Обаманинг олти долларлик медали. Қандай қилиб қирғизистнлик эксперт ўзини ёлғондан илм одамига айлантириб олган?

537
Наматов — экстремизм бўйича биргина эксперт эмас, у шунингдек актёр ҳам. «Камень, ножницы, бумага» сериалидан скриншот

Профессор Нурлан Наматов — жуда аҳамиятли ҳамда оддий бўлмаган экстремизм мавзусида эксперт. Унинг фикрларини ўз мақолалари учун кўплаган нуфузли нашрлар олишган. Масалан  уларнинг орасида  «Азаттык»«Настоящее время»24.kg ҳамда «Кактус Медиа». сайтлари бор.

Сиёсий-ҳуқуқий тадқиқот маркази (СҲТМ) ҳам Наматовни ўз сайтида эксперт қатори кўрсатади. Профессор СҲТМнинг «Исламнинг дунёвий Қирғизистондаги аҳамияти» муҳокамасининг бирига қатнашган.

Наматов ўзининг профессионал обрўсини кўплаган нишонлар билан мустаҳкамлайди. Унинг сайти тўлиғи билан мукофотларига бағишланган. Улар учун Наматовнинг фейсбук саҳифасида махсус алоҳида альбом очилиб, у мукофотлари ҳақида турли нашрлар ҳамда журналларга берган интервьюсида айтиб беради.

Аммо унинг экспертлик имиджи сохта маълумотнинг асосида тузилган. Наматов обрўли эшитилувчи нишонларининг ва унвонларининг ёрдами билан  чуқур билимга эга инсон қатори таъсир қолдиради.

Албатта, бу каби йўл билан ёлғон айтишни қонун тақиқламайди,аммо Наматовнинг «фахрий профессор» деган образи билан эксперт қатори шарҳлари унинг сўзига ишонган жамиятни йўлдан адаштиради.

Келинглар «Рицарь-Командор » Нурлан Наматовнинг имиджида нималар мос келмаётганини кўриб чиқайлик.

«Фахрий профессор»

2017 йили ёзда «Спутник» нашри Нурлан Наматовнинг интервьюсини эълон қилган. У журналист Светлана Федотовага берган интервьюсида ўзининг муокофотлари ҳақида ва профессионал борада халқаро нуфузга эришганини айтиб берган. Уларнинг тўлиқ рўйхати унинг сайтида мавжуд ва қуйидагича:

  • Сиёсий фанлар доктори:
  • Карлос Албицу Майами университетининг фахрий профессори;
  • Коста Рикадаги Марказий Америка институтининг Осиё-Тинч океани ҳудуди бўлимининг ҳуқуқ тармоғидаги профессори;
  • Мадриддаги Комплутенсе университетининг профессори;
  • Халқаро глобал тадқиқот академиясининг аъзоси;
  • Буюк Британия ва Ирландиянинг  Қироллик Осиё жамиятининг аъзоси;
  • Париждаги Осиё жамиятининг аъзоси;
  • Нетлен Плашаница ҳамда Грузиянинг Бургут Орденининг Рыцарь-Командори;
  • АҚШнинг президент Кўнгилличи медалининг, фахрий грамотанинг ҳамда прездиент Барак Обаманинг ташаккурномасининг эгаси;
  • Де Франс Колледжининг меҳмон маърузачиси;
  • Россиянинг тинчлик ўрнатувчи фахрийларини «БМТнинг тинчлик ўрнатиш операцияларига 60 йил» нишонининг эгаси;
  • Европанинг илмий саноат консорциумининг Оливер Кромвель номидаги нишони эгаси;
  • БМТнинг Тинчлик университетининг ҳуқуқ профессори мантиясининг ҳамда фахрий нишони эгаси.

«Спутник» ўзи Наматовни шундай таништирида: «Нурлан Наматов китобларини Европанинг кучли университетларидаги талабалари ўқишади, у Испания қиролининг олдида бош кийимини ечмай ҳам қўя олади, Буюк Британиянинг қироличасининг шахсан ўзи эса уни FRASнинг (Қиролликдаги Осиё жамиятининг аъзоси) сафига олинганини ёзган».

Бундан ташқари, Наматов АҚШ, Испания, Коста Рика университетларининг, хатто Франциянинг Қироллик  колледжининг фахрий профессори эканини айтиб берган.

Нобел мукофотининг бўлажак соҳиблари билим олувчи Франциянинг қадимий ўқув даргоҳларидан бири, аниқроғи Франциянинг Қироллик колледжида маърузачи бўлиш  — чиндан ҳам фахрли.

Шу боис «Клооп»нинг таҳририяти француз журналисти Мари-Аликс Детридан колледжга Наматов нималар маълум эканини билиб беришни илтимос қилди. Ўқув юртидан билдирилишича, бундай кишини билишмайди ҳамда у колледжда ҳеч қачон дарс ўтмаган.

Наматовнинг изоҳи:«Мен Парижга маъруза ўқигани боролмай қолганман, чунки сафарни ўзим тўлашимга тўғри келар эди».

