«Ҳижоб кийишни истасанг мадрасада ўқи». Нима учун мактаблар хижобга қарши  (ва нима учун улар ноҳақ)

1193
Видеодан скриншот: Исламский журнал UMMA

«Мен қирғиз тили ўқитувчилигига номзодимни таклиф қилганман, аммо бу мактабнинг директори ҳижобнинг важидан мени ишга олмаслигини айтди», — деди Салтанат (исми ўзгартирилди)

Салтанат 21 ёшда. У яқиндагина Ўшда коллежни тамомлаб, бошланғич синфларнинг ўқитувчиси мутахассислиги бўйича педагогик билим олган.

У охирги икки йилдан бери ҳижобда юради. Ўқув даврида бунга боғлиқ муаммо туғилмаганини айтади — коллеж маъмурияти қизнинг танловига одатдагидек муомала қилар эди.

Лекин ўқишни тамомлаб, ўз қишлоғидаги мактабга ўқитувчи бўлиб ишлаш мақсадида келгандан кейин, унинг ташқи қиёфаси муаммо туғдира бошлаган. Мактаблардан бири уни ишга олишдан бош тортса, бошқа мактабнинг директори ҳам ўз муассасасида ҳижоб ўранган ўқитувчини кўришни истамаслигини айтган.

Бу борада Салтанат ёлғиз эмас. Бу кўриниш жамият мактабларда диний либосларини кийган одамларнинг пайдо бўлишига қандайдир бир терс муомала қилишини кўрсатиб туради. Қозоғистоннинг, Тожикистоннинг ҳамда Ўзбекистоннинг ҳукумати қизларга мактабга ҳижоб билан боришни умуман тақиқлайди. Қирғизистонда бунга нисбатан расмий тақиқ йўқ, лекин ўлканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўз бошқаруви вақтида қирғизистонликлар «дин билан араб маданиятини алмаштирмаслиги» кераклигини бир неча бор айтган.

2016 йили «Бечора элим, қайга қараб кетмоқдамиз» деб ёзилган баннерларни Қирғизистон бўйича илиниши ҳам Алмазбек Атамбаев ташаббуси билан бўлган.

Аммо Атамбаевнинг энтузиазмини ҳамма ҳам қўлламаган. Унга қаршилар президент Конституцияни бузмоқда деб таъкидлашган. Чунки ўлканинг бош қомусининг 32-моддасида ҳар бир фуқарога диний эътиқод эркинлиги кафолатланиши ёзилган.

«Мени ҳижоб кийганим учун ишга олишмади»

Шунга қарамай Салтанат бошқа бир мактабга ишга ўрнашган. Лекин унга мактабда кўп йилдан бери ишлаётган бувиси кўмаклашган. У ерга Салтанатни бўлгани котиб ёрдамчиси хизматига олишган. Шунда ҳам унга ортигагина боғланувчи рўмол билан чекланиш шартини қўйишган.

«Ҳар куни мактабга келаётиб орқамга рўмол боғлар эдим. Аммо менга бу ёқмас эди, ўзимни зулм остидадек сезар эдим», — деб айтиб берди у.

Салтанат мактабда икки ойгина ишлай олган, чунки ҳижоб кийишга қўйилган тақиққа чидай олмай кетиб қолган. Ҳозир у ҳеч қаерда ишламайди, лекин чет ўлкага кетиб, сабрлироқ одамлар билан ишлашиш учун инглиз тили тўгарагига бормоқда.

Бу вазият— ошкора инсон ҳуқуқини бузиш деб ҳисоблайди юрист Жибек Кенжебекова. Юрист қонун мактабга ҳижоб билан боришга тақиқ қўймаслигини айтади.

«Қирғизистоннинг Конситуциясига кўра, ҳеч ким диний камситишга учрамаслиги керак», — деб тушунтиради Кенжебекова. Унинг қўшимча қилишича, «Диний эътиқод эркинлиги бўйича» қонунда қуйидагилар айтилган: «Фуқаролар ўзларининг динга ва диний ёки атеистик эътиқодларига қарамай фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳаётнинг барча тармоқларида қонун олдида баробар».

