Кун сурати: Марҳум Бурулайнинг хотирасига бағишланган стрит-арт

721
Марҳум Бурулай Турдали қизининг қариндоши Тиббиёт коллежи биноси деворига туширилган портретни суратга тортмоқда. Даниль Усмановнинг «Клооп» учун сурати

Бишкек биноларидан бирида олиб қочишга дучор бўлгандан кейин ўлдирилган 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизининг кўламли сурати пайло бўлди. Унинг ўлими жамиятда катта норозилик яратиб, ўлкадаги аёлларнинг ҳуқуқи бўйича муаммоларга диққатни бурган.

Қизнинг сурати Бурулай ўқиган Бишкекнинг тиббиёт коллежининг ётоқхонаси юзига туширилган. Стрит-артнинг муаллифи ва DOXA гуруҳининг суратчиси Сергей Келлер яратган меҳнати билан жамиятнинг эътиборини гендер тенгсизлик масаласига буришни истаганини фейсбук саҳифасига ёзган. «[Иш] жамиятни аёлларни ҳамда қизларни никоҳга ўтиш учун олиб қочиш бўйича зарарли одатни бартараф қилишга йўналтирилган», — деб ёзган у.

Бурулай май ойининг охирида Чуй областининг Жайил район милиция бўлимида ўлдирилган. Тергов версияси бўйича, гумондор фуқаро аввалига қизни олиб қочиб, аммо улар қўлга олиниб, милиция бўлимига етказилгандан кейин у уни пичоқ сайиб ўлдириб, ўз жонига қасд қилишга харакат қилган.