Сиз Қирғизистонда суд ҳузурига чиқдингизми? Афсуски, судланиб кетиш эҳтимолингиз катта

863
Камилла Халилованинг Kloop.kg учун иллюстрацияси

Сизга қарши иш қўзғалиб, у судга ўтиб кетдими? У ҳолда сизга ёмон хабаримиз бор: 96% ҳолатда судланиб кетишингиз мумкин (албатта, агар сиз амалдор бўлмасангиз  — Миллий статистика комитетининг  (МСК) маълумоти бўйича, улар кўп ҳолатда жавобгарликдан қутилиб кетишади).

2018 йили янги йил таътили вақтида икки милиционер Бишкекда 42 ёшдаги Рустамни қўлга олишган. Улар уни икки холис –гувоҳ шоҳидлигида тинитиб, муштумидан тўрт грамм гашиш топиб олишган.

Рустам гиёҳванд моддаларни ўзи қўлланиш мақсадида сотиб олганини тан олган. У суддан ўзини қамамасликни илтимос қилган, чунки оиласини, балоғатга етмаган икки боласи ва аёлини ёлғиз ўзи боқади. Рустам аввал ҳеч судланмаган, у ҳақда ҳамкасблари ҳамда қўшнилари фақат ижобий таъриф беришган.

Суд қандай жазо бериш кераклигини танлаши керак эди. Жиноят ва жазо кодексига кўра, Рустамга 20 минг сомдан 50 минг сомга қадар жарима солишга ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан ажратиш мумкин эди. Натижада суд кейингисини танлаб, уни уч йилга кесган.

Қораловчи тизим

Рустам дуч келган воқеа суд тизими Қирғизистонда қандай ишлашини кўрсатиб туради. Биринчидан, судьялар айблов ҳукмларини чиқаришга мойил. Иккинчидан, шу важдан жамият учун ҳақиқатда ҳам хавфли ҳамда ёмон фикрли ҳуқуқ бузарлар эмас, Рустам каби бир марталик айб қилиб олганлар азоб чекишади.

Қирғизистоннинг суд тизимининг ўзига хосликларини тушуниш учун «Клооп»нинг  журналистлари сўнгги олти йилда турли суд инстанцияларида кўриб чиқилган 26 минг жиноят ишини кўчириб олиб, ўрганиб чиқишди.

 

Биринчи инстанциядаги судлар кўплаган ҳолатларда айблов ҳукмларини чиқаришади. Тўрт вазиятнинг учида айбловчи судланиб кетади. Жиноят ишларининг 4 фоизи бўйичагина оқлашади.

Кейинги инстанциянинг, иккинчи ҳамда учинчисининг судьялари асосан ўзларининг биринчи инстанциядаги ҳамкасблари билан ҳамфикр бўлиб, ҳукмни кучида қолдиришади. Ҳисобларнинг кўрсатишича, иккинчи  инстанцияда оқлов биринчисига нисбатан бир оз кўпроқ  — 6,6%.

Бундан ташқари,  таҳлил кўрсатгани каби, асосан судьялар одамларни қамоққа олиш ёки шартли муддатга судлашади  — кўп ҳолатда 3 йилдан 5 йилга қадар.

Жиноят ва жазо кодекси моддаларининг аксарияти бошқа жазоларни кўзда тутади, лекин судьялар улар ҳақида аксар ҳолатлардагина эслашади. Масалан, жамоат ишларига ҳамда уч ҳисса жарима тўлашга барча ўрганилган ишларнинг 0,4% бўйичагина ҳукм чиқаришган.

«Инквизиция суд адолати»

Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳамда адвокат Нурбек Токтакунов судьялар Қирғизистон Советлар союзидан «инквизиция суди адолатини» мерос қилиб олганидан жуда кўп айблов ҳукмлари чиқаришини айтади. Бу судья қораловчи тарафнинг қоида бузаётганини кўрганига қарамай унга такаббурлик билан, «айблов ҳукмини кўпроқ чиқаради» деганни англатади.

