Дуйшонбек Зилалиевнинг декларацияга киргизилмаган мулки топилди

142
Дуйшонбек Зилалиев

МҲДК қўлга олинган экс-вице-премьер Дуйшонбек Зилалиевни декларацияга киргизилмаган квартиралари, ер участкалари, уйлари, идора жойлари ҳамда 889 минг долларини аниқлади. Зилалиев  9-декабрда Қириғизистондан чиқиб кетишга харакат қилгани билан уни ҳуқуқ тартибот органлари ушлаб қолишган.

МҲДК Зилалиевнинг декларацияга кирмаган активларининг ўлчами 2011 йилдан 2017 йилга қадар берилган расмий декларациядан ўн баробар юқори эканини аниқлаган.

МҲДКнинг маълумотига кўра,  Зилалиевнинг ҳамда унинг турмуш ўртоғининг расмий даромади етти йилда деярлик 3 млн сомни тузган. Аммо махсус хизмат собиқ вице-премьердан қариндошларига номига рўйхатга олинган умумий қиймати 52 млн сомни ташкил қилган Бишкекдаги икки идора жойини аниқлаган.

Бундан ташқари, махсус хизмат Зилалиев 2013 йили Геология ва минерал ресурслари бўйича давлат агентлигининг директори бўлиб турган вақтда ўзининг ишсиз қариндошига олтин ҳамда оқтош ишлаб чиқаришга бир неча лицензияни расмийлаштириб берганини аниқлаган.

Шунингдек, қўлга олинган амалдордан 2018 йилнинг сентябрига қадар Қирғизистон банкларидан бирида сакланиб, декларацияга киргизилмаган 889 минг доллар топилган.

Ҳозир собиқ вице-премьер МҲДКнинг тергов изоляторида қамоқда. У ноқонуний бойишда айбланмоқда.

Зилалиевни қамаш

Сапар Исаковнинг ҳукуматида вице-премьер-министр бўлиб ишлаган  Дуйшонбек Зилалиев 9-декабрда «Манас» аэропорти орқали Қирғизистондан чиқиб кетишга харакат қилган. Бироқ уни ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари ушлаб қолишган.

Зилалиев президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси куни ҳукумат йўлида бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот бергани учун шартли муддатга судлангани боис Қирғизистондан чиқиб кетиши мумкин эмас эди.

Собиқ вице-премьер-министр ўз харакати учун икки йилга ётоқ қамоғига қамалиши мумкин эди. Бундай жазони судда давлат қораловчиси талаб қилганю Лекин собиқ амалдор айбини тан олмай, айбловни  «бўлмаган гап» деб атаган.