Шунга қарамай бу каби камситилишга мактабларда дарс беришни истаган муслималаргина эмас, дарс вақтида ҳижобини ечишни истамаган мактаб ўқувчилари ҳам дуч келишмоқда.

Азалия (исми ўзгартирилди) мактабни икки йил аввал битирган. Биринчи марта у ҳижобни бешинчи синфда ўраган. Унинг айтишича, ҳижоб ўраш қарорини ўзи олган ва ота-онаси уни мажбурламаган. Унинг оиласидаги аёлларнинг бари бошини ёпиб юришади. Ҳижобга киргунга қадар Азалиянинг исломни ўрганишга ҳамда диний адабиётларни ўқиб чиқишга вақти бўлган.

«Ҳижаб — бу менинг қўрғоним. Аммо ҳозирда бу муаммоларни ҳал қилмаяпти, ёмон қараганларга, [йигитларнинг] ҳуштакларига чилашга тўғри келади», – дейди у.

Азалия ўқиган мактабнинг маъмурияти унинг дарсларга ҳижоб билан келишига умуман қарши ўлганю У рўмолини мактабга киришда ечиб, уйга қайтишда қайта ўрашига тўғри келган.

Олтинчи синфда у ҳижобни англаган ҳолда кийиб юрганини тушуниб, уни ечмай қўйган. Азалия уни мактаб формасининг устидан кийиб олар эди. Бундан ташқари, бошқа икки қиз ҳам шундай юрар эди. Мактабнинг раҳбариятига бу умуман ёқмай қолган.

«Директоримиз бора-бора бизга осилиб, доимо бизни [бошқалардан] ажратаверар эди. Масалан, шанба кунлари ўқувчилар формасиз келишар эди, бизни эса у форма кийишга мажбурлаб, ўқишдан чиқариб юбориш билан қўрқитаверар эди», — дейди Азалия.

Ҳижобли қизлар Бишкекнинг марказида. Сурат: Улан Асаналиев/RFE/RL

Унинг опаси билан таниши муаммони хал қилишга харакат қилишган. «Улар вазиятга таъсир эта олувчи бирор ташкилот вакиллари билан суҳбатлашиб, улар мактабга келишади. Лекин бизнинг директор эса уларни қувиб юборган», — деб эслайди у. Саккизинчи синфдан кейин Азалия бошқа мактабга кетган. Бунга директорни қизнинг ташқи кўринишига нисбатан муомаласи сабаб бўлган.

Азалия ўқиган мактабнинг директори Айке Сапаралиева аввал мактабда ҳижобли қизлар бўлганини, лекин ҳозир бирорта ҳам йўқ эканини айтади. «Бизнинг мактаб дунёвий эканини айтиб мияларига етказдик. Агар ҳижоб кийгинг келса, унда мадрасада ўқи. Шундай қилиб улар ўқишларини битириб кетишди», — деб тушунтиради у.

Сапаралиева доимо мактабларда ҳижоб кийишга қарши чиқиб келганини айтади.

«Дунёвий мактабларда ҳижоб кийин — бу ақлга сиғмайди. Ашар қирғиз урфларига қарасангиз ҳам, қирғиз қизлари бошларини ёпишмаган. Мен буни қизларимга тушунтираман. Ўзи ҳижоб билан тўсиб, улар нимани кўрсатишни исташмоқда? Динними? Бу араблардан келган, бу бизнинг ислом эмас», — деб ҳисоблайди у 15-16 ёшдаги қизлар нима учун «гўзалликларини ҳижоб билан яшириши кераклигига» хайрон бўлиб.

«Дунёвий мамлакат бўлгандан кейин бунга йўл бермаслигимиз керак. Биз мусулмонларнинг норозилигидан қўрқаётгандекмиз», — деб қўшимча қилди Сапаралиева.

«Биз уларни заифлаштирмоқдамиз»

Таълим министрлиги мактаб ўқувчисига дарсга ҳижоб билан бориш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида аниқ жавоб бера олмайди.

