Скверми ёки кўп қаватли иморатми? Амалдорлар орасида ёниб кетган бош прокуратуранинг ўрнига нима қурилиши тортишилмоқда

87
Суракматовнинг ғояси бўйича ёниб кетган бош прокуратура биносининг ўрнидаги гулзор шундан бўлар эди

Бишкекнинг шаҳар қуриш кенгаши мэрнинг Ала-Тоо майдонида эски бош прокуратура биносининг ўрнига гулзор қуриш бўйича ғоясини қўлламади. Рад қилинишининг сабабини сквер «кварталнинг архитектура ансамблини бузади» деб тушунтиришди. Урбанистларнинг бу бўйича фикрлари қандай?

Бош прокуратуранинг эски биносини 2010 йили апрель революциясининг вақтида ёқиб юборишган. Ўшандан буён ҳукумат унинг тақдирини хал қила олмай келмоқда. Бунга қадар у ерга савдо марказини ёки идора иморатини қуриш таклиф қилинган. 2011 йили бинони реклама баннерлари билан ёпиб қўйишган. 2017 йили эса Сейсмология институти уни «авария аҳволида» деб аниқлаганидан, бинони таъмирлаб бўлмай қолган.

Охирги таклифни Бишкек мэри Азиз Суракматов берган. У ер остида автомобил тўхтовчи ери бўлган сквер қуриш ташаббусини кўтарган. Аммо шаҳар қуриш кенгаши аъзоларининг кўпчилиги ёниб кетган бош прокуранинг эски биноси ўрнига сквер эмас, баландлиги 7 қават бўлган бино қуриш яхши бўлишига қарор қилишган.

Нима учун прокуратуранинг ўрнига сквер ҳамда еростидаги автомобиль тўхтовчи жой керак?

Мэрнинг масалаҳатчиси Гуля Алмамбетова бош прокуратуранинг эски биноси ўрнига сквер қуриш «шаҳар марказида ҳарорат кўрсаткичини озайтиришга», еростидаги автотўхташ жойи эса марказда машина қўювчи ерларнинг етишмовчилик муаммосини хал қилишга ёрдам беришини айтмоқда.

Алмамбетованинг айтишича, мэр Суракматов шаҳар қуриш кенгаши уни Бишкекнинг марказида яшил ҳудуд уюштириш ғоясини қўлламаганидан хафа бўлган. «Биз, балки, яна бир марта шаҳар қуриш кенгашига таклиф қилиб [сквер лойиҳасини] кўрамиз», — дейди у. Шаҳар қуриш кенгашининг ҳулосаси тавсия характерида, қурилиш бўйича охирги қарорни эса Бишкек шаҳар кенгашининг депутатлари қабул қилишади.

Бишкек мэрияси ҳозирча гулзор қуришга қанча маблағ сарфланишини билмайди. Аммо мазкур лойиҳада жой олган ерости автотўхтовчи жойи таклифнинг энг қиммат қисми бўлишини айтишади.

Нима учун шаҳар қуриш кенгаши скверга қарши?

Шаҳар қуриш кенгашининг аъзоси ҳамда «Архстройпроект» бюросининг директори Александр Клишевич агар ёниб кетган бино ўрнига гулзор пайдо бўлса, у ҳолда у «композицион қарорда тешик пайдо қилишини» «Клооп»га тушинтириб берди.

«Шу сабабдан [шаҳар қуриш кенгашининг аксарият аъзоси] бир фикрда. Пойтахт майдонини [Ала-Тоо] кўринишини сақлаб қолиш керак», — деб тушинтиради Клишевич.

Унинг айтишича, гулзор учун яқин ерда жойлашган Агропром биносининг ортидаги ер мосроқ. У ерда Марказий архив, ресторан ва касб-хунар лицейи жойлашган.

Аммо агар у ерда гулзор қуриладиган бўлса, у ҳолда Бишкек мэрияси мазкур биноларни сурдиришга мажбур бўлади.

Нима учун шаҳар қуриш кенгашининг қарори қўш стандартга ўхшаш?

Урбанист Атай Самийбекнинг айтишича, Бишкекда архитектура жиҳатидан олиб қараганда яхши бажарилган, аммо умумий архитектура манзарасига тушмайдиган объектлар кўп. УЛарга мэрияга яқин жйолашган Ёшлар аллеясидаги янги қурулишлар, Шимолий магистралдаги кўп қаватли уйлар ёки Киев ҳамда  Тинистанов кўсалари кесилишидаги Bai Tash Tower  баланд бино киради.

Мазкур иморатларнинг бари «архитектура ансамбли» ёдга олинмаган ҳолда лойиҳалаштирилган ва уларнинг қурилишини Бишкек шаҳар қуриш кенгаши мақуллаб қўйган деб ҳисоблайди Самийбек.

Бу бўйича урбанистлар нима дейишмоқда?

«Клооп» билан суҳбатлашган урбанистлар шаҳар қуриг кенгашининг гулзор қуриш тўғри эмас деган қарорига қўшилади.

Самийбекнинг айтишича, шаҳар марказида янги яшил ҳудуд уюштиришни мақсадсиз дейди. Чунки Ала-Тоо майдонининг ёнида Эркинлик бульвари ҳамда Панфилов парки бор.

Бу фикрга урбанист Улан Жапаров ҳам қўшилади. Унинг айтишича, сайргоҳнинг ғояси ўзи «ёмон эмас». Аммо у буни бошқа ерга солиш керак деб ўйлайди.

«Ундан кўра у ерда барини суриб, ер остида авто тўхтовчи жойи бўлган янги [иморат] қурган қулай.  Гулзор қуриш ғояси эса бир оз асоссиз. [Бишкек мэриясига] сурдиришга [ёқилган бинони] ҳамда фундамент [масаласини ечишга] тўғри келади», — деб тушунтиради Жапаров.