Давлат Афғонистон урушининг сохта фахрийларига саккиз йил пул тўлаб келган. Нималар маълум?

576
Совет аскари Афғонистонга кетувчи йўлни ҳимоя қилмоқда. 1988 йил. Сурат:  А. Соломонов / Архив РИАН / CC-BY-SA 3.0

Идоралар аро комиссия 49 қирғизистонлик Афғонистондаги уруш фахрийларининг компенсацияларини ноқонуний олганликда гумонламоқда. Дастлабки ҳисоблар бўйича, давлат бюджетига келтирилган зарар миқдори 29 млн сомдан ортади. Харбий прокуратураси товламачилик, лавозимини суистеъмол қилиш, хизмат қалбакилиги ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари бўйича етти жиноят ишини қўзғади.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, давлатга келтирилган зарарнинг дастлабки қиймати деярлик 29,3 млн сомни ташкил қилади.

Қирғизистонда Афғонистондаги харбий харакатларнинг иштирокчилари қонун бўйича ҳар ойда давлат бюджетидан 6000 сомдан олишади.

Мудофаа министрлигининг Фахрийлар кенгаши раиси Эркен Жуматаев «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида, шу каби тўловларни олиш учун уруш харакатларига қатнашганлиги ҳақида харбий билети бўлиши керак дейди. Бу ҳужжатга харбий комиссар қўл қўяди. «Айрим  военкомлар бундан пул ишлашган шекилли», — деб Жуматаев таҳмин қилди.

Тўловларни ноқонуний олганларнинг орасидаги айримлар чиндан ҳам Афғонистонда хизмат қилишган, лекин уруш вақтида йўқ бўлишган деб тушунтирди Жуматаев. Унинг фикрича, айримлар давлат тарафидан имтиёзлар олиш учун билетлардаги саналарни ўзгартиришган.

«Лекин бундайлар оз. Сохта фахрийларнинг кўпчилиги барибир ҳам имтиёзларни олиб туришган», — деди Жуматаев.

Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт министрлигининг Социал кафолатлар ҳамда моддий компенсациялар бўлимининг етакчиси Гулмира Качкинова қўшимча қилишича, айрим ҳолатларда Афғонистон уруши иштирокчилари учун  компенсацияни харбий контингентга хизмат кўрсатиш персоналидаги шахслар ҳамда ишчилар олишган. «Уларни мазкур пособияларни олишга ҳуқуқлари йўқ, уларда бошқа ижтимоий кафолатлар бор», — деб тушунтирди Окоева.

Афғонистондаги уруш фахрийларининг жамоат харакатининг раиси ва идоралар аро комиссиянинг аъзоси Абдигул Чотбаевнинг фикрича, шубҳалиларнинг баъзилари уруш қатнашчиси гувоҳномасини сотиб олган, бошқалари эса уруш вақтида «шунчаки [Афғонистоннинг] чегарасини кесиб ўтиб, қайтиб келгандан кейин бу [тўловларни олишга асос деб] ҳисобланади деб ўйлашган».

«Улар қонунларни умуман ўқишмаган ёки чала ўқишган», — деб қўшимча қилди Чотбаев.

Чотбаевнинг айтганларига кўра, уруш фахрийларининг компенсацияларини ноқонуний олганларнинг аниқ сони номаълум. Прокуратура гумондорларни текширмоқда ва уларнинг сони қисқармоқда деб тушунтирди. Ҳозир харбий прокуратура етти жиноят ишини қўзғади.

Советлар Союзи Афғонистоннинг ҳукумат харбийлари тарафидан 1979 йилдан 1989 йилгача уруш бўлиб ўтган. Уларга қарши ислом мамлакатлари ва НАТО давлатлари қўллаб турган афғон мужоҳидлари турган.

1989 йили Советлар Союзи аскарларини Афғонистондан чиқариб кетган. Конфликт бўлган муддат ичида советлар тарафидан 15 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, турли ўлчовлар бўйича уруш вақтида 2 млнгача одам ўлган.