«Бокиралик оила товари». Қандай қилиб қирғиз қизларини «бузилди» деб уялтиришади?

2448
Александра Титованинг «Клооп» учун тайёрлаган иллюстрацияси

«Менга доимо [биринчи секс вақтида] қон чиқиши алоҳида бир бахт, турмуш ўртоғинг сени шунинг учун севади деб айтишар эди», — деди Алтинай*. У 25 ёшда,  яқиндагина Хитой университетини тугатиб, энди ота-онаси билан бирга яшамоқда. Ота-онасига қизининг турмушга қиз ҳолида чиқиб, оиласининг обрўсини сақлаб қолиши жуда муҳим.*юлдузча билан белгиланган қаҳрамонларнинг исмлари ўзгартирилган

Шу сабабдан Алтинайнинг биринчи жинсий яқинлик бўйича тажрибаси ҳақида яқин дўстларигина билади. Бироқ, шундай бўлсада у жамоат жойларида секс ҳақида гаплашишдан тортинмаслигини айтади. Унинг ўзи сексуал хатти-харакати сабаб камситилгани ҳақида айтиб беришни таклиф қилди.

«Уйга кеч келиб қолсам онам “Эринг кейин юзингга солади, эрга теккунча ўзингни сақлай олмадингми" деб айтаверар эди. Аммо мен ўзимга лойиқ бировни учратиб, муомаламиз яхши бўлса, ўшанда [бизда секс бўлади] деб ўйлардим», — деб айтиб берди Алтинай.

Бир неча йил аввал у ўзига лойиқ йигитни учратган — катта, яхши, унга туюлганидек  — ишончли. Алтинай у билан узоқ алоқа қуришга тайёр эканини тушинган. Улар Хитойга ўқишга бирга кетишиб, у ерда бирга яшаб кўришга қарор қилишган.

Александра Титованинг «Клооп» учун тайёрлаган иллюстрацияси

«Ўртамизда унинг менга нисбатан гумонсиз алоқамиз бор эди. Агар мен ким биландир тунни ўтказган бўлсам, буни унга айтиб берардим», — дейди у.

Биринчи қўшилишда қон чиқмаган. Алтинай аввалига хайрон қолиб, лекин ундан кейин шунақа бўлиши мумкинлигини тушунган. У буни йигитига тушунтириб беришга харакат қилганига қарамай йигит совуқ муомала қилган. Шундай қилиб ўртамизда тушунмасликлар бошланди.

«Бизда бир муддат жинсий яқинлик бўлиб турган эди. Бир сафар ундан сен учун аёлинг қиз бўлгани аҳамиятлими ёки йўқми деб сўрадим. У “Ҳа” деб жавоб берди, онаси учун бу муҳим эканини, агарда қайлиғи 30 ёшда бўлса чойшабни текширмас эди, лекин мен ёш бўлганим учун текширади деб билдирди», — деб айтиб берди Алтинай.

Шундан кейин йигити унга уйланмаслигини айтган.

Қирғизистонда бугунга қадар қизни никоҳ кечасидан кейин «бокираликни» боар-йўқлиги текшириш урфи сақланиб келади. Келин билан куёв тарафнинг яқинлари тонг отгунча жуфтни пойлаб, эрталаб қон изларини қайнонага кўрсатиш учун чойшабни олиб кетишади  — бу нарса келиннинг «қиз» эканлигининг белгиси.

Урфга кўра, агар келин қизмас бўлиб чиқса, унда йигитнинг ота-онаси қизнинг ота-онасига қалин тўлашдан бош тортишга ҳақли бўлади.

Қирғизистон — диндорларнинг кўпи исломга эътиқод қилган давлат. Мусулмонлар дин бошқармасининг вакили Бахтияр Токтогази ўғлининг айтишича, Ислом динида никоҳгача эркакларга ҳам, қизларга ҳам жинсий алоқада бўлиш тақиқланади.

«Аммо чойшабни чиқариш — мусулмонларнинг одати эмас. Эркак ва аёл бир-бирининг олдида халол ва тўғри бўлиши керак», — дейди у. Токтогази ўғли одамлар ҳаётидаги қарорни ўзларигина қабул қилиши кераклигини, никоҳгача жинсий алоқани тақиқлашни бузганлар эса худо олдида жавоб беришини қўшимча қилди.

Алтинай ота-онасига ўзининг жинсий алоқаси тажрибаси ҳақида ҳеч нарса айтиб бермас эди, сабаби уларни шунчаки шаҳсий ҳаётига аралашмаслигини истамасэди.

«Бокиралик — бу қизнинг шахсий иши эмас худди оиланинг товари кабидек», — дейди у.

