Кун рақами: 2018 йили Қирғизистонга Ўзбекистоннинг қанча фуқароси келган?

673

Дастлабки тўққиз ой ичида Қирғизистонга деярлик 2,5 млн ўзбекистонлик кирган. Бу кўрсаткич бўйича, улар бошқа чет элликларни ошиб ўтиб, биринчи ўринга чиқишган.

2017 йили Ўзбекистондан кирганларнинг сони анча паст бўлган эди — 379 минг киши. Бу ҳақда Туризм департаментининг директор ўринбосари Чубак Оморов Давлат чегара хизматининг маълумотига таяниб айтиб берди.

Ўзбекистонликлар Қирғизистонга уларнинг ўлкасида ҳокимиятга Шавкат Мирзиёев келгандан кейин кўп кела бошлашган. Ҳокимиятнинг алмашуви икки давлатнинг алоқаларини яхшиланишига олиб келган. Улар чегаранинг баҳсли ҳудудларини аниқлаб, автобус, темир йўл ҳамда авиа рейсларини йўлга қўйишган.

Мирзиёев 2016 йили Ислом Каримов вафот этгандан кейин Ўзбекистоннинг президенти бўлган. Каримов эса мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб турган.