Қирғизистонда ёқилғи мойи кескин қимматлади. Ҳайдовчилар бундай ўзгариш уларнинг ҳамёнини қуритаётганини айтишмоқда. Нефть сотувчи ширкатлар эса нархнинг кўтарили Россияга боғлиқ эканини яна бир бор эслати, буни жаҳон тенденцияларига боғлашади.
Мақоланинг асли «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.
Олжобай Жумашев исмли таксичи «Хонда Степвагон» русусмидаги автомобили билан ҳар куни Бишкек шаҳрини айланиб, мижозларни ташиб, тирикчилик қилади. У охирги вақтда ёқилғи мойнинг қиймати кун сайин 50 тийиндан кўтарилгани моддий қийинчилик туғдираётганини айтиб норози бўлди:
— Кунда 500 сомга бензин қуяман. Бунинг устига қандай қуяди, тўлиқ қуядими ё йўқми – бунисини текшира олмас эканмиз. Қимматласа бизнинг чўнтагимизга таъсир қилади. Кунига 50 тийиндан, баъзан 70 тийиндан қимматлагани сезилади. Аввал 500 сомга 13,5 литр бензин қуяр эдик. Ҳозир 11-11,5 литрга етмаган бензин қуйилади.
Бейшенбек исмли ҳайдовчи бензин қимматлагани сари таксининг нархи ўсиб турганини айтди:
— Масалан, 1000 сом топсанг, унинг 700 соми бензинга кетяпти. Ўзига 300 сом ортади. 10 литр қуйсанг, йўлнинг бари тиқин, қайга кетганини билмай қоласан. Бензин қимматлагани сайин йўл ҳақини қўшасан-да. Мижозларда бўлса пул йўқ. Иложсиз, кейин арзон баҳода олиб борасан. Такси арзон бўлмайдида. Таксига шошилган, ишга кечикаётган киши тушади. Шу сабабдан бензин арзон бўлса яхши бўлар эди.
Қирғизистонда ёқилғи мойнинг қимматлаши шу йилнинг бошидаёқ кузатилган. Нефть ташувчи компаниянинг маълумотига кўра ярим йилдаёқ бензиннинг баҳоси 6,5 фоизга, дизелнинг баҳоси 11 фоизга ортган. Бир неча кундан бери қайта кўтарилаётган баҳо ҳайдовчиларга муаммо яратмоқда.
Қозоғистон бензини арзон
Қирғизистоннинг ички бозорига ёқилғи мойи Россиядан ташиб келинади. Россия Қирғизистонга нефтни божхона тўловларини тўламай экспорт қилишга рухсат берган. Қирғизистоннинг Нефть сотувчилар ассоциациясининг раиси Канат Эшатов «Азаттык»қа буларни айтди:
— Ҳар бир ойнинг бошида Россия заводлари бизга улгуржи баҳосини чиқариб беришади. Биз Россиядан олиб кирилувчи ёқилғи мойини божхона тўловисиз ташиб келамиз. Агар бошқа ердан олсак, жаҳон нархида олишимизга тўғри келади. Унда бензиннинг баҳоси бизнинг ҳайдовчилар учун жуда қиммат бўлиб қолади. Ўзимиздан нефть чиқмайди. Нефть ишлаб чиқарилган Қозоғистонда эса анча арзон. Бироқ агар биз улардан оладиган бўлсак, божхона тўлови қўшилади ва айланиб келиб қайта қимматга тушади.
Шунга қарамай айримлар ёқилғи мойини Қозоғистондан ташиб келиб, Россиядан келган бензиндан арзон сотиб фойда кўришади. Талас шаҳрининг турғуни Нурлан Ташмамбетов икки йилдан бери Қозоғистоннинг бензинини сотиб, ўз кадрларини топишга эришган.
— Бизнинг бензинни тоза деб олишади. Мой қуювчи жойда тоза бўлса, ўша ердан қуяр эдида. Ҳозир истаган ҳайдовчидан «Нимага ёқилғини бу ердан қуйяпсиз?» деб сўрасанглар, айтиб беради. Мен икки кун чиқмай қўйсам, сўраганлар жуда кўп бўлиб кетади.
Ҳайдовчиларга арзон тушганига қарамай Қозоғистондан экспорт қилинган бензиннинг деярлик бари ҳам контрабанда йўли билан ташиб келинишини билаверишмайди.