Александра Титованинг «Клооп» учун тайёрлаган иллюстрацияси

«Сифат белгиси»

«Репродуктив соғлиқ бўйича альянснинг» (РСА) директори Галина Чиркина анатомияни билмаганлик сабабидан одамлар қизлик белгисни муқаддас билишади деб «Клооп»га берган интервьюсида айтиб берди.

«Эркакларнинг кўпчилиги аёлнинг бокиралик пардаси  — бу уйланган эркак тешадиган жинсий аъзодаги тўсиқ деб ўйлашади. Бироқ агар аёлнинг жинсий аъзосида эркаклар тасаввур қилганидек, “сифат белгиси” дейилган тўсиқ бўлганда, у ҳолда у аллақачон ҳайз вақтида яроқсиз қон ташқарига чиқмай ўлиб қолар эди», — деб айтади Чиркина.

Унинг сўзларига кўра, аёлнинг жинсий аъзосидаги парда  — бу аёлнинг қинига кираверишида уни тўлиқ ёпмайдиган пардеворга ўхшаш кичик тўсиқ.

Ҳар бир аёлнинг ўзига хослиги бўлади: айримларнинг биринчи жинсий алоқасида ёки мастурбацияда қон чиқиши мумкин. Агарда қизлик пардасида қон капилляларлари оз бўлса, у ҳолда биринчи жинсий яқинлик вақтида қон чиқмайди. Бундан ташқари, биринчи жинсий алоқагачаёқ жинсий ҳамда ҳайз чиқишларининг ёки аёлнинг танасидаги гармонал ўзгаришларнинг натижасида парда чўзилган ҳам бўлиши мумкин.

Аёлларнинг аксариятининг биринчи жинсий алоқа вақтида қон чиқишнинг кенг ёйилганини сабаби — шаҳватнинг тўлиқ уйғонмаслиги, хаяжон ёки қўрқув. Агар аёл ўзини хотиржам тутмаса бундай қон чиқиш иккинчи, учинчи, хатто эллигинчи марта ҳам бўлаверади. Аниқроқ айтганда, биринчи жинсий алоқа вақтида қон чиқмагани — бу қонун доирасида кўриниш.

Бундан ташқари, бундай нарса жуда кўп учрайди. 1989 йили Британиянинг тиббиёт журналида норасмий тадқиқот эълон қилинган, унга кўра, биринчи қўшилиш вақтида аёлларнинг  63% дан қон чиқмаган. Аниқроғи, бу вазият бунгача қизда жинсий тажриба бўлиб-бўлмаганини кўрсатмайди.

Чиркинанинг фирича, бу ҳақда мактабда анатомия дарсида айтиб бериш керак эди, лекин баданнинг жинсий аъзолари ҳақида сўз очиш уят ҳисобланганидан бу мавзуда ўқитиш чекланган.

Александра Титованинг «Клооп» учун тайёрлаган иллюстрацияси

Бироқ, ҳақиқатда, экспертнинг айтишича, қирғиз жамиятида бари бир бокиралик муқаддас тушунча сифатида сақланмайди. Кўп ҳолларда қизлар «физиологик бокираликни» сақлаш учун жинсий алоқадан бош тортиб, ноодатий секс билан шуғулланишади. Қизлик белигиси — бу асоан руҳий вазият бўлишига қарамай одамлар тана аъзосидаги белги ҳақидагина гаплашиб, бокираликни бошқача англашади.

«Эркакларнинг орасида агар аёл қиз бўлиб чиқча, у ҳолда у ўз шеригини бошқаларга солиштирмайди деган афсона ҳам кенг тарқаган —  шу каби нарсани [Қирғизистоннинг собиқ муфтийси] Чубак ҳожи [Жалилов] қандай аёлга уйланиш мумкинлигини маслаҳат бераётиб ўзининг диний насиҳатларидан бирида айтиб берган», — деб ҳисоблайди Чиркина.

Бокира бўлмасанг ақлингни кераги ҳам йўқ

Айгерим* илмга қизиқади, ўқийди, ишлайди, саёҳатни орзу қилади. Лекин, у ўз онаси учун «бузулган қиз», чунки Айгерим никоҳгача жинсий алоқа қилиб қўйган. У онасини айбламайди, уни тушунишини айтади, чунки онаси динга эътиқод қилган одам.

«У менга “номисингни кичкиналигингдан  ҳимоя қил” деб айтар эди. Мен ўша вақтда гап нима ҳақда эканини тушунмас эдим. Ўшанда ҳеч кимнинг кўнглини оғритмай дазмолланган кўйнак кийиб юришим керакми деб ўйлардим», — дейди Айгерим.

