Бишкек мэрининг ҳайдовчисига тўлиғи билан қоронғилатилган машина учун жарима солинди

625
Тонировкани кўчиришдан олдинги Суракматовнинг машинаси. Сурат: «АКИпресс»

Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Бишкек шаҳар мэри Азиз Суракматов таъқиққа қарамай тўлиғи билан қорайтирилган «Лексус» русумидаги автомобил билан юрганига гувоҳ бўлишган. У бир неча соат ўтгандан кейин ўз машинасидаги тонировкани кўчирган.

30-августда ижтимоий тармоқларда мэриянинг олдида оқ рангдаги «Лексус»нинг тўхтаб турган сурати пайдо бўлган. Кейинчалик бу машина яқиндагина сайланган мэр Азиз Суракматовга тегишли экани маълум бўлган. Машина тўлиғи билан тонировкалангани ижтимоий тармоқларнинг қойдаланувчилар эътиборини тортган. Қирғизистонда машинани тўлиқ тонировкалашга таъқиқ 2016 йилдан кучга кирган.

Суракматов ўзи АКИпресс нашрига билдиришича, машинанинг қоронғилатилганини ҳайдовчи билан юргани учун сезмаган.

Бир неча соатдан кейин йўл инспекциясидан Суракматовнинг машинасидан тонировка олиб ташланганини «Клооп» мухбирига билдиришди.

Тонировкаси олиб ташланган Азиз Суракматовнинг «Лексус»и

Маъмурий жавобгарлик кодексига кўра, ҳайдовчига 500 сом миқдорида жарима солинган.

Бишкекнинг янги мэри

Азиз Суракматов 14-августда мэр бўлиб сайланган. У бу хизматга ёлғиз номзод бўлиб кўрсатилгани, айрим фаолларнинг танқидига қарамай уни шаҳар кенгашининг 43 депутат қўллаган.

Суракматов собиқ президент Курманбек Бакиев даврида парламент депутати ҳамда Бишкек шаҳар кенгашининг раиси бўлиб ишлаган. Ундан ташқари, унинг бир неча қурулиш компанияси билан боғлиқлиги бор.

Уни боласи ва опасининг қурулишга алоқаси бор.  «Елизавета», «Столица Строй», «Самолёт» ва «Юрист Риэлт Строй» компанияларига эгалик қилишади.

Мазкур тўрт ишхонанинг асосийси «Елизавета» компанияси Бишкекда бир неча кўп қаватли уйларни ҳамда бизнес марказларни қурган. Ҳозирги вақтда у яна бир бинонинг қурилишини олиб блрмоқда.

Фуқаровий фаоллар бу ерда манфаатлар тўқнашувини кўришмоқда: шаҳар мэри қурулиш компанияларининг эгаси бўлиб қолмоқда.

Суракматов мэр бўлиб сайлангандан кейин, биринчи навбатда йўл таъмирлаш ишларини текшириб, Бишкек шаҳридаги тиқинларни озайтириш учун бу процессни сентябрь ойигача тезлатишини айтган.