳрида 29-январдан бошлаб «Саламат Баткен» гемодиализ маркази ишлай бошлади. Шунингдек, сурункали бўйрак касаллиги туфайли Ўш ва Бишкекда яшашга мажбур бўлган беморлар кичик шаҳарчаларида гемодиализ ола оладилар.

Ҳукуматнинг вилоятдаги ваколатхонаси  матбуот котиби Чолпон Бердикулова «Клооп»га билдиришича, беш гемодиализ аппарати ўрнатилган марказ ҳафтасига 60 беморни қабул қилишга тайёр.

Қирғизистон ҳукумати қошидаги Тиббий суғурта фондида рўйхатга олинган одамлар гемодиализни бепул ола оладилар. Аммо берилган озиқ-овқат, тиббиёт ходимларининг кўрсатган хизмат ҳақи учун бемор ёнидан тўлайди.

«Бир марталик даволанишнинг баҳоси 5 250 сом турса, унинг 550 соминигина бемор ўзи тўлайди, қолганини ҳукумат сарфлайди. Ҳар бир беморнинг сеанси ҳар хил— биттаси кун ора, бошқалари ҳафтада бир марта», — деди вилоят бўйича Соғликни сақлаш министрлигининг координатори Арзибек Борубаев.

Суғурта фондида рўйхатга олинмаган беморлар барча тўловларни ўз ёнларидан тўлайдилар.

Маълумотга кўра, гемодиализ маркази қирғиз-турк тадбиркорлари томонидан молиялаштирилиб қурилган. У шаҳарнинг марказий Мурат Салихов кўчасида жойлашган.

Бир ой аввал вилоятнинг Қадамжой районидаги Уч-Қўрғон қишлоқ ҳудудида олти аппаратли гемодиализ маркази очилган. У ҳам шундай шарт билан ишлаб келади. Баткен вилояти бўйича «бўйрак касаллиги» билан 36 турғун руйхатга олинган.

Редактор: Гулжан Эшбаева