Коррупция ҳақида билдириб, (агар жиноят факти исботланса) млн сомгача олиш мумкин

484
Иллюстратив сурат.

Президент Сооронбай Жээнбеков коррупция тўғрисида билдирган одамларни ҳимоялаш бўйича қонун лойиҳасига қўл қўйди. Қонунга кўра, коррупция ҳақида билдирган одам давлат ҳимоясидан ташқари, 1 млн сомгача мукофот пули олиш мумкин.

Президент 29-январда имзолаган қонун лойиҳасига кўра, давлат коррупцияси тўғрисида билдирган кишининг шаҳсий муҳофаза қилиш, маҳфийлик, ҳужжатларини алмаштириш ёки кўринишини ўзгартириб бериш масаласи кўрилган.

Шунингдек, коррупция факти тўғрисида айтиб берган одам коррупцияцион схемани фош этиш туфайли давлатга қайтарилган маблағнинг учдан бир қисмини олади. Мукофотнинг энг юқори миқдори— 1 млн сом.

Ҳукумат бу қонун орқали қирғизистонликларни шу каби жиноятлар  ҳақида билдириб туришга қизиқтиришга ҳаракат қилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасини 2016 йили ташаббус қилишгани билан у қаттиқ танқид қилинган. Масалан: депутат Канибек Иманалиев қонун таъмагирлик билан пул талаб қилишнинг  усули бўлиб қолади деб ҳисоблаган. Унинг айтишича, шикоятчи суд қарорини кутиб, давлат билдируви учун компенсация олгандан кўра амалдорларни антикоррупцион хизматига шикоят қиламан деб қўрқитиб, ундан пулни товламачилик йўли билан олиш енгил бўлади.

«Агар унга пул бермаймиз дейишса, унда у [Коррупция тўғрисида билдирган одам] бу хатни прокуратурага олиб бораман деб айтади. Унга пулни суд тугагандан сўнг бир йилдан кейин давлатдан олгандан кўра коррупционердан дарров олгани қулайроқ», — деб айтган Иманалиев.

2017-йили собиқ президент Алмазбек Атамбаев қонун лойиҳасини рад қилган, шундан сўнг уни  қайта ишлаб чиқиш учун жўнатишган. Дастлабки версиясида бу қонун давлат ходимларигагина тегишли бўлган ва мукофот ҳақини максимал миқдори 100 минг сомни ташкил қилган.