«Қаерда низо бўлса, ўша ердан сен чиқасан». Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўш мэриясининг ходимини нега судга берди?

663
Ўш шаҳрининг Ғарбий бозори. Сурат: Адилет Абдырасул уулу / Kloop.kg

«Интербилим» халқаро марказининг Ўш филиали раҳбари Гулгаки Мамасалиева Ўш мэриясининг ҳодими Эшмурат Аматовни 25-январда судга берди. Бунга Ғарбий бозордаги савдо дўконларини бузиш масаласида ҳуқуқ ҳимоячининг номига айтилган сўзлар сабаб бўлган.

Контекст: 2018 йилнинг охирида Ўш шаҳрининг ҳукумати 200га яқин савдогар ишловчи Ғарб бозорининг ўрнига гулзор қуриш қарорини чиқарган. Унга кўра муниципал ер участкасида жойлашган савдо расталари 2019 йилнинг январь-февраль ойи ичида олиниб, Кулатов кичик районинида яшовчилар учун гулзор солиниши керак эди.

У ердаги савдогарлар банкдан кредит олиб ишлаб юришганини сабаб қилиб, бир неча марта норозилик акциясига чиқиб, бозони йўқ қилишни вақтинча тўхтатиб туришни илтимос қилишган. Лекин, шунга қарамай, мэрия аллея қурилувчи жойни расталардан бўшатишни давом эттирган.

Нима бўлди?

Гулгаки Мамасалиева «Клооп»га билдиришича, мэрия ходими билан диолог 22-январда бўлиб ўтган. Унинг айтишича келишмовчилик савдо расталарини сурдириш масаласи ортидан келиб чиққан.

«Эшмурат Аматов бизни [мени] сизлар доим низо бўлган ердан чиқиб келасизлар, шунинг учун ҳақ оласизлар деб айбдажи. Унинг айтишича, биз жабрланувчилардан пул олиб, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган эмишмиз. Нима учун у шаҳарни тартибга келтириш бўйича камаранияни, савда расталарининг олинишини низоли масала деб ҳисоблайди?» — деди Мамасалиева.

Унинг фикрича, Аматов бу гапи билан ҳуқуқ ҳимоячиси ва «Интербилим» шаҳар аҳолисининг манфаатларини бепул ҳимоя қилиб келганинини инкор қилмоқда. Бунинг учун у суд орқали Аматовдан 65 минг сом маънавий бадал талаб қилаётганини билдирди.

«Савдо расталарини суришни вақтинча тўхтатиш бўйича [районлараро] суднинг ҳукми чиққан [...] Аммо афсуски булар суднинг маълумотномаси ҳақидаги қонунни бузяпти», — деди у.

Ўш мэриясининг Муниципал мулк бошқармасининг ҳодими Эшмурат Аматов эса ҳуқуқ ҳимоячиси унинг устидан ариза ёзганидан бехабар эканини «Клооп»га айтди. У шаҳар суди тарафидан хали расмий хабар олмаган.

«Менга судга чақирув қоғози келмаган. Нима учун судга берганини ҳам билмайман», — деган ҳодим агарда Мамасалиева уни судга берганлиги ҳақида расмий қоғоз келса судлашишга тайёрлишини билдирди.

Аматов, ҳозирча ҳуқуқ ҳимоячиси унга қўяётган айбини суддан расмий билдирув келмагунча изоҳлай олмаслигини қўшимча қилди.

Ўш вилоят судидан «Клооп»га шикоятлар 14 кун ичида кўриб чиқилиб, суд йиғини белгиланишини хабар қилишди.

Суд қарори

Ғарб бозорининг савдогарлари районлараро судга мэриянинг аллея қуриш бўйича қарорини бекор қилиш арзи билан мурожаат қилишган. Суд 2019 йилнинг 18-январида савдогарларнинг даъвоси кўриб бўлингунча мэриянинг қарори амалга оширилмай турсин деган қарор чиқарган.

«Бунга Ўш мэрияси рози бўлмай, вилоят судига шикоят қилиб, ҳозирда бу масала кўриб чиқилмоқда», — деди Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов.

Мэриянинг далили

Ўш мэриясидан январнинг бошида «Клооп»нинг журналистиша Ғарб бозоридаги савдо расталари гулзор қурилиши сабабли сурдирилишини билдиришган. Ҳуқуқ ҳимоячиси билан мэрия ҳодими ўртасида фикр келишмовчилиги юзага келган куни, 22-январда, шаҳар ҳукумати бошқа сабабни айтиб чиқди.

Маълумотга кўра, Кулатов кичик районидаги Барсбек ботир эсталигидан бошлаб, Ғарбий бозордан нари 1 километр оралиқда жойлашган енгил конструкциядаги савдо расталари «Ошгаз» талаби билан олинмоқда.

Вилоят судидан билдирилишича, савдогарларнинг Ғарбий бозордаги савдо расталарининг «Газпром Кыргызстан» МЧЖнинг «Ошгаз» филиали талаби бўйича олинишига норозиликлари бўлса судга мурожаат қилишлари керак.

Матн муаллифлари: Иманбек Нурдинов, Элнуру Калбаева

Муҳаррир: Элвира Султанмурат кизи