XV асрда асосланган Испаниянинг қадимий ўқув даргоҳи Мадрид Комплутенсе университети билан биргаликда Наматов тадқиқот юргизгандек бўлганига қарамай у нима ҳақда эканини айтгани йўқ. Университетнинг матбот хизмати билдиришича, уларнинг кадрлар базасида «Нурлан Маматовнинг исми йўқ».

Наматов: «Бундай бўлиши мумкин эмас. Бакли, [университетмжуда катта]. Ҳақиқатда бундай диплом [фахрий профессор] бор, мен уни ўйлаб топганим йўқ.

Наматов «Клооп»ни журналистининг илтимоси билан фахрий профессор унвони топширилган тадбирни тасвирлаб берди:

«У ерда уч профессор тўпланиб, улар умумий йиғилишда  коллегиал турда диплом топширувчи кишини чақиришади. У маъруза ўқийди, унга қарсак чалишади, шундан кейин мантия [беришади], шу каби», — деб айтиб берди Наматов.

Сўнгра журналист ва Наматов ўртасида қуйидагича суҳбат бўлди:

— Бу сизнинг ҳолатингизда қандай бўлган?

— Сизлар биласизларми… мен сизларга интервью бермасам бўладими?

(Натижада журналист барибир ҳам уни суҳбатни давом эттиришга кўндириб, у «Клооп»га телефонда айтган сўзларини келтиришга розилик берди).

Наматовнинг карьераси АҚШни ҳам айланиб ўтмаган. Унинг айтишича, у Майамидаги Карлос Албицу ҳусусий университетининг «оддий» профессори бўлган. Аммо университетнинг сайтидан унинг исмини қидириш ҳам ҳеч қандай натижа бермади. Бундан ташқари, унинг исми профессорларнинг ҳам рўйхатида йўқ.  Материал эълон қилинаётган вақтда ўқув юртининг маъмуриятидан «Клооп»нинг сўровига жавоб келмаган эди.

Наматов: «Агар ростдан ҳам мен сайтда йўқ бўлсам, у ҳолда бу, албатта, мени хавотирлантиради. Менинг ўйимча, [бу ] тўғри эмас, мен уларнинг сайтида бўлсам керак».

Коста Рикадаги Маркзий Америка институтининг Осиё-Тинч океан ҳудуди бўлими  — бу Наматов фахрий профессор номини олган бўлиши мумкин бўлган яна бир олийгоҳ.  Интернетда бу университетнинг сайти бор, аммо у ерда маълумот анча оз. Масалан, у сайтда охирги сафар 2015 йили маълумот чиққан. Лекин бу ҳам ҳеч нарса эмас.

Потенциал абитуриентлар «билим олиш учун аризани» сайтнинг саҳифаларидан бири орқали топшира олади. У ерда «қабул комиссиясининг етакчиси» Жессика Лангелнинг мурожаати эълон қилинган. У ерда қуйидагилар айтилади: «Мен параграф. Мени таҳрирлаб, ўз матнингизни қўшиш учун бу ерни босинглар».

«Жессика Лангел»нинг суратини Google сайтидан қидирганда қўлига папка ушлаган аёлнинг сурати чиқади — уни кўплаб сайтларда учратиш мумкин.

Наматов: «Мен у ерда қанча талаба билим олишини, қанчалик [университет] катта эканлигига жавоб беришдан қийналиб турибман. Улар чақиришган, лекин у ерга бориб келиш муаммоли, чунки харажатларни ўзим тўлашим керак. [...] Мен у ерга маърузалар билан қатнашиб турсам бўлади, аммо у ерда шахсан ўзимнинг бўлишим зарур ҳам эмас».

Бундан ташқари, Наматов бу университет «БМТнинг Академия дастурига» киради деб айтмоқда, аммо БМТда бундай дастур йўқ. Балки эксперт уни бошқа дастур, «БМТнинг академик таъсири», билан адаштириб олган бўлса керак, аммо у ерга ҳам юқорида белгиланган институт кирмайди.

Наматов: «Мен (бу университетдаги) профессорларга ишонаман ва улар мени сотиб қўйишди деб ўйлайман. Улар менга бу университет БМТнинг Академик программасига киришини айтишган, мен эса шуни ёзиб қўйдим».

Париждаги Осиё жамияти, Буюк Британия ва Ирландиянинг Қироллик Осиё жамияти, Халқаро глобал тадқиқот академияси — эксперт Нурлан Маматов йўқ деганда аъзо эканини айтган ташкилотлар.

«Клооп»нинг журналисти Буюк Британия билан Ирландиянинг Қироллик Осиё жамиятига мурожаат қилиб, у ердан Наматов чиндан ҳам уларнинг аъзоси эканлигини суриштириб кўрди.  «Бизнинг жамият Осиё маданияти билан тарихига қизиққан ҳар бир инсонга очиқ», — деб жавоб беришди ташкилотдан.

Унга киришни истаганлар анкета тўлдириб, уни бир ойлик текширувга жўнатиши керак. Анкета маъқуллангандан кейин улар ташкилотга аъзолик бадали тўлаши керак. Масалан, Марказий Осиёнинг аҳолиси учун ташкилотга киришнинг нархи 45 фунт стерлингни (4 минг сомни) тузади.