«[Судья] қоида бузарликларни кўрмай оқловчи томоннинг аргументларини қулоғининг бир томонидан ўтказиб юборади. Чунки унда у одам айбдор деган субъектив фикр туғилиб қолган бўлади», — деб тушунтиради юрист.

Токтакуновнинг фикри бўйича, бунга бир неча сабаб бор: судьялар ҳукуматнинг бошқа бутоқларига қарам, жумладан президентдан, улар коррупциялагган ҳамда ҳуқуқ тартибот органларидан қўрқишади, бундан ташқари, уларда айблов фикри қолипланиб қолган.

Камилла Халилованинг Kloop.kg учун иллюстрацияси

Бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг ўйича, судьялар асосан айблов ҳукмларини чиқарган ҳолатлар ҳуқуқ тартибот органларининг «жазоланмаслигига» олиб келиб, «улар ўзларининг полиция давлатида хўжайин ҳис қилишади».

Икки ҳуқуқ ҳимоячисининг бирдек фикри бўйича, судьялар доимо жазолаш қаторида озодликдан ажратишни танлашади, чунки бу уларнинг «даромад манбаси». «Бу коррупциялашган даромад манбаси, чунки озодлик сотилади. Агарда улар барини қонун бўйича озод қилиниб, шафқат қилинаверса, у ҳолда уларга ким пул олиб берар эди? Улар эркинликни сотишади», — деб ҳисоблайди Токтакунов.

Гиёҳванд модда истеъмол қилганларни қамашади

Қирғизистонда барча ҳуқуқ бузарларнинг ўртасида энг хавфлилари бўлмаган, гиёҳванд қўлланувчилар азоб тортишади. Суд тизими уларни гиёҳванд тарқатганларга нисбатан тез-тез жазолайди. Бу анъана 10 йилдан бери ўсиб келмоқда.

«Клооп» журналистларининг тадқиқи буни тасдиқлагандек, судлар ҳукмларнинг аксариятини «Бошқага бериш мақсадини кўзламаган ҳолда гиёҳванд моддаларини ёки психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш»моддаси бўйича чиқаришади. Гиёҳванд қўлланганларга қарши ҳукмларнинг улуши барча ҳукмларнинг зртасида энг юқори — 14%. Айни вақтда тарқатиш учун жавобгарлар у қадар кўп қамалмайди. Унда ҳукмлар бўлгани 3,5 %.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай ишларни қўзғаб, тадқиқ учун баридан ҳам қулай, шу сабабдан гиёҳвандлар бўйича ҳукмлар жуда кўп, ундан ташқари, бу жиноятларнинг юзини очиш бўйича кўрсаткичига ижобий таъсир этишини айтишмоқда.

Гиёҳвандаларга тобелар билан ишловчи «Зарарни озайтириш тармоғи » ассоциациясининг раиси Сергей Бессонов милиционерлар иш натижасини кўрсатиш учун қайта ўзларидан гиёҳванд модда сотиб олганларнинг оёғини чалишади деб ҳисоблайди.

«Милиционер жойида ўтирибоқ пул топиб, лавозими ошиб, маълмуотга эга. Қўлга олишлар асосан сотувдан кейиноқ бўлади. Чунки милиционерлар қаерда ва ким сотаётганини билишади», — дейди Бессонов.

Унинг айтишича, гиёҳванд сотиб олиш мақсадида ўғрилик қилиб қўлга олинган гиёҳванд қўлланувчиларга нисбатан ҳукмлар кўп.

«Агар биз гиёҳванд моддага берилганларни турмада ўзига келади деб қамайверсак, у ҳолда бу аҳмоқлик. Чунки қамоқда гиёҳванд бундан ҳам кўп, хато арзон ҳам. Ҳаммамиз қамоқдагилар учун тўлаймиз», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Давлат ходимларини бўшатишади

Ҳозирча суд тизими айримларига оғир бўлса, бошқасига енгилликлар беради.

