Жалолобод шаҳрида маҳаллий «Malina.TV» ютуб каналининг муаллифи Санрабия Сатибалдиева 9-ноябрь куни соат 11:00лар атрофида жабрланган. Номаълум киши унга ҳужум қилиб, изини яширишга улгурган.
Сатибалдиевага ҳужумнинг сабаблари ҳозирча номаълум. У ўз уйининг ёнида жабрланган.
Маҳаллий милиция бошқармасининг матбуот котиби Миктибек Турдубеков Сатибалдиева қўлидан жароҳатланганини ва шаҳар касалхонасига ётқизилганини айтди.
«Тезкор тергов гуруҳи воқеа жойида иш олиб бормоқда. Журналистнинг қўшниларини сўроққа оляпмиз. Сатыбалдиева пичоқдан жабрландими ёки бошқа бир нарсаданми уни тайинланган экспертиза кўрсатади», — деди Турдубеков.
Матбуот котибининг маълумоти бўйича, ҳуқуқ тартибот органлари воқеа бўйича тергов ишларини бошлади.
Сатибалдиеванинг дугонаси Роза Матмусаева журналист қўлига зиён етказган кишини танимаганини «Клооп»га айтди. «Унинг қўлини боғлаб қўйишди. Ҳужум сабабини ҳам билмайди», — деди Макмусаева.
Сатибалдиева 36 минг обуначиси бўлган «Malina.TV» ютуб каналининг асосчиси. У қирғиз тилидаги видеоларни юклаб, Жалолободдаги кунлик янгиликларни ва ижтимоий муаммоларни ёритиб келади.
Муаллиф: Самара Алимбекова