Ўш мэри Россия фуқаролари маълумот базасидан ғойиб бўлди. У ноябрга қадар базада бор эди

542
Ўш шаҳар мэри Таалайбек Сарибашов (ўртада)

Ўш шаҳар етакчиси Таалайбек Сарибашов Россиянинг фуқаролар маълумот базасидан чиқмай қолди — 2018 йилнинг ноябрида мэрни Россия солиқ хизматининг базасидан топиш мумкин эди.

Россиянинг федерал солиқ хизматининг сайтидан Ўш мэри Таалайбек Сарибашовнинг номини қидирув сўрови бўйича натижа чиққани йўқ.

2018 йилнинг ноябрида бу сўров бўйича Сарибашов ҳақида маълумотларни, жумладан солиқ тўловчининг индентификация рақамани (ИНН) ҳам чиқариб берар эди.

Ўша вақтда депутат Ирина Карамушкина бу масалани парламентда кўтариб чиққан. У Сарибашев Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига мурожаат қилиб, Ўш мэрининг қўш фуқаролигини текширишни талаб қилган.

Қирғизистон қонунига кўра, депутатлар, министрлар, маҳаллий хизматларнинг раҳбарлари ҳамда ҳуқуқ тартибот ходимлари икки фуқароликка эга бўла олишмайди. Қонунда бунинг учун ҳеч қандай жазо кўрсатилмаган, лекин давлат ходимлари ишдан олиниши мумкин.

МХДКнинг вакили Рахат Сулайманов Карамушкинанинг аризаси албатта текширилади деб ваъда қилган. Лекин 9-январда миллий комитетдан «Клооп»нинг журналистига билдирилишича, бу иш билан улар шуғулланишга мажбур эмас. Шунга қарамай МХДКдан журналистга ёзма талаб жўнатишни айтишган.

Мэрнинг вакили Азамат Абсаттаров, Сарибашов бир неча йил Новосибирскда ишлаганини, лекин Россия паспортини ҳеч қачон олмаганини хабар қилган.

Бу Ўш мэрининг иккинчи фуқаролиги бўлиши мумкинлиги ҳақида биринчи билдирув эмас. 15-ноябрда «Компромат KG» фейсбук гуруҳида Россиянинг эҳтимолий Ички ишлар министрлигининг ҳужжатларидан кўчирма эълон қилинган.

Нусхада ёзилганидек, Сарибашовга Россия паспортини Новосибирск области бўйича миграция бошқармаси берган. Унинг манзили эса  Новосибирск, Лесков кўчаси 173 деб ёзилган.