Энди ижтимоий тўловларни солиқ хизмати қабул қилади. Бу нима учун яхши янгилик?

619
Иллюстратив сурат. Snatali / Pixabay

15-январдан бошлаб ҳукуматнинг қарори бўйича Ижтимоий фондга тўловларни (ва улар бўйича ҳисоботларни) Давлат солиқ хизмати қабул қила бошлайди. Бу ҳусусий тадбиркорлар учун қулай, чунки энди талаб қилинган тўловларни ҳамда ҳисоботларни бир ерга топширса бўлади.

Аввал: Ҳусусий тадбиркорлар солиқларни тўлаш учун солиқ хизматига боришар эди. Ижтимоий тўловларни эса Соцфонд қабул қилар эди. Ҳисоботни ҳам икки марта, икки ерга топшириш керак бўлар эди.

Ҳозир: Солиқ чегирмаларини, Соцфондга тўловларни ва улар бўйича ҳисоботларни биргина солиқ хизмати қабул қилади.

Эслатма: Декабрь учун ижтимоий тўловлар бўйича ҳисоботларни Соцфондга топшириш керак. Шундан кейингиларни солиқ хизмати ола бошлайди.

Экспертлар нима дейишмоқда?

Ҳукуматга қарашли Бизнесни ривожлантириш бўйича котибиятнинг эксперти Азамат Акенеев «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида, бу янги тўлиқлашлар «ҳусусий тадбиркорларнинг фаолиятини енгиллатади» деб айтди.

«Олдин бир-бирига ўхшаш икки ҳисоботни икки алоҳида давлат хизматларига топшириш самарали эмас эди. Энди шуни солиқ хизматига бир ҳужжат топшириш орқали битирса бўлади», — деб тушунтирди Акенеев.

Бозорлар ва совдо тармоқлар ассоциациясининг президенти Сергей Пономарев ҳам янги қоидаларни қўллашини билдирди. Унинг айтишича, икки хизматнинг ўртасида айланиш қулай бўлмагани учун ҳусусий тадбиркорларга «панада ишлаш» қулайроқ бўлар эди.

«Бу кутилмаганда бўлмади. Патент билан суғурта полиси учун икки бошқа структурага бориш ноқулай эканлигини ҳусусий тадбиркорлар бир неча йилдан бери тушунтириб келишган. Унга вақт, маблағ ва асаб сарфланади», — деди у.

Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев