Прокурор Бурулай Турдали қизининг ўлими бўйича айбланувчи 23 йилга кесишни сўради. У унинг айби тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Жабрланувчининг адвокати эса бу жуда енгил жазо деб, уни умрбод озодликдан маҳрум қилишни талаб қилди. 19 ёшдаги Бурулай олиб қочиш харакатидан кейин Жайил район милиция бўлимида пичоқ еб ҳалок бўлган.
Бурулай Турдали қизининг ўлими бўйича суд Бишкекнинг Свердлов район судида ўтмоқда. Прокурор бошқа айбланувчи Марсбек Бодошовни 23 йилга кучатилган тартибдаги қамоққа қамашни сўради. Айбловчи тараф Бодошовни олиб қочиш ҳамда ўлдириш бўйича айби исботланди деб ҳисоблайди.
Бурулайни олиб қочишда иштирок этишда айбланаётган Акмат Сейитовни прокурор 7 йил муддатга кесиш билан жазолашни сўради.
Прокурор нима демоқда? У тергов барча гувоҳларни тергов қилиб бўлди деб ҳисоблайди. Улар Бодошев ўзи Бурулай билан милиция бўлимининг бир хонасида бекиниб олганини тасдиқлашган. Эшикни бузиб очиб кирганда у ерда Бодошов биланБурулай иккисигина пичоқдан яраланган ҳолда топилган. «Суддан жиноят шафқатсизларча амалга оширилганини, лекин айбланувчиларнинг иккиси ҳам аввал судланишмаганини ёдга олишни илтимос қиламан», — деди прокурор.
Жабрланувчининг адвокати нима дейишмоқда? «Марс Бодошов жиноятни тан олгани йўқ. Хатто қариндошларидан [Бурулайнинг] ҳам кечирим сўраб қўйгани йўқ. Прокурор 23 йил озодликдан ажратинглар деб сўрамоқда, биз эса буни оз деб ҳисоблаймиз», — деди Бурулайни оиласининг адвокатларидан бири Бодошовни умрбод озодликдан маҳрум қилишни талаб қилиб. Ўлдирилган қизнинг отаси ҳам Бодошовга шундай жазо берилишини талаб қилди.
Бодошовнинг адвокати нима демоқда? «Ўлдираётганини ким кўрган, балки, хонада бошқа бирор бегона ҳам бўлгандир? Бироқ унинг [Бодошовнинг] айбига далиллар йўқ. Бундан ташқари, криминалист сайилган пичоқдан ҳам қўллар изини олмаган. Уни ҳавотирланиб тушунтиришмоқда. Ҳеч қачон бундай бўлмагандек», — деди судда айбланувчининг адвокати. Шунингдек, у суд марҳумнинг дугонаси сўроққа олинмаганидан норози бўлди. Унинг айтишича, у Бодошов билан Бурулай учрашиб юришганини билган ва қизни ола қочишнинг йўлини режалаштириб юришган.
Бодошовнинг ўзи нима демоқда? У Бурулай вафот этгунга қадар уч йил учрашиб юришганини, аммо унинг ота-онаси алоқаларига қарши бўлишганини айтмоқда. У чиндан ҳам қизни олиб қочган, лекин биргина унинг розилиги билан. Қизни ўлдираётган ҳолатини эслагани йўқ. «[Милиция хонасида] ёнимиздан агрессив бир киши ўтиб кетган, у сўкинаётган эди. Мен уни қараб-қараб қолганман, Бурулай эса жилмайиб турганди. Ундан кейин нима бўлганини билмайман. Кўзимни очсам касалхонада ётибман», — деди у. Унинг айтишича, ўша куни кечаси унинг ёнида пичоқ бўлмаган.
- 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизини 2018 йили 27-майда ўлдириб кетишган. Милиционерлар уни олиб қочган икки бола билан Жайил РИИБша олиб келишган. Ўша ерда қиз пичоқланиб, кейинчалик вафот этган. Милиционерлар уни олиб қочганлардан бири Марсбек Бодошов ўлдирган деб айтишган. Уларнинг айтишича, Бодошев Бурулай ўтирган хонага кириб келиб, пичоқ сайиб, кейин ўзини ҳам пичоқлаган.
- Ўша куни тунда Бодошов Бурулайни иккинчи марта ола қочишга харакат қилгани билан уни милиция ушлаб қолган. Биринчи олиб қочиш 4-майда бўлган, аммо унда Бурулайни уйига қайтариб етказиб қўйишган, қизнинг оиласи эса милицияга ариза ёзмаган.
- Бурулайнинг ўлими ўлкадаги муаммоли олиб қочиш ҳақидагина эмас, қирғиз милициясининг компетентлилиги масаласи бўйича ҳам жамоат резонансини яратган. Президент Сооронбай Жээнбеков шахсан ўзи қизнинг ўлимини жиддий текширишни топширган.
- Мазкур воқеадан кейин Бишкекда олиб қочишга қарши бир неча флешмоб ўтиб, DOXA арт гуруҳи эса марҳум ўқиган тиббиёт олийгоҳининг биноси юзига Бурулайнинг расмини чизган. Феминистик харакатлардаги айрим фаол аёллар бу портретни Бурулай халок бўлган милиция бўлимининг биносига ҳам жойлаштиришни таклиф қилишган.