Муассаса «Клооп» журналистининг саволига ўлканинг мактабларида «билим бериш характери дунёвий» эканини таъкидлаб, шунингдек мактаб формасига нисбатан умумий талаблар бор деб жавоб берди. У ҳам давлат, ҳам ҳусусий мактабларга ҳам тегишли. Қизлар учун мактаб формаси классик услубда тикилган кофта, нимча, юбка, шим, кўйнак, фартук ҳамда пижакдан иборат.

Юрист Жибек Кенжебекова мактаб формасига нисбатан умумий талабларда ўқув юртларида ҳижоб кийишга тақиқ қўйилган деб ёзилмаганини айтмоқда. «Жинси, пляж либоси, спорт либоси кийиш мумкин эмас. Шунда тақиқланмаган нарсанинг барига рухсут берилади деган нарсадан хулоса чиқарамиз», — деб тушунтиради у.

Шунингдек, министрликдан ўқувчилар билан ота-оналар ўртасида «турли диний рамзлардан ва либос элементларини кийишни бартараф этиш» билан мактаб формаси ҳақида «тушунтириш ишлари» ўтказилаётганини таъкидлашди.. Муассасадагилар «тушунтириш ишлари» билан нимани тушуниш мумкинлигини аниқ айтишгани йўқ,

Диншунос Индира Асланова мамлакатнинг дунёвий экани бўйича тушунмаслик муаммоси бор деб ҳисоблайди  — одамлар диний атрибутикаларни кўрсатиш дунёвий ғояга қарама-қарши келади деб ҳисоблашади.

«Христианлар хочни тоқиб юришади, лекин у ҳижоб кийиш каби аллергияни қўзитгани йўқ-да, чунки ҳижоб очиқдан-очиқ кўзга урилади. Бу одамларда ўзимиз кўникиб қолган яшаш образини йўқотиб қўямиз, диний ўлкага айланиб кетамиз деган қўрқувлар ва стереотипларни туғдиради», — дейди Асланова.

У мактабларда ҳижоб кийишни тақиқлаш ўқувчилар уни киймай қўйишади деган фикрга олиб келмайди деб ҳисоблайди. Аксинча, улар шунчаки мактабга боришни тўхтатишади.

«[Мусулмон қизлар бусиз ҳам маргиналлашган, бу каби чоралардан эса улар янада маргиналлаша бошлашади. Бола ўзини жамиятнинг бир қисми деб сезмай қолади.  “Ўзимизники” ҳамда “бошқа” деган бўлиниш бўла бошлайди. Бундан ташқари, биз тақиқлар билан уларни экстремистик гуруҳларнинг олдида заифлаштириб қўйяпмиз», — деб билдирди Асланова.

Аммо у ота-оналар қизларига баъзан жуда эрта ҳижоб кийгизишмоқда деб ҳисоблайди.

«Диний қонунлар бўйича, ҳижоб маълум бир ёшга келганда, қиз аёл (биринчи ҳайз келгандан кейин) бўла бошлагандан кейин кийила бошлайди. Жуда кичик қизларга кийгизиш, менимча ортиқча», — деб ҳисоблайди у.

Асланова бу масаланинг компромистик ечими икки томонга баробар ёқиши кераклиги қўшимча қилди. Масалан, давлат билан муфтият мактабдаги мусулмон қизлар учун либоснинг қандайдир бир нормалари ҳақида келишиб олса бўлар эди.

Адолатни қаердан топамиз?

Умумий таълим бериш даргоҳларида барча мактаб директорлари ҳижоб кийишга қарши эмас.

Бишкекдаги №40 мактабнинг етакчиси Жумгал Ботаева ўз ўқувчиларининг орасида ҳижобли қизлар бор эканини, лекин мактаб маъмурияти ундан ҳеч бир муаммо кўрмаганини айтиб берди. «Улар кўп ҳам эмас — беш ёки олти киши. Уларга ижобий муомала қиламиз», — деди у.