2015 йили августда махсус хизмат 1000 долларлик пора олаётган еридан Бакит*(исмлар ўзгартирилди) исмли милиционерни қўлга олган. Унинг устидан Закир* деган таниши шикоят қилган. Жабрланувчининг айтишича, милициянинг ходими жами 8000 долларга яқин таъма қилган. Закирнинг аризасига кўра, Бакит уни милиция бўлимида калтаклаб, ундан кейин гашиш солинган 50 каробкани солиб қўяман деб қўрқитган.

Судда милиционер айбини бўйнига олмаган. У Закир унга 2000 доллар қарз эди деб айтган. Суд унга ишонган, чунки унинг харакатларида жиноят унсури топилмаган. Аммо Бакитнинг харакатлари Жиноят ва жазо кодексининг таъма қилиш, пора олиш ва ваколатларини суистеъмол қлиш маддаларига тўғри келар эди.

Суд ишларини ўрганишнинг натижасига кўра, биринчи инстанциянинг судоари «Лавозимини суитсеъмол қилиш» ҳамда «Қўрқитиб пора олиш» каби моддалар бўйича энг кўп оқлов ҳукмларини (18%) чиқаришади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари гап давлат ходимлари, амалдорлар ва милиционерлар ҳақида кетганда қонунни танлаб фойдаланишади деб ҳисоблашади, чунки улар доимо оқланишади.

Камилла Халилованинг Kloop.kg учун иллюстрацияси

Конституцион палатанинг собиқ судьяси ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Клара Сооронкулова  судлар доимо биргина милиционер ҳамда амалдорларнигина эмас, судьяларнинг ўзларини ҳам оқлашади деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, Рита Карасартова ҳам судларнинг ишини кузатади. У айблов ҳукумаларинин чиқариш «тақиқланган» ишларнинг категорияси бор жеб ҳисоблайди.

Масалан, ҳуқуқ ҳимоячисининг айтишича, «Қийноқ» моддаси бўйича милиционерларга қарши қўзғалган ишларнинг аксарияти судга етмай қолади. Судгача етган ишлар бўйича эса, судьялар кўпинча ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларини оқлаб юборади.

Олий суд жим

Олий суднинг «Клооп» тадқиқоти бўйича позицияси номаълум қолмоқда. Унинг вакиллари бир ой бўйи нашрнинг талаблари билан саволларига жавоб беришмай, ундан кейин «кўрсатилган саволлар бўйича материаллар ёки ҳужжатлар йўқ» деб билдиришди.

Тасдиқловчи саволлар учун ҳам суднинг раиси ёки унинг ўринбосари билан алоқага чиқиш харакатимиздан натижа чиқмади.

Жорий йилнинг июнь ойида ҳукмлар бўйича позициясини ўша вақтда Олий суднинг раис ўринбосари бўлиб турган Качике Эсенканов эплаб-сеплаб билдирган. У парламентда сўзлар экан жиноят ишлари бўйича «асли оқлов ҳукмлари бўлмаслиги кераклигини» айтган.

«Тергов қонуннинг асосида ишлаётганидан улар ишни судга қадар етказилиши керак, агар айб тўлиғи билан исботланган бўлса. Айбсиз одам терговда қўлга олиниб, шундан кейин иши судга ўтказилаётгандек бўлмаслиги керак. Бундан бўлмаслиги керак, аммо бўлмоқда», — деди у.

Олий судда Эсенкановнинг билдирувини бу унинг «шахсий фикри» деб аташганига қарамай Қирғизистон суд тизимининг айблов ҳукмига мойиллиги бўйича ўз позицияларини тушунтиришгани йўқ.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Савия Хасанова

Муҳаррирлар: Анастасия Валеева, Элдияр Арикбаев, Дмитрий Мотинов

Мазкур тадқиқот устида иш олиб бориш Internews «Медиа-К» лойиҳасиинг ёрдами билан амалга ошди. Лойиҳани Қирғизистонда молия томонидан USAID Жаҳон банки ва IDEMнинг ҳамкорлигида қўллайди.

Муаллифларнинг хулосалари донорларнинг фикри билан мос келмаслиги мумкин.