Наматов: «Киришда [жамиятга] мен учун уч киши кафил бўлган. Кимлар эканини айта олмайман. [...] Нима учун мени олишганини, менимча, улар учун жавоб беришим тўғри бўлмаса керак. Улар нима учун шундай қарор қабул қилишганини айтиб бера олмайман».

Экспертнинг айтишича, айни шундай схема бўйича уни Париждаги Осиё ташиклотига қабул қилишган. Ҳақиқатда у қайси меҳнати учун эканини айтгани йўқ.

2016 йили у Москвада Халқаро глобал тадқиқот академиясига кирган. Унинг айтишича, бу Москванинг давлат университетида (МДУ) жойлашган «яқинда тузилган такшилот».

«Уларнинг қайси бирида сайти бор. Агар “глобал тадқиқаот” деб терсанг, мен биламан, 44-рақамда юртдошимиз [Қирғизистоннинг  биринчи президенти] Аскар Акаев,  43-рақамда эса мен тураман», — деди Наматов.

Унинг айтишича, у Халқаро глобал тадқиқот академиясида МДУнинг ҳамда Москванинг давлат халқаро алоқалар институти профессорларининг қошида экстремизм ҳақида маъруза ўқиган, бироқ у қачон бўлганини аниқ айтгани йўқ.

«Мен кетиб қолганман, бир ойдан кейин эса илмий йиғин менга Халқаро глобал тадқиқот академиясининг аъзолигини беришни қарор қилди», — деди Наматов.

Илмий диссертацияларда плагиат излаган Россиянинг «Диссернет» лойиҳасининг асосчиларидан бири Андрей Заякин Халқаро тадқиқот академисининг барча тўрт ташкилотчиси ҳам МДУда ишлашини «Клооп»нинг журналистига тушунтириб берди.

«Ильиннинг яқин сафдоши [Халқаро глобал тадқиқот академиясининг асосчиларидан бири] ҳамда унинг ўрибосари — улар “Диссернет”нинг биринчи қурбонлари бўлган. Шу сабабдан бу ерда  плагиаторнинг устида плагиатор ўтириб олиб, кўчирмакашларни ундаб ётибди», — деди у.

Халқаро глобал тадқиқот академияси 2014 йили тузилиб, аммо 2017 йили май ойида бу ташкилот фаолиятини тўхтатган. Унинг сайти эса кирган ўқувчиларни порнонинг рекламасига бошлайди. Наматовнинг ўзи эса бунга ҳеч бир изоҳ бермаган.

«Мукофот хизмат учун берилади»

«Қанчалик баландпарвоз эшитилса ҳам, аммо мукофот хизмат учун берилади», — деб билдирган Наматов 2015 йили. Ўшанда Наматовда АҚШнинг президенти Барак Обамадан President’s Volunteer Service Award (PVSA) мкофоти пайдо бўлган. Эксперт «Клооп»нинг журналистига уни нима учун олганини тушунтириб бера олгани йўқ.

Наматов: «Балки, улар [мени мукофотлаш] тўғри бўлади деб ҳисоблашган бўлса керак. Обаманинг ташаккурономасида одатий мурожаат бор. Мени расмий қисмига чақиришганинига қарамай бормаганман. Ишончли одамим бор, менга ўша билдирган ».

«Спутник»ка эса Наматов мукофотни унга «китоб учун» беришганини айтган, аммо бирорта ҳам китобининг номини тилга олмаган.

Шундай мукофот чиндан ҳам бор. Аммо унинг расмий сайтидан айнан шу каби нусхасини буюртма билан олиш мумкин. Наматов олган мукофот (белги, диплом ҳамда АҚШ президентининг номидан мактуб) у ерда 6,25 доллар туради — бу 430 сомга яқин пул.

Наматов: «Ростини айтганда, сизнинг саволларингиў мени жуда ноқулай аҳволга солмоқда. Мен умуман ҳеч нарса ҳақида интервью беришни истамасдим».

Наматовда Оливер Кромвелнинг ҳам медалы бор. Унинг айтишича, у медални «сиёсий ва илмий ҳаётга муҳим хисса қўшгани» учун олган. Бундай медаллар чиндан ҳам бор, бироқ уларни аукциондан сотиб олса бўлади. Нархлари 50дан 550 фунт стерлингга қадар (4,5 минг сомдан 50 минг сомгача) туради.

Наматов: «Оливер Кромвелнинг медали қанчалик кучли ёки кучли эмаслигини айтмай қўя қолайин. Бироқ, менимча, уни менга Россиянинг табиий илмлар академияси берган. Кўп бўлди.  Мен [уни] Москвадан олганман».

Наматов 2015 йили OneMag журналига берган интервьюсида бу мукофотни Россиянинг Билм ва илм министрлигидан олганини айтган. «Россиянинг Билм бериш ва илм министрлиги бундай медални чиқармаган, демак мукофот топширилмаган», — деб жавоб беришди у томондан «Клооп»нинг журналистига.