Ижтимоий тармоқда МХДҚни собиқ ходимларининг Колбаев билан тушган сурати эълон қилинди

509
Камчи Колбаев/Сурат: Мирлан Токталиев, «Азаттык»

Ижтимоий тармоқларда Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларининг “жиноий авторитет”  Камчи Колбаевбилан тушган сурати ошкор қилиниши қирғизистонликларнинг махсус хизматга нисбатан танқид айтишига сабаб бўлди.

Сурат 11-ноябрда фесбукдаги «БеспределKG»гуруҳида эълон қилинган. Унда костюмли икки кишининг ресторан ёки клубнинг ичида тушган суратини кўриш мумкин.

Уларнинг ичидан бўйи узунроғи — 2013 йили Қирғизистонда уч йилга («жиноий гуруҳ тузиш», «гиёҳванд модда сақлаш», «ҳукумат вакилига нисбатан куч қўлланиш » ҳамда «одам ўғирлаш» моддалари бўйича айбловнинг  14 йил сўровига қарамай) судланган машҳур қирғиз жиноий авторитет Камчи Колбаев бўлиб чиқди.

Суратдаги иккинчи киши — МҲДҚнинг ходимларидан бири Иляс Амангазиев. У 2017 йили июлда маст аҳволда бегона кишининг ҳовузига тушиб, жанжал чиқарган харакати билан танилган.

Ҳозирча Амангазиев Колбаев билан суратга тушган вақтида МҲДҚнинг ходими бўлиб –бўлмагани тушунарсиз.

МҲДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов суратдаги шахси махсус хизматдан бўшатилганини «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида билдирди. «“ Дискредитация” моддаси бўйича бўшатдик, бошқа ҳеч нарса айта олмайман», — деди Сулайманов.

Матбуот котиби уларнинг собиқ ходимининг Колбаев билан бирга тушган сурати эълон қилингандан кейин ёки унгача ишдан олингани бўйича аниқ маълумот бергани йўқ.  Сулайманов қўшимча саволларга жавоб бериб, суҳбатни давом эттиришни истамади.

Махсус хизматдан «дискредитация» бўйича бўшатиш офицерларнинг ишини тартибга солган низом асосида мумкин — бу ҳақда 186-модданинг 6-пунктида айтилган.

«Фарқ йўқолди»

Шунга қарамай Амангазиевнинг Колбаев билан тушган сурати ижтимоий тармоқлар қўлланувчиларининг ғазабини келтирди. Улар асосан МҲДҚнинг ходими жиноий авторитет билан бирга суратга тушганига салбий фикрларни қолдиришган.

Масалан, ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчиси Райкан Саякбаева «Абадий эсталикка. Камчи Колбаев билан танишув МҲДҚнинг ходими учун катта ҳурмат» деган киноя ёзган.  Инжи Суракматова эса «куч органлари билан криминал олами ўртасидаги фарқ йўқолди» деб куюнган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова МҲДҚни  ошкор қилинган сурати бўйича жамоатчиликка изоҳлаб беришга ундади.

Шарҳларнинг аксарияти салбий бўлганига қарамай, МҲДҚнинг собиқ ходимига ён босганлар ҳам бор. Масалан, Александар Касимбеков номли фейсбук қўлланувчиси сурат икки кишининг қандайдир бир алоқаси бор эканини англатмайди деб ёзган.

«Масалан, мен Иссиқкўлда кутилмаганда бир киши билан суратга тушиб олганман, кейинчалик билсам у депутат экан. Лекин бу у мени ҳимоя қилиб ёки мен уни сотиб олдим деганини билдирмайди-да», — деб тушунтирган у.