Баткен прокурорининг ўлими: Митингчилар овга марҳум билан бирган чиққанларни жавобгарликка тортишни талаб қилишди

604
Прокурор Мамажакиповнинг ўлимига гумондор Мелис Абдикадировни қариндошларининг митинги. Сурат: Жениш Айдаров/RFE/RL

18-ноябрда Торт-Кол сув омборининг ёнидан Баткен областининг прокурори Анарбай Мамажакиповнинг жонсиз танаси топилган. Уни ўлдирилишида амалдор Мелис Каликовдан шубҳаланилмоқда  — дастлабки маълумотларга кўра, у прокурорни отиб, сўнг жасадини ёқиб юборган. Шубҳалининг опаси бу воқеага Баткен област прокуратурасининг ходимлари ҳам алоқадор деб ҳисоблайди.

26-ноябрда Каликовнинг юзга яқин тарафдори Баткенг шаҳрида митингга чиқишди. Митингга чиққанлар суд адолатини ҳамда овчиликка марҳум билан бирга чиққан прокуратура хожимларини ҳам жавобгарликка тортишни талаб қилишганини «Азаттык»нинг журналистлари билдиришди.

Гумондорнинг опаси Дариха Каликова Баткен прокуратурасининг ходимлари айбни акасига оғдаришни истаётганини «Кактус» нашрига айтган.

«Унинг ўрнини эгаллагиси келганларнинг иши. Чунки Мамажакипов ўзининг порахўр ҳасбкасблари билан курашганини ҳамма билади. [...] Хатто Мамажакиповнинг яқини ҳам бунга прокуратуранинг бошқа ходимлари қатнашган деб ҳисоблайди», — деди у.

Унинг айтишича, овга прокуратуранинг олти ходими билан акасидан ташқари, Эрнис исмли яна бир киши борган. У «Аю холдинг» компаниясининг вакили ҳамда прокурорлардан бирининг яқин дўсти.

«Аммо Эрнис ҳақида Баткен РИИБнинг матбуот котиби ҳам, прокуратура ҳам ва бошқа органлар ҳам оғиз очишгани йўқ. Бу ҳар хил ўйга бошлар экан. Куч органлари ниманидир яширишяптими?» — деб айтган Каликова митингда.

Каликова қўшимча қилганидек, ўз оиласи Бош прокуратурага мурожаат қилишдан қўрқмоқда, чунки бу ишга прокуратура ходимларининг ҳам алоқаси бор деб ўйлашади. Шу сабабдан улар президентга, парламент спикерига ва ҳақиқатчига очиқ ҳамда холис тергов ўтказиб бериш бўйича мурожаат қилишини ёзишган.

Бундан ташқари, Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказнинг директори Нурдин Сулайманов билдиришича, терговчилар қийнагани учун Мелис Каликов жиноят қилдим деб тан олган.