Ботаеванинг айтишича, унинг мактабида қизларнинг формаси оқ кўйнак ва қора юбка, шимдан иборат. Мусулмон ўқувчи қизлар устидан шунчаки оқ рўмол солиб олишади — бунга рухсат бор. «Бу уларни бошқа ўқувчи қизлардан фарқлаб турувчи ягона нарса — бошларидаги оқ рўмол. Улар ҳам бошқалар каби оддий ўқувчилар-да».

Ботаева мактаб 2012 йилдаёқ ўз уставини қабул қилиб олганини тушунтирди. У ерда рўмол ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, чунки у вақтда мактабда ҳижобли ўқувчилар йўқ бўлган.  «Бизда ҳижоб кийган ўқувчи қизлар сўнги икки-уч йил оралиғида пайдо бўлди», — деди директор.

Юрист Жибек Кенжебекова мактабнинг уставида ўқувчининг ташқи қиёфаси ҳақида тақиқ ёзилиши мумкин бўлмаслигини қўшимча қилди. Бу ҳужжатда биргина ўқув юртининг иши бўйичагина айтилиши керак.

«Форма мактабнинг ички қоидаларида ёзилиши мумкин. Агар унда ҳижоб тақиқланган бўлса, у ҳолда бундай тақиқ Қирғизистоннинг Конституциясига қарши келади, бу эса ўлканинг бош қомуси ва у  иерархия бўйича боқа норматив ҳуқуқий актлардан юқори туради», — деб тушунтирди у.

Кенжебекова мактабга ҳижобда киргизилмаётган болаларнинг ота-оналарига ҳақиқатчи институтига консультация учун мурожаат қилишни маслаҳат беради.

Бундан ташқари, мусулмон қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи «Мутакаллим» ташкилотига ҳам мурожаат қилса бўлади. 10 йил аввал таълим министри Абдилда Мусаев мактабда боши ёпиқ ҳолда боришга тақиқ қўювчи буйруқ чиқарган. У ҳозирда ташкилотга қизлардан ҳамда ота-оналардан минглаган аризалар тушиб, «Мутакаллим» бу камситувчи қонунни бекор қилинишига эришган.

Бугун, мазкур ташкилотнинг етакчиси Жамал Фронтбек қизининг айтишича, вазият умуман ўзгарган. 2018 йилга нисбатан «Мутакаллим»га ўлканинг барча еридан фақат тўққиз ариза, Бишкекдан эса икки ариза тушган. Унинг фикрига кўра, бу ҳижоб ўраган мактаб ўқувчиларининг камстилиш даражаси пасайгани билан боғлиқ.

Жамал Фронтбек қизи

«Ҳозир мен ҳижобли қизларга нисбатан зўравонлик, камстиши кўрганим йўқ. Агар бўлса, у ҳолда бу мамлакат томонидан бўлгани йўқ. Ҳозир бу инсон фактори, аниқроқ айтганда, айрим директорлар ёки завучлар ўз принципларига таяниб, Конституцияни тушунмаганликдан ҳижоб ўралишига қарши бўлишмоқда», — дейди Фронтбек қизи.

У аксарият мактабларнинг уставлари ҳижоб билан келишга тақиқ қўйгани билан уларнинг юридик кучи йўқ, чунки Конституцияга қарши келади деб ҳисоблайди.

«Биз мактаб маъмуриятларидан ўша уставни беринглар деб сўраганда, уни кўрсатишмайди. Бундай вақтда биз Таълим министрлигига ёки Омбудсменга мурожаат қиламиз. Уч-тўрт кундан кейин қизлар мактабга ҳижобда бориб қолишади», — деди «Мутакаллим»нинг етакчиси.

Унинг айтишича, бу жуда тез бўлади, чунки «Таълим министрлиги диний эътиқод эркинлиги ёзилган Конституцияга қарши бўла олмайди».

Фронтбек қизининг фикрича, мактабларда инсон ҳуқуқи бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Шундай қилиб мусулмон қизлар дарсга оқ рўмоли билан мактаб формасини кийиб бориши мумкинлигини ва бу исломга қарши келмаслигини тушунтириб берса бўлади.

Мақола устида ишлаганлар: Татьяна Трик, Хамидулло Узақов, Катя Мячина, Рустам Халимов