Милиция КСДПнинг Токмокдаги депутатини қидирмоқда. У мол бозорда бир кишига пичоқ сайган

609
Иллюстратив сурат. Табилди Кадирбеков/Sputnik

Қирғизистон социал-демократия партиясининг (КСДП) Токмок шаҳар кенгашининг депутати Тинай Жансеитов мол бозордаги пичоқбозлик қилганидан кейин унга қидирув эълон қилинди.  Жансеитовга «Жонга қасд қилиш» моддаси бўйича айб қўйилди.

Чуй ШИИБнинг матбуот хизматидан билдирилишича, воқеа 26-августда Токмок шаҳрининг мол бозорида юз берган. Милиция гумондорнинг исми ва эгаллаган хизматини очиқлашни истамади. Лекин гумондорнинг  инициали «Ж.Т» ҳамда унинг туғилган йили Токмоқ шаҳар кенгашининг депутати Тинайбек Жансеитовнинг маълумотлари билан мос келмоқда.

«Бизга ҳудудий касалхонадан пичоқ еб ярадор бўлган эркак киши тушгани ҳақида маълумот келди. […] Жабрланувчи ҳозир қандайдир бир изоҳ беришдан бош тормоқда», — деб билдиришди милициядан. Шу сабабдан жиноят иши ҳужум қилиш факти бўйичагина қўзғалган.

«Кактус» нашри ҳуқуқ тартибот органларидаги маълумот манбаларига таяниб, ҳужум қилган киши Тинайбек Жансеитов бўлганини тасдиқламоқда.

Жабрланувчи Талантбек Жамангулов ҳам Жансеитов ҳужум қилганини «24.kg» нашрига берган интервьюсида айтган. «Биз чоршанба куни қуръон ўқитмоқчи эдик, шу сабабдан мол бозорга қўй олайлик деб борганмиз. Ўша ерда Жансеитов билдирмай менга пичоқ сайган», — деди у ҳужум сабабларини билмаслигини қўшимчалаб.

Унинг айтишича, у Жансеитовларнинг оиласи «жуда нуфузли» бўлгани учун милицияга ариза ёзмаган.

«Шаҳримизнинг мэри унга (Жансеитовга) ака бўлиб ҳисобланади, Токмок РИИБнинг начальниги унинг туғишгани. Шу сабабдан мен ариза ёзмаганман, хатто унинг қариндошлари гувоҳларнинг уйларини айлайниб қидириб юришибди», — дейди жабрланувчи.

Гумондор Токмок РИИБ етакчисининг бир туғишгани эканлиги ҳақидаги маълумотни Чуй ШИИБнинг матбуот маркази рад этди. Депутатнинг ўзидан изоҳ олиш имкони бўлмаяпти.

Жансеитовга «Жонга қасд қилиш» моддаси бўйича айб қўйилиб, қидирув эълон қилинган. Бундан ташқари, унга қарши қамоққа олиш бўйича жазо ўташ ҳукми сиртдан эълон қилинган.