Давлатга келтирилган миллионлаган зарар ва 50 томлик жиноий иш. Сапар Исаковга қандай айб қўйилмоқда?

66
Собиқ премьер-министр Сапар Исаков. Сурат: Бексултан Абубакир, «Азаттык»

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) янгилаш ҳамда тарих музейини таъмирлаш ишлари бўйича 20 йилга қадар озодликдан ажратилиши мумкин. Терговнинг версияси бўйича, Исаковнинг харакатлари давлатга кўп миллионлаган зарар келтирган. У нимада айбланмоқда?

Сапар Исаковга Бишкек ИЭМни модернизациялашдаги коррупция иши бўйича айб қўйилиб, 5-июнда қамоққа олинган. Шундан бери Исаковга коррупция иши бўйича яна бир айб қўйилган — Бишкекдаги тарих музейини реконструкциялаш бўйича. Исаков Чолпон-Атадаги ипподромни таъмирлаш иши бўйича ҳам айбланиши мумкин.

Исаковнинг оқловчиси Нурбек Токтакуновнинг фикрича, Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МҲДК) ҳукуматдагиларнинг сиёсий рақибларини қамоққа тиқиб, уларга бўйсинмоқда. Собиқ премьер-министрни МҲДК айнан нимада айбламоқда?

ИЭМни модернизациялашда келтирилган 11 млн долларлик зарар

8-январда МҲДК билдирганидек, ИЭМни янгилашда давлатга 111 млн долларлик зиён етказилган. Уларнинг фарази бўйича, 2013 йили Сапар Исаков Хитойнинг TBEA компаниясининг шу каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибаси етишмаганлигини ҳамда лойиҳа сметасининг ҳужжати йўқ бўлганини «атайлаб» ҳисобга олмай, «шахсий манфаатларини кўзлаб» у билан шартнома тузган.

МҲДК 2010 йили Исаков фаолият олиб борган Тараққиёт, инвестиция ҳамда инновациялар бўйича марказий агентлиги TBEA компаниясининг таклифини қиммат, техник ва технологик камчиликлари мавжудилиги учун рад этганини аргумент сифатида келтирмоқда. Ўша йили TBEA ИЭМни янгилашни 200 млн долларга баҳолаган — уч йилдан кейин Қирғизистон мазкур компания билан 386 млн долларлик шартнома тузган.

Зарар миқдорини шундай ҳисоблаганликларига Исаковнинг оқловчиси Нурбек Токтакунов мақул эмас. Оқловчининг айтишича, тергов жиноятнинг ҳақиқий фактларини қидириш ўрнига ким қанча ўғирлаганини ҳисоблаш учун оддий «математикларни» ёллаган.

«Алоқаларни, берганини далиллашни, сақлашни, финансларни қўлланишни излашни нима кераги бор? Математикларни ёллаб, уларги ким қанча ўғирлаганини ҳисоблаш топиширилган. Улар гуруҳларнинг топшириғи бўйича математик формулаларни чиқариб, уларнинг душманларини қаматишади. Шундан кейин уларга аввал топшириқ берганларни ўтиртиришади», — деб Токтакунов фейсбукдаги саҳифасига ёзди.

Шунга қарамай бу иш бўйича тергов якунланди ва материалларни февралда судга ўтказиб бериши керак — Токтакуновда жиноят ишининг умумий 40 томини ўрганишга бир ойдан оз муддат бор.

Музейнинг реконструкциясига Исаковнинг «аралашуви»

2019 йилнинг 10-январида МҲДК Исаковни Бишкекдаги тарих музейини капитал таъмирлашдаги коррупция бўйича айбланган. Бунинг натижасида давлатга 1,4 млн долларлик зарар келтирилган.

МҲДК исботлашича, 2016 йили Қирғизистон ҳукумати билан Ҳамкорлик ҳамда ривожлантириш бўйича турк агентлиги (ТИКА) музейни реконструкциялаш бўйича битим тузган. Битимга кўра Туркия уч йилнинг ичида 15 млн доллар ҳисобида грант маблағи бўлиб бериши керак эди.

«Аммо, музейни реконструкциялашда ҚР Президенти аппаратининг собиқ етакчиси [Сапар] Исаковнинг ва бошқа ходимларнинг ишни 2017 йилнинг 31-августига қадар битсин деган асоссиз талаблари сабаб Туркия томон ишни давом эттиришдан воз кечган», — деб МҲДКнинг  пресс-релизда айтилади.

Натижада, музейни реконструкциялашни битириш учун давлат бюджетидан 22 млн доллар миқдорида қўшимча бўлиб берилган. Тергов версияси бўйича, 2017 йили Исаков «бошқа шахслар билан» давлат харидлари қонунини бузиб, мамлакатнинг манфаатларини ҳисобга олмай таъмирга “Vitrinen und Glasbau REIER” немис компаниясини жалб қилган.

Тергов ҳисоблаганидек, немис компанияси керакли материалларнинг қийматини 54 минг долларга кўп айтган, евро билан сомнинг ўртасидаги фарқининг зарари эса 613 минг долларни ташкил қилган.

Токтакунов бу иш бўйича материалларни олгани йўқ, лекин, унинг фикрича у материалар йўқ деганда 10 томдан иборат.

Ипподромни таъмирлаш

Исаков яна бир ишнинг фигуранти бўлиб қолиши мумкин — 2016 йили Чўлпон Отадаги отчопарни таъмирлашнинг қийматини аслидан ортирган.

Токтакуновнинг тушунтиришича, тарих музейини таъмирлаш бўйича жиноят ишида Исаковда Чўлпон Отадаги отчопарни реконструкциялаш каби «йирик миллий лойиҳаларни амалга оширишда жиноий сўзлашиб олиш» тажрибаси бор эканлиги айтилган.

«Шу сабабдан, ипподром бўйича ишда ҳам айб қўйилади деган қарорга келдим, — деб ўз фикрларини тушунтирди адвокат. Токтакуновнинг қўшимча қилишича, Исаковни  ипподром бўйича гувоҳ сифатида терговга олишган — айб қўйишдан аввал музей бўйича яга шундай терговга олишган.

2018 йилнинг баҳорида Бош прокуратура Жаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтган Чўлпон Отадаги отчопарнинг қурилишининг қийматини ошириб кўрсатиш факти бўйича жиноят ишини қўзғаган. Дастлабки ҳисоб бўйича, давлатга келтирилган зарар 202 млн сомни ташкил қилган.

Ҳаммуаллиф: Анастасия Шевченко