Монополияга қарши тартибга солиш бўйича давлат агентлигининг бош мутахассиси Санжарбек Кокошеров «Азаттык»қа яқин орада Қозоғистон билан Қирғизистоннинг ўртасида нефть ишлаб чиқарилишини экспорт тўловисиў ташиш ҳақида битим тайёрланаётганини билдирди.
— Буларнинг бари контрабанда йўли билан келяпти деб айтсак бўлади. Бугунги кунда бензинни Қозоғистондан олиб келишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бироқ агарда қонунуий йўл билан олиб келса, тадбиркор бир тонна бензинни Қозоғистондан чиқариш учун 168 доллардан экспорт тўловини тўлашига тўғри келади. Шуни қўшганда баҳо қиммат бўлиб қолади. Нефть хом-ашёсига эса экспорт тўлови тоннасига 70 долларни ташкил қилади. Шуни олиб ташлаш учун Экономика министрлиги ва Саноат комитети тегишли битимга қўл қўйиш мақсадида сўзлашувлар олиб боришмоқда. Агар ушбу экспорт солиғи олиб ташланса, контрабанда йўли билан олиб келганлар озаяди деб ишонамиз.
Нефть сотувчилар ассоциациясинг вакили Канат Эшатов Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бензин ўлканинг ички бозорининг талабигагина сарфланиб, экспорт қилишга ортмай қолади деган фикрда.
— Қозоғистон бунга қадар бизга экспорт қилмас эди, - деди у. – Чунки уларни ўзларининг ички бозорига етмас эди. Улар ўтган йили 2-3 заводини модернизациялаб, жорий йилда биринчи бор 500 минг тонна бензин профицити билан чиқдию Аммо у Қирғизистонга озлик қилади.
Қарамлик азоби
Жогорку Кенешнинг депутати Мирлан Жээнчороев Қирғизистон энергетика ва ёқилғи мойи ташиш борасида диверсификация принципини сақлаб, бир ўлкага қарам бўлишдан чиқиш керак эканини айтади. Биз депутат билан суҳбатлашиб, бу бўйича фикрини сўраб кўрдик.
«Азаттык»: Мирлан мирза, бензин ташишда Қирғизистон биргина ўлкага қарам бўлиб қолганинин нефть ташувчилар, деярлик бари ҳам тушуниб турибди. Бу каби қарамликдан чиқишнинг бошқа муқобил йўллари борми?
Жээнчороев: Йўллари бор, агар буни монополияга қарши қонун билан аниқ текшириб чиқсаю Шу йилнинг ичида ҳар бир уч ойда бензиннинг баҳоси 3-5 фоизга кўтарилмоқда. Бизга бензин биргина компаниядан келади. Қирғизистонда сотувчи компаниялар ҳам турли номлар билан биргина компанияга бўйсунади. Бари «Газпром»гагина тегишли компаниялар. Улар «шунчаки монополия юргизишмоқда» деб айтилмаслиги учун биргина компанияни учга бўлингани билан, бошқарувчилари бир. Бу энергетика хавфсидлигини таъминлайдиган бўлсак - биргина томондан олиб келмаслигимиз керак. Бошқа ўлкадан ҳам олиб келишимиў керак.
Мен Қозоғистонни айтиб брар эдим. Чолдевордан ўтибоқе Меркедан қарасангиз бўлади, Акжолдан ўтибоқ Кордайдан қарасангиз бўлади. Чакана нархиданов фарқи билинади, улгуржи нарх фарқини эса айтмай қўя қолсам бўлади.
Иккинчидан, Қозоғистондаги вазиятни ҳам кузатиб туриш керак эди. Қозоғистонда бу йил нефть ишлаб чиқарувчи икки йирик завод қурилиб битди. Қозоғистон бозорида ортиқча нефть пайдо бўлди. Бизнинг ҳукумат бориб, экспорт солиқларини бекор қилмаса ҳам ҳеч бўлмаганда бензин ташувчиларга чегараларни очиб беришни таъминлаб, сўзлашиши керак эди. Бугун йўл ёпиқ.
2018 йилнинг январ ойидан бошлаб Қирғизистонга 504 минг тонна нефть маҳсулоти етказилган. Унинг 234 минг тоннаси бензин бўлса, 270 минг тоннаси дизел мойи. Ўрта ҳисоб билан ҳар бир учу сайин бензин баҳоси уч фоиздан беш фоизгача ўсмоқда.