«Атамбаев ҳокимиятни узурпациялади, Жээнбеков қаноатланарли ишламоқда»: Муҳолифат қурултойида қандай сўзлар бўлди?

423

Муҳолифат асосан Қирғизистоннинг ҳозирги ва аввалши президентларининг ишига бағишланган  «Қирғизистон: кеча, бугун, эртага»қурултойини ўтказди. Қурултойнинг натижаси бўйича, делегатлар ўлка раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг бир йилдаги президентлик ишини қаноатланарлик, алмазбек Атамбаев билан парламентнинг ишини эса қаноатланарли эмас деб ҳисоблашди. Унда Қумторга, суд реформасига, хатто байналминал никоҳга эътибор қаратилди.

Муҳолифат нима ҳақда кўпроқ сўз очганлиги ҳақида айтиб берамиз.

Атамбаев ҳақида

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга жуда кўп эътибор қаратилди.

Унинг президентлигинин қаноатланарли эмас деб топиб, Биош прокуратурадан уни даҳлсизликдан ажратиб, ишига баҳо беришни сўрашди.

Қурултой делегатлари Атамбаевнинг даромад манбаларини текшириб ўрганувчи махсус комиссия тузишни таклиф қилишиб, Божхона хизматидан собиқ ўлка раҳбариинг ўлкадан чиқармасликни илтимос қилишди.

Эмилбек Каптагаев

Атамбаевни узурпатор деб аташди. Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоси Эмилбек Каптагаевнинг айтишича, собиқ президент  «ҳокимиятни узурпация этиб», «мамлакатни Кой-Ташдаги уйида ўтирган ҳолда бошқаришни истаган». Бундан ташқари, сиёсатчи Алмазбек Атамбаевнинг бошқаруви Асқар Ақаевнинг ёки Қурманюек Бакиевникидан фарқ қилмаслигини айтди.

«Алмазбек Атамбаевнинг бошқаруви Ақаевнинг ёки Бакиевникидан фарқ қилмайди. Учи ҳам ҳокимиятни узурпациялаб, ушлаб қолишини истаган, элнинг ва ҳукуматнинг ишончини оёқ ости қилишди. Шу сабаблан революция мақсадига етмай қолганини айтиб ўтиш керак», — деди Каптагаев.

Шунингдек, Каптагаев суд орқали ОАВга босим кўрсатилганлиги тўғрисида ҳам эслатиб ўтди.

«Атамбаев кўламли сиёсий тазъйиқлар ўтказди, сўз эркинлигини топтаб, ОАВнинг оғзини ёпди. Натижада мамлакат Атамбаевнинг қўлида ўйинчоқ бўлиб қолди, ўлканинг ривожланиши унинг кайфиятига боғлиқ бўлган », — деди у.

Каптагаев Қумторни мамлакатга қайтаришни талаб қилиб, Атамбаев қўл қўйган «музликлар бўйича қонун» ўлкага беш млрд доллар зарар келтирганини билдирди. Сиёсатчи собиқ президентнинг харакатларига ҳуқуқий баҳо бериб, уни жавобгарликка тортиш керак деб ҳисоблайди.

Нариман Тулеев

Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеев эса Атамбаевни қамаш кераклигини таклиф қилиб, у буга тайёр деб қўшимча қилди. Тулеевнинг айтишича, у Атамбаевга «охир оқибат қамаласан деб юзига айтган», собиқ ўлка раҳбари «розиман» деган.

Жээнбеков ҳақида

Қурултойда Атамбаевнинг номига танқидлар ёғилган бўлса, Жээнбековга нисбатан мақтовлар ва қўлловлар айтилди.

Азимбек Бекназаров

Муҳолифатчилар Азимбек Бекназаров Жээнбековнинг бошқарувини аванс билан қаноатланарли деган беришга чақирди. Сиёсатчининг фикри бўйича, ҳозирги ўлка раҳбари Жээнбеков собиқ президентнинг таъсирига бош эгмай, мустақил харакатлана бошлаган ҳамда Қирғизистонга «бундан нари ривожланиш учун катта имкониятлар» очилган.

Нариман Тулеев эса ҳозирги президентни қўллашга чақирди.

«У киши қирғиз элни сотмай, эркин президент бўлишига бошимизни эгиб беришимиз керак. 2019 йилга қадар муддат берайлик дейишяпти, 2020 йилгача вақт бериб, қўллашимиз керак. Шу президентни қўллаб беришимиз керак!» — деди Атамбаевнинг даврида унинг қаҳрига қолиб, эркинликдан ва мулкининг ярмидан ажраб қолган Бишкекнинг собиқ мэри.

Жээнбеков қўлланганига қарамай унга ҳам бир оз танқидлар айтилди. Масалан, Бекназаров «коррупцияга қарши кураш саралаш билан бўлаётгандек сезилмоқда» деб билдирди.

Кумтор ҳақида

Ахматбек Келдибеков

Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков «Кумтор» билан келишувни  денонсациялашга чақирди.

«Охирги олти йилда “Кумтор” бўйича давлат, парламент комиссиялари тузилган. Аммо ҳеч қандай натижа сиққани йўқ. Шу олти йил ичида аввалги битим бўйича ўлкадан 120 тонна олтин чиқариб кетилган — бу катта маблағ. “Кумтор” бўйича битимни қўрқмасдан денонсациялаш керак», — деди у.

«Кумтор»га эътибор қаратилаётган вақтда Бекназаров қирғиз паспортиларининг фойдасизлиги ҳақида, хатто нима учундир байналминал никоҳлар ҳақида эслатди.

«Олтин бошқа ўлкага чиқарилмоқда, бизнинг тоза сувларни булғашмоқда, бизнинг паспортларни тинч қўйишни исташмаяпти, қанчалаб қизларимиз бошқа миллатларга турмушга чиқишяпти, бошқа элларнинг сони кўпаймоқда!», — деб норози бўлди у бунга коррупцияни айблаб.

Динара Кутманова

Яшиллар партияси эса 2019 йилни экология йили деб эълон қилишни, ундан ташқари, «Кумтор»га музлик сувларини сотишни таклиф қилди.

«Ҳозир“Кумтор” теп-текин қўлланаётган музлик сувларига баҳо қўйиб олсак бўлади. Ҳар бир кубга биз 7 сомдан қўямиз. Ҳозир улар 6 млн кубга яқин қўлланишди», — деди Динара Кутманова.

Суд ва конституция реформаси ҳақида

Юқорида айтилган фикрлардан ташқари, делегатлар янги конституция қабул қилишни таклиф қилишди Уларнинг фикри бўйича,  конституция реформасини Жээнбеков ўтказиши керак.

Азимбек Бекназаров 1993 йилдаги Конституцияга қайтиб, суд тизимини мустақил қилишни талаб қилди.

Равшан Жээнбеков

Суд реформасини ўтказиш кераклигини Равшан Жээнбеков ҳам таклиф қилди.

«Агар суд ислоҳотини ўтказмасак, иқтисод ҳам ўсмайди. Агар мен сармоядор қатори суд орқали ҳуқуқимни ҳимоя қила олишимга ишонмасам, у ҳолда мен ўлкага сармоя киритмайман», — деди у. Шунингдек, у парламентни кучлантириш керак деган фикрда, чунки у президентга баржош бера оладигандек бўлиши керак, акс ҳолда «ўлканинг келажаги бўлмайди».

Суд реформасининг ортидан делегатлар сиёсий маҳбусларнинг жиноят ишларини қайта кўриб чиқилишини талаб қилишди.