Онасининг эски фикрлашларидан сабаб Айгерим унга ўзининг жинмий ҳаёти ҳақида айтиб бермас эди. Лекин, онаси қизининг жинсий алоқада бўлганини Айнеримнинг гинекологидан билиб олган.

«Онамга ўзим бориб юрган гинекологни мақтаб, ўшанга боришни тавсия қилиб қўйгандим. Лекин, қабул қилган шифокор мен ҳақимда ҳаммасини айтиб беради деб ҳеч ўйламагандим. Шундан кейин онамнинг менга муомаласи ўзгариб, мени тез-тез камситиб, койий бошлади», — деб айтиб берди у кўзларини ерга қаратиб.

Чиркинанинг айтишича, гинеколог шифокорлар сир тутиш қоидасини бузиб қўйган. У ўз беморининг аҳволи ҳақида унинг розилигисиз хатто ота-онасига ҳам айтишга ҳақсиз эди.

Ўша вазиятдан кейин бир йилдан ортиқ вақт ўтса ҳам Айгеримнинг онаси «бузуқлик» мавзусини хатто уйидагилар билан чой ичиб ўтирганда ҳам қўзғайверади. Чунки онаси энди Айгеримни эрга бера олмайман деб ўйлайди.

Акилайнинг* ота-онаси ҳам эътиқодли одамлар. Улар учун қизининг бузулмаган номуси — бу оиланинг номуси. Улар Акилайнинг опалари жинсий ҳаёт билан яшаб қолганини билиб қолганда ота-онаси опалари билан гаплашишни тақиқлашган.

«Агарда менинг бўлажак эрим ва унинг онаси қиз эмаслигимни билиб қолишса, уларга менинг характерим, яхши томонларим ва менинг ақл-ҳушимнинг аҳамияти бўлмай қолади деб онам менга кўп айтади», — дейди у.

Унинг опаларидан бири турмушга чиққунча «қизлигини» сақлаш учун галашган йигити билан биргина орал ва анал алоқалар қилган. Акилайнинг бошқа опасининг эри хотини турмушга қиз бўйича чиққанига ишонмай юрган, чунки биринчи никоҳ кечасида қон чиқмаган. У уни доимо камситиб, хатто ўзини-ўзи ўлдиришга уринишгача етказиб қўйган. Кейинчалик у эридан ажрашиб кетган.

Александра Титованинг «Клооп» учун тайёрлаган иллюстрацияси

Акилай опаларининг муаммоларини бошидан зўрға ўтказгани билан ўзи ҳам «бокиралик» учун камситишларга учраган. Акилайнинг айтишича, таҳқирларга мактабда ўқиб юрганда учраган. Унинг синфдошлари Акилайнинг юриш-туришини кўриб турибоқ унда секс бўлиб-бўлмаганини аниқлаб қўйишларини айтиб юришган. «Қиз эмас» деб аталганларни рўйхатга киргизиб қўйишар эди, бу рўйхатга Акилай ҳам сабабсиз тушиб қолган.  «Болалар мени “енгилтак” деб ўйлаб, кўп таҳқирлашиб, осила бошлашган», — деб эслади у.

Бокиралик бизнесга ўхшайди

Бокираликнинг аҳамияти ҳақида қолипланиб қолган фикрлар сабабли қизлар доимо қизлик пардасини «тиклаш» бўйича операцияларга боришиб ёки биринчи кечада қонни имитациялашнинг арзонроқ йўлларини қидирашади.

Масалан, интеренетдан «қизлик капсулани» сотиб олса бўлади. У қизил суюқлик билан тўлдирилиб, жинсий алоқа вақтида қон чиқишини имитациялайди. Бу каби капсулаларни жинсий яқинлик қилгунгача жинсий аъзога жойлашни таклиф қилишади. Жинсий аъзога киришда ёки унинг деворларига сурилишда капсула ёрилиб, қиздан «қон» чиққандай бўлади. Бироқ бу капсулалар бирорта ҳам соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан лицензияланмаган, демак капсуланинг соғлиқ учун хавфсизлигиниеч ким текширмаган.

Александра Титованинг  «Клооп» учун тайёрлаган иллюстрацияси

Галина Чиркинанинг айтишича, бокираликка қаттиқ эътибор қилиш дунёнинг барча элларида ҳам бўлган ва у ерларни, мулкларни ҳамда номларни мерос қилиш масалаларига боғлиқ бўлган.

Унинг фикрича, ҳозирги одам «ўтган юз йилликнинг қадриятларига тарғиб қилишни» давом эттириб, улар оила, миллат ҳамда давлат учун муҳим деб айтишади.