Максим Бакиевнинг собиқ молиявий маслаҳатчиси Евгений Гуревич «Азаттык» радиосига интервью берган. У ўз интервьюсида ҳокимиятдан қулатилган Бакиевлар коррупция ишларини қандай амалга оширганини ва Қирғизистондан 200-300 миллион маблағни чиқариб кетишгани ҳақида билдириб, буни ҳужжат орқали тасдиқлаб беришини айтган.
Гуревич Максим Бакиев Қирғизистондан йирик миқдордаги маблағларни чиқараётганда унинг жамоасида ишлаганлигини тан олади. Унинг ҳисоби бўйича, Бакиевлар ҳокимиятда турганда ўлкадан 200-300 миллион долларпул чиқариб кетган. У буни исботлай олади.
Бироқ Гуревич 2010 йилдаги апрель революциясидан кейин Қирғизистон ҳукумати унга қўйган айрим айбловларга қўшилмаслигини билдирмоқда. У Қирғизистонга қайтиб келмаслигини айтмоқда, чунки ўлкада суд тизими ишламайди. Лекин Гуревич чиқариб кетилган пулларни қайта қайтариш учун ҳукумат билан ҳамкорликка тайёр. Унинг айтишича, у Қирғизистоннинг ҳамда АҚШнинг прокурорларига далилларни ўтказиб берган, аммо улар бунга қизиқишмаган.
Гуревич Қирғизистон халқи олдида ўз айбини ҳис қилади. Лекин уни Бакиевларни ҳукуматга олиб келган «иблис» қатори кўрсатишаётганига қўшилмаслигини айтмоқда. Унинг айтишича, Максим Бакиев унинг ҳаётини сақлаб қолган, шу сабабдан Гуревич унга АҚШдаги 30 йиллик қамоқ муддатидан қутилишга ёрдам берган.
Евгений Гуревичнинг «Азаттык»қа берган интервьюси:
Максим Бакиев — 2010 йили апрелда қулатилган мустақил Қирғизистоннинг иккинчи президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли. Ҳукумат алмашгандан кейин у Қирғизистондаги молиявий фирибгарлик учун айбланиб, мулкини конфискациялаш билан бирга сиртдан 25 йилга судланган.