Бишкек четидаги «Арзу» ресторанида ёнғин чиқиб, у саккиз соатда ўчирилган

623

Ёнғин 1-сентябрь куни кечаси Лебединовка қишлоиғда жойлашган «Арзу» ресторанини қоплаган. Тилсиз ёв саккиз соатдан кейингина, 2-сентябрь куни эрталаб ўчиришга эришилди. Дастлабки маълумотлар бўйича, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғин ошхона қисмидан чиқиб, бу вақтда ресторанда 300га яқин киши бўлган. Ресторан мижозлари ҳамда ходимлари дарҳол эвакуация қилингани сабабли ҳеч ким жабрланмаган.

Кечки соат 21:09да уч ўт ўчириш техникаси келиб, шундан сўнг унинг сони олти машинагача кўпайгани маълум.

Саккиз соатдан кейин ўт ўчирувчилар ёнғинни чеклашга эришишган. Лекин уни тонг отгунга қадар ўчиришга тўғри келган.

Ёнғин ҳақидаги маълумот тушгандан саккиз соат ўтиб соат 4:30да чекланган.

Ҳозирча ФҲМ ёнғин кўлами ва келтирилган зиён ҳақида маълумот бермади. Аммо гувоҳларнинг видеосидан иморат қаттиқ жабрланганини кўриш мумкин.

Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин чиқишига бинонинг ичидаги портлаш сабаб бўлган.

«Шунчалик қаттиқ портлаб, уйнинг деразалари кўчиб кетай деди. У ерда отамнинг дўсти бўлган экан. У аввалига бир нарса тутай бошлаб, кейин портлаб кетганини айтди. Товушларга қараганда иморат ичида ёна бошлаган бўлса керак», — деб билдирди гувоҳлардан бири «Клооп»нинг мухбирига.

Портлаш ҳақидаги маълумотни кафе ходими ҳам тасдиқлаган.

«Ўша вақтда кафеда никоҳ тўйи ва бир неча бошқа тадбирлар ўтаётган эди. Бинонинг ичида одамлар кўп бўлганди. Ўт чиққандан кейин ҳамма хавфсиз ерга кўчирилди. Ҳеч ким жабрланмаган», — деб айтган у «Спутник» нашрига.

Материал устида ишлаганлар:

Марат Абдикаликов,

Эдиль Байизбеков,

Айдай Иргебаева