Хитойларга қарши митинг иштирокчиси икки ойга қамалди

600

Сокулук қишлоғининг турғуни Гулжамила Сапаралиева 23-январда қамоққа олинган. Бундай қарорни Биринчи май районининг терговчиси қабул қилган. Сапаралиева тергов изоляторида 17-мартгача ушлаб турилади.

Сапаралиеванинг қамоққа олиниши тўғрисида митинг уюштирувчиси Аманбол Бабакулов билдирди. У ўзининг фейсбук саҳифасида суд қарорининг суратини эълон қилган.

Бабакулов «24.kg» нашрига билдиришича, терговчилар ундан Сапаралиева билан митинггача таниш ёки нотаниш бўлганлигини сўрашган. «Ҳақиқатда мен бу аёлни митинггача ҳеч кўрган эмасман. Шу куни у микрофонни юлиб олиб, гапира бошлаган», — деди Бабакулов.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматидан маълум қилинишича, «Сапаралиеванинг гапларида миллатлараро низони қўзғатиш бўйича чақириқларлар кузатилади».

Хитойга қарши митинг 17-январда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтган. Митинг оммавий қўлга олишлар ва акциянинг иштирокчиларини қувиб тарқатиш билан тугаган.

Митингчилар ҳукуматдан қирғиз фуқаролигини чет элликларга беришга мораторий киритишни, Хитойдан олинган кредитларни сарфланишини текширувини, ундан ташқари, Қирғизистон ҳудудида ноқонуний юрганларни чиқаришни талаб қилишган.