Қора-Болтадаги нефть ишлатувчи Хитой заводи «солиқ тўкишдан қочганлиги» важидан ўз ишини тўхтатди. Нима бўлмоқда?

455
«Жунда» нефть ишлаб чиқарувчи заводи. Сурат: Айбек Кулчуманов/RFE/RL

Қора-Болтада нефтни қайта ишлатувчи Хитойнинг «Жунда» заводи ўз ишини вақтинча тўхтатди. У 2013 йили очилиб, солиқ тўлашдан қочиш, меҳнат ҳуқуқларини бузиш ва экологияга зарар етказиш билан боғлиқ бир қатор интизомсизликларнинг фигуранти бўлишга улгурган.  «Клооп» ишхонанинг можароли тарихига назар ташлади.

Қора-Болтадаги нефть ишлатиш заводининг иши тўхтатилганлиги ҳақида 6-ноябрда ҳукуматнинг йиғинида экономика министри Олег Панкратов айтиб берди. Унинг айтишича, бу суд ишларига ва солиқ тўлашдан қочишга боғлиқ.

Министрнинг маълумоти бўйича, «Жунда» бюджетга 200 млн сомга яқин солиқни тўламаган. У нефть заводидаги вазиятни «оғир» деб атади.

Очилган кундан бошлаб бир неча бор ёпилишга улгурган «Жунда» нефть заводи қайтадан қачон очилиши ҳозирча номаълум.

Парламентнинг ўтин-энергетика комплекси ҳамда ер ости хазинасидан фойдаланиш бўйича комитетининг раиси Кожобек Риспаев заводнинг ишининиг тўхтатилиши Қирғизистоннинг нефть бозорига унчалик катта таъсир ҳам кўрсатмайди деб ҳисоблайди.

«Ёнувчи ва мойловчи материаллар [Қирғизистонга] Россиядан келади. “Жунда” эса у қадар ҳам сифатли ёқилқи мойи чиқармайди. Асосан  [у ерда] газ ишлаб чиқаришади», — деди депутат «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида.

Лекин 2017 йили, Нефтетрейдерлар ассоциациясининг директори Улан Куловнинг баҳоси бўйича, Қирғизистонда ёнувчи ва мойловчи материалларнинг қиймати Хитой заводи ишламай туриб қолгани сабаб кўтарилиб кетган.

«Жунда» қандай қилиб жиноят ишининг фигуранти бўлиб қолган?

Хитойнинг нефть ишлаб чиқарувчи «Жунда» заводи 2013 йили ишга кирган. Ҳукуматнинг режаси бўйича, завод Қирғизистоннинг қозоқ ва рус импортидан қарамлигини озайтириши керак эди. Унинг тўлиқ қувватга чиқиши эса нефть маҳсулотига бўлган ички муҳтожликнинг 60 фоизини ёпиши зарур эди.

Ҳукумат шунингдек, Қирғизистонга ҳар йили «Жунда»дан солиқ турида беш млрд сомдан олиб туришини айтган.

Лекин «Жунда»да муаммолар чиқа бошлаган. Дастлаб Қора-Болтанинг турғунлари билан. Улар 2014 йили ишхонани экологияга зарар етказмоқда деб айтиб чиқишган, шу сабабдан ҳукумат заводни вақтинча ёпишга мажбур бўлган. Атроф –муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлик ишхонасини экологик талабларни бузиб-бузмаганлигини текшириб, лекин шубҳали ҳеч нарса топмаган.

2015 йили нефть ишлаб чиқарувчи заводнинг ишига молия полицияси эътибор қаратиб, у 54 млн сом миқдорида солиқларни яшириш бўйича қонун бузарликларни аниқлаб, жиноят ишини қўзғаган. Унга ишхонанинг бош ҳисобчиси билан директор ўринбосари фигурант бўлишган. 2016 йили январда улар қўлга олиниб, завод эса ўз ишини бир ойга тўхтатган.

Аммо нефть заводининг доирасида текширув ишига депутатлар аралашиб, улар молия полициясининг харакатларини танқид қилишган. Улар молия полициясининг харакатини «хорижий сарсоядорларни қўрқитиш» деб аташган. Шундан кейин суд қўлга олинганларнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, улардан ҳеч ерга кетмаслик ҳақида тилхат олган.

«Жунда»даги солиқ тўловдан қочиш тўғрисида жиноят иши бўйича тергов ҳозир ҳам якунига чиқмади.

Нима учун депутатлар нефть ишлаб чиқарувчи заводга ён босишган?

Улар нефть заводида ишнинг тўхтатилиши ҳавога зиёнли моддаларнинг чиқиши билан бирикиб, экологияга катта зарар теккизган деб ҳисоблашган.

«“Жунда” заводи ишлаши керак эди. Бундай заводларни, инвесторларни қўллаш керак. Ўз маблағини солган инвесторларни биз қийнамаслигимиз керак», — деган Кожобек Риспаев.

У «Жунда»ни ўзининг ҳом-ашё модда базаси йўқ эканини, шу сабабдан нефть қозоқ ҳамда рус бозорларидан сотиб олинишини қўшимча қилди. «Шу важдан ҳам навбат-навбат билан фаолиятини тўхтатишмоқда», — деди у.

Лекин собиқ депутат Туратбек Мадилбековнинг бу бўйича фикри бошқача. У солиқ тўлашдан қочиш можароси ортида парламентдаги ва ҳукуматдаги юқори лавозимли амалдорлари туриши мумкин деб ҳисоблайди.

«Ҳозир хорижий сармоядорлар ҳукуматдаги етакчиларнинг “мен сенга ҳеч кимни теккиздирмайман” деган ваъдасини олгандан кейин мана шундай қонун бузарликларга йўл қўйишади. [...] Кейин молия полицияси аниқлаган 54 миллион сом – бу бир томони холос. Чуқурроқ текширча ундан ҳам кўп нарсалар чиқади», — деб айтган Мадилбеков 2016 йили.

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига боғлиқ можаро

Солиқ тўлашдан қочиш бўйича текшириш билан баробар «Жунда»нинг раҳбарлиги ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузиш айбларига боғлиқ  ишга ҳам қатнашмоқда.

«Жунда»нинг  профсоюз ташкилотининг бошчиси Нурбек Сулаймановнинг айтишича, ишхонанинг ходимлари бир неча йилдан бери раҳбарликдан саноатнинг зиёнлилиги учун маошга қўшимча пул тўлата олмай келишади.

«Икки-уч йилдан бери ишчиларни зарарли шароитда ишлатгани учун қўшимча ҳақ тўлаб беришни талаб қилиб келяпмиз. Бундан ташқари маошни тенглаштириш ҳамда иш кийимлари билан таъминлаш каби масалаларни кўтариб келяпмиз. Қўйилган бу талабларнинг бирортаси ҳам бажарилгани йўқ», — деди Сулайманов.