Табиб  Зайналиев суд залидан бўшатилди

522

Хашим Зайналиев (ўнгда). Сурат: Бейшенбек Бекешев

«Муқобил тиббиёт»нинг амалиётчиси Хашим Зайналиев 21-январда суд залидан бўшатилди. Жабрланувчи табибга қўйган даъвосидан бош тортган. Аввалроқ у уни товламачилик бўйича айблаган. Зайналиев ўзининг «ноқонуний» фаолияти учун биринчи марта жавобгарчиликдан қутилиб қолаётгани йўқ.

Бишкекнинг Октябрь район судида 21-январда Зайналиевнинг иши бўйича суд йиғини бўлди. Суд вақтида жабрланувчининг вакили айбловдан бош тортган, шу сабабдан суд жиноят ишини тўхтатишга қарор қилиб, Зайналиев суд залидан дарҳол озод қилинган.

«Суд йиғинида шикоят эгаси Зайналиевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, чунки табиб унга моддий зарарни тўлаб берганини билдирган», — деб ёзади Knews нашри Олий суднинг матбуот хизматига таяниб.

Табиб товламачилик бўйича айблангандан бери 2018 йилнинг 22-декабридан бошлаб тергов изоляторида (ТИЗО) қўлга олинган. У ҳозирда милицияга қайнонаси Зайналиевнинг клиникасида саратон касалидан даволанганини айтиб берган одам мурожаат қилган. Бу вақт давомида оила унга 100 минг сом тўлаган. Табиб юз фоизлик кафолат берганига қарамай аёлнинг аҳволи ёмонлашиб, вафот этган.

Зайналиев қўлга олингандан кейин Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова табибнинг тиббий фаолият олиб бориш учун лицезияси йўқ эканини  «Клооп»га айтиб берган.

Бунга қадар Соғлиқни сақлаш министрлиги деярлик барча органларга, жумладан ИИМга ва МҲДКга мурожаат қилганини, лекин улар Зайналиевга чора кўришмаганини, чунки министрлик жабрланувчи томон бўлиб ҳисобланмаслигини айтган.

  • Суд йиғинига қадар бир кун аввал Зайналиевни суд тазйиқидан ҳимоя қилиш илтимоси билан президент Сооронбай Жээнбековнинг номига очиқ хат ёзишган. Хатга бир неча киши қўл қўйган, уларнинг ичида КТРК ва ЭЛТР телеканалларининг эски раҳбарлари Кияс Молдокасимов, Бейшенбек Бекешев ҳамда бошқа журналистлар ва зиёлилар бор.
  • Биринчи марта «ноқонуний табиблик қилиш» учун жиноят иши Зайналиевга 2017 йили ёзда қўзғалган. Ўша вақтда табибнинг операцияси сабабли бемор аёл вафот этган. Шундан кейин табиб ўз клиникасини ёпишга мажбур бўлганига қарамай жазога тортилмаган — вафот этган аёлнинг яқинлари қайта Зайналиевнинг устидан шикоят қилишмаган.