Қирғизистонда 9-синфдан кейинги ўқиш мажбурий бўлиши мумкин

627
Сурат: Темир Сидикбеков / «Азаттык»

Парламент депутатлари мактаб ўқувчилари 9-синфни тугатгандан кейин мактаб ёки коллежларда ўқишни давом эттиришга мажбур деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, ўқишни ташлаганлар «кўча ҳаёти билан танишиб, жиноий муҳит билан алоқа қилиб кетишади».

16-январда қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди. Ғоянинг ташаббусчиларидан бири «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Мирлан Жеенчороев ҳамкасбларига билдиришича, 2017 йили 9-синфдан кейин 9 754 ўқувчи мактабни ташлаб кетган.

«Ҳозир таҳминан 170-200 минг киши ўрта мактабдан кейин ўқишни давом эттирмаган. Қирғизистон учун бу катта йўқотиш. Ёшлар қаровсиз қолиб, кўчада тарбияланиб, криминал гуруҳларга жалб қилинмоқда», — деди парламентарий.

Депутатнинг қўшимча қилишича, қонун лойиҳасини қабул қилиниши «ўсмирларни криминалдан чеклайди» ва кўчанинг «салбий» таъсирини йўқотишга ёрдам беради. «Ўсмирлар таълим муассасасида юришгани сабабли ота-оналаринггина эмас, давлатнинг ҳам назоратида бўлишар эди», — деди у.

Қонун асосламасида айтилганидек, 9-синфдан кейин мактабдан кетишни истаган ўқувчилар бошланғич касбий билимни бепул олишга мажбур бўлишади — аниқроқ айтганда, коллежларга, касб-хунар техника ўқув юрти ва бошқаларга топшириш. Жеенчороевнинг айтишича, мазкур ўқув юртларида ўқувчилар учун ўринлар бор.

Ҳужжатда кўрсатилганидек, керакли билим ва кўникмаларнинг йўқлигидан айрим ёшлар ишга қийинчиликлар билан ўрнашмоқда. Депутатнинг фикрича, бу балоғатга етмаганлар қилаётган ҳуқуқ бузарликларнинг кўпайишига олиб келади.

«Мактаб дастури бўйича ўқишни давом эттирмаган 9-синфнинг битирувчилари 15-16 ёшида ишга кира олишмайди. Чунки, меҳнат қонунларидаги чекловларга кўра, балоғатга етмаганларни ишга олиш ишхона учун фойдали эмас», — деб айтилади ҳужжатда.

Агарда депутатларнинг ғояси учун ўқишда тўлиқ мақулланса қонун лойиҳаси 2020 йилнинг  1-сентябрида  кучга киради.

Ҳозирда 9-синфдан кейин нима қилса бўлади?

9-синфни битиргандан кейин ўқувчи умумий таълим бўйича аттестат олади. У ўқишни мактабнинг юқори синфларида давом эттира олади ва бошланғич касбий билимга эга бўлиш учун училишаларда ёки коллежга топшира олади. Ёки шунчаки мактабни ташлаб, ўзининг ишлари билан шуғулланади — масалан, ишлагани кетади.

Қирғизистоннинг Меҳнат кодекси иш берувчиларга 16 ёшдан катта фуқвроларни ёллашга рухсат беради. Лекин балоғатга етмаганларни зарарли ёки хавфли ишларга аралаштириш мумкин эмас.

Қирғизистоннинг университетларига мактабнинг 11-синфни ёки коллежни муваффақиятли тугатгандан кейин топширса бўлади.