Инстаграмдаги svbnews аккаунти Амурдаги газни қайта ишлатиш заводида хизмат қилувчи Қирғизистоннинг ва Қозоғистоннинг қурувчилари муштлашаётганининг видеосини чиқарди. Унга кўра, муштлашувга камида 15 киши қатнашган.
Амур областининг маълумотига кўра, жанжалнинг тафсилотлари ҳозир аниқланмоқда. Келишмовчилик маиший тортишув сабабдан чиққани таҳмин қилинмоқда. Унга қатнашганлардан бири қўлга олиниб, унга қарши «Соғлиққа жиддий зиён етказиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.
«2×2.su» нашри билдиришича, муштлашувга қатнашган 18 ёшли киши жонлантириш бўлимига ётган, унинг аҳволи ҳозирча номаълумю Ундан ташқари, касалхонага ётишни истамаган яна бир киши жабрланган.
Завод етакчилиги ТАСС агентлигига билдиришича, жанжалга айбдорлар Россиядан депортация қилинади.
Қирғизистоннинг Москвадаги элчилигининг матбуот ходими Гүлбарчин Байимбетова идора ходимлари воқеа бўлган ерда ишлаб, воқеанинг тафсилотларини аниқлашаётганини «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида хабар қилди.
Ҳаммуаллиф: Асел Талгатбек