Осиё Кубоги 2019: Қирғизистон БАА термасига баҳсли пенальтидан ютқазиб мусобақадан четлади

908

Қирғизистоннинг футбол бўйича термаси Осиё Кубогининг ⅛ финалида ўз майдонида ўйнаган Бирлашган Араб Амирликларининг жамоасига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳакамнинг баҳсли қарори асосида Қирғизистоннинг дарвозасига берилган пенальтида ўрин олган гол ҳал қилувчи бўлди.

Қисқача:

  • Қирғизистон жамоаси ўйиннинг давомида икки марта ҳисоб рақамларини тенглаб, Турсунали Рустамовнинг иккинчи голи учрашувнинг қўшимча дақиқаларида кирди.
  • Ўйиннинг экстра-таймида хитойлик ҳакам Фу Минь Қирғизистон дарвозасига баҳсли пенальти белгилаб, Ахмед Халил 11 метрлик тепишдан гол киргизди.
  • Қирғизистон Осиё термаларининг орасидаги энг нуфузли мусобақадан четлатилганига қарамай, жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижаларига эриша олди.

Батафсил:

Бирлашган Араб Амирликларининг термаси ўйин ҳисобини 14-дақиқадаёқ очишган: Исмаил Матарнинг жарима майдонига кўтариб берилган тўпини  Халифа Исмаил боши билан  Хамис Эсмаилга ўтказиб бериб, у боши билан Кутман Кадирбековнинг дарвозасига кучли зарба берди.

12-дақиқадан сўнг Қирғизистон ҳисобни тенглаб, Кайрат Жиргалбек ўғли тўпни ўнг қанот бурчагидан Ахлидин Исраиловга чиқариб бериб, ўз навбатида у тўпни Мирлан Мурзаевга ўтказиб берган. Мурзаев эса амирлик дарвозабони Халид Эйсни алдаб ўтиб, равибининг дарвозасига гол киргизган.

Мирлан Мурзаев БАА термасига гол киргизаётган вақти /Suhaib Salem, Reuters

Ўйиннинг дастлабки ярим соатида БАА термасининг устунлигидан кейин қирғиз ўйинчилари биринчи таймнинг охирида жонланган. Лекин, Александр Крестининнинг жамоаси энг хавфли вазиятни ўйиннинг иккинчи таймида яратган.

53-дақиқада Валерий Кичин Қирғизистон термасининг олдига чиқариш имкониятига эга бўлган, аммо унинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қолган.

Иккинчи таймнинг ярмида бир қатор хавфли вазиятларни  Бекжан Сагинбаев яратган. Ўйиннинг 59-дақиқасида Сагинбаев бурчакдан чиқариб берилган тўпни дарвозага йўллаган, аммо тўп дарвоза четидан ўтиб кетган.

Қирғиз термасининг ҳужумкор ўйинидан фойдаланиб, БАА термаси рақибининг ҳимоясидан бўшлик топиб, ўйиннинг 64-дақиқасида қайтадан олдига чиқишган. Мустафа Юсуповнинг йўл қўйган хатосидан кейин Али Мабхут Кадирбеков билан ёлғиз чиқиб, гол киритган.

Иккинчи тайм сўнгида Қирғизистон тўпга кўп эгалик қилиб, Амирликларнинг дарвозасига бир қатор ҳужумларни уюштирган. Натижада иккинчи таймнинг қўшимча дақиқаларида алмашувга чиққан Антон Землянухин бурчакдан кўтариб берган тўпини Турсунали Рустамов боши билан дарвозасига зарба йўллаган.


Турсунали Рустамов (№7) қўшимча вақтда ҳисобни тенгалаган вақти / Сурат: AFC

Бироқ Қирғизистон жамоаси ҳисоб тенглангандан кейин руҳий имкониятни қўллана олмай, овертаймда рақибининг қайтадан босим қилишига имконият бериб қўйган.

Мусобақа кульминацияси бўлиб хитойлик ҳакам Фу Миннинг 102-дақиқада Қирғизистон дарвозасига қўйган пенальтиси бўлган. Ҳакамнинг қарори бўйича, Бекжан Сагинбаев ўзининг жарима майдонида Али Мабхутни йиқитиб юборган.

11 метрлик масофадан тепган Ахмед Халил зарбасининг йўналишини Кадирбеков аниқлай олмай, тўп Қирғизистон дарвозабонининг бутсисидан сантиметр оралиқда дарвозага кирди.

Ахмед Халил Қирғизистонга киргизган ғалаба голини нишонламоқда / Сурат: AFC

Қўшимча вақтнинг охирги дақиқаларида БАА жамоасининг эгалигида ўтган — ўйинчилар вақтни чўзиб, бир неча марта майдонга ўзларининг тиббий бригадасини чақиришган.

Қирғизистон ўзининг тарихидаги биринчи Осиё Кубогида ёрқин ўйин кўрсатиб, турнир вақтида киргизилган олти голи билан Осиё Кубогидан четланди.

БАА термаси чорак финалда 21-январда Ўзбекистонни пенальтилар сериясида ютган Австралия жамоаси билан учрашади.

Материал устида ишлаганлар: Бектур Искендер, Азиза Раимбердиева, Кайрат Замирбеков, Марат Абдикаликов, Эльвира Султанмурат кизи.