Қирғиз футбол федерациясининг етакчиси Осиё Кубоги вақтида истеъфога кетди

91
Семетей Султанов

Қирғиз Республикасини футбол федерациясининг (ҚРФФ) президенти Семетей Султанов ўз лавозимидан кетди. У федерацияни 2011 йилдан бери бошқариб, унинг раҳбарлиги остида қирғиз термаси ўз тарихида энг йирик муваффақиятга эришди. Султанов — собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг куёви.

Султановнинг истеъфога кетиши ҳақида 10-январда Қирғизистон футбол федерациясининг матбуот хизмати билдирди. Лекин, «Клооп»нинг  журналистига мазкур ташкилотдан билдирилишича, Султанов истеъфога 7-январдаёқ кетган.

«Бу қарор кўпдан бери тайёрланиб келган, мен бу фикрга анча аввал келганман ва  шошилинч қабул қилганим йўқ, бу қароримга турли ташқи кучлар таъсири ёки босими бўлмаган. Биз бу вариантни терма жамоамиз Осиё Кубогига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган вақтга режалаштирётган эдик», —деб федерация сайтида айтилади.

Семетей Султановнинг билдиришича, федерациянинг президенти хизматидаги асосий мақсади қирғиз термасининг Осиё Кубогига иштироки эди.

Рейтингдан 100 саф кўтарилиши

Султанов КРФФни 2012-йилдан бери бошқариб келган. 2016 йили у қайтадан сайланган – 2020 йили унинг муддати тугар эди.

У федерацияни бошқариб турган вақтда, Қирғизистон эркаклар терма жамоаси ўз тарихидигаи энг йирик муваффақиятларга эриша олган — команда биринчи марта Осиё Кубогига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда ФИФА рейтингида 100дан ошиқ сафга кўтарилган.

Президент — президентнинг куёви

Семетей Султанов, унинг қайнотаси — Алмазбек Атамбаев — Қирғизистон президенти бўлиб турган вақтда федерацияни бошқариб, Атамбаевнинг президентлик муддати тугагандан кейин бир йилдан сўнг истеъфога кетди.

Атамбаевнинг ўрнига президентлик тахтига унинг қўлловчиси Сооронбай Жээнбеков келгандан кейин собиқ сафдошлар ўртасида жанжал пайдо бўлиб, Атамбаевнинг юқори хизматдаги тарафдорлари иш ўринларидан айрилишган.

Масалан, Жээнбеков Миллий  хафсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДК) етакчиси Абдил Сегизбаевни ҳамда бош прокурор Индира Жолдубаевани лавозимларидан олган. Шунингдек, Атамбаевнинг энг нуфузли тарафдори Сапар Исаков ҳам премьер-министрлик хизматидан бўшатилган.

Ушбу истеъфолардан сўнгра жанжал янада авж олиб, Атамбаевнинг тарафдорларига қарши жиноят ишлари қўзғалган. Собиқ ҳукумат раҳбари Сапар Исаков, божхонанинг собиқ етакчиси Кубаничбек Кулматов, Бишкекнинг аввалги мэри Албек Ибраимов ҳамда бошқа собиқ президентнинг тарафдорлари порахўрликда айблаб, қамоққа олинишган.

Шунга қарамай, ҚРФФдан Султановнинг истеъфоси сиёсатга алоқадор эмаслигини билдиришди.

Семетей Султанов — спорт федерациясини бошқарган Қирғизистон президентларининг биринчи қариндоши эмас. 2004-2005 йиллари илк президент Аскар Акаевнинг ўғли — Айдар —Миллий олимпиада комитетининг ҳамда бокс федерациясининг бошчиси бўлган. Иккинчи президент Курманбек Бакиевнинг ўғли — Максим — 2008 йили кураш федерациясининг президент бўлган.