Орзубек Назаровнинг қизи доҳил авария. Бир йилдан бери нима ўзгарди?

705
Мотоцикл бошқараётган киши йўл ҳалокати бўлган ерда ҳалок бўлиб, ортида ўтириб кетаётган Аделина Назарова эса омон қолган. Сурат: Илья Дейнеко/Sputnik

Ўттизга яқин суд йиғини бўлиб ўтди, аммо милиция ҳодими устидан ўтувчи процесс «ўз еридан қимирламади».

Ўтган йили 18-августдан 19-августга ўтар кечаси Бишкек марказида Патрул милиция бошқармасининг (ПМБ) ходимлари мотоцикл ҳайдовчисини қувишган. Таъқиб ҳалокат билан якунланиб, «Сузуки» русумидаги мотоцикл катта тезликда «Тойота Пассо»ни уриб олган. Ўшанда  мотоциклист ва машинанинг йўловчиси вафот этиб, яна уч киши жароҳатланган.

Жабрланувчиларнинг орасида қирғиз боксининг афсонаси Орзубек Назаровнинг қизи Аделина Назарова ҳам бор бўлган. У мотоциклчининг орқасида ўтирган ва тирик қолган. Аделина 10 кун давомида кўплаган жароҳатлар билан комада ётган вақтда унинг отаси қон донорларини қидириб, икки куннинг ичида Назаровнинг мурожаатига 800дан ортиқ киши жавоб қайтарган.

Кейинчалик хизмат текшируви митоциклчини қувлаш ассоссиз бўлганини кўрсатган. Милиция ходимлари ўз ҳудудида бўлмаган ва йўл ҳавфсизлик қоидалари бўйича талабларни бузишган. Уларга нисбатан ваколатини суистеъмол қилиш ҳамда жабрланувчиларни ҳавфли вазиятда қолдириш бандлари билан жиноят иши қўзғалган. Милиция ходимлари йўл халокатидан кейин воқеа жойидан яшириниб кетишган.

Суд ишида жилиш бўлмади  

Ҳалокат юз берган вақтдан бери бир йил ўтди. Тергов якунланиб, иш судга ўтказилган. Лекин саккиз ойда милиция ходимларига қарши процесс сира илгарилагани йўқ. Суд йиғинига прокурор келса гувоҳлар келмай қўяди, гувоҳлар келса прокурор ёки адвокат ё айбланувчилар келмай қўйишади.

«Клооп»нинг мухбирлари қатнашган охирги йиғин 8 дақиқа давом этиб, унда прокурор билан гувоҳлардан ташқари деярлик барча келган. Судья йиғинни жилдириб, котибдан Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХЖК) гувоҳларнинг иштирокини таъминлаб беришини илтимос қилган.

Орзубек Назаров қизи Аделина билан. Сурат шахсий архивдан олинган

8 ойнинг ичида судда гувоҳларнинг бир қисмигина сўроқ қилинган. Энг биринчи ИИМнинг вакиллари кўрсатма беришган. Назаров эса улардан маънавий зарар етказгани учун 10 миллион сом компенсация талаб қилмоқда.

Орзубек Назаров мажлислар ҳар бир пайшанба кунлари ўтишини, лекин процесс «ўрнидан жилмаётганини» айтмоқда: «Масалан, аввалги пайшанбада судланувчи адвокатини алмаштиргани учун ишни яна бир ҳафтага жилдиришган».

Вафот этган мотоцикл ҳайдовчисини опаси Юлиянинг айтишича, йиғинлар кўп жилдирилади: «Айбланувчиларнинг бетартиб муомаласи сабабли  ҳеч қандай жилиш йўқ. Бири келмайди ёки иккинчиси келмайди, ёки адвокат йўқ».

Аделина ўзи суд йиғинида кўрсатма бераётган вақтда бир марта қатнашган. Унинг айтишича, у вақтда саволларга жавоб бериш «эмоция томониданоғир бўлган».

Унинг айтишича, у бир неча операцияни бошидан ўтказган. Йўл ҳалокати сабабли у бошидан лат еб, сон суяклари синиб ва бошқа яна кўплаган майда синиқлар олган.

Операция оёққа туришга ёрдам берди. Лекин реабилитация яна бир неча йилга чўзилади. «Мен [бош-мия жароҳати оқибатида] жинни бўлиб қолишдан қўрққанман. [...] Ўзимни қамоқдагидек сездим», — дейди у.

«Воқеа жойида бўлмаган»

Айбланувчилардан бирининг адвокати Миновархан Мамбетова бу ишни яқиндагина олганини ва аввалги суд йиғинларига шарҳ бера олмаслигини айтмоқда.

Мамбетова у ҳимояга олган киши ўз фикрини вақти-вақти билан ўзгартираётганини айтган. Унинг фикрлари ишнинг материалларига мос келмайди. Милиция ходимининг охирги позицияси унинг йўл ҳалокати бўлган ерда бўлмаганида дейди у.

«Унинг фикри бундай, у воқеа бўлган ерда бўлмаган ва у айбдор эмас», — дейди у.

Милиция ходимларига нисбатан Жиноят ва жазо кодексининг икки моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган:

305-модда Хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш. Бунинг учун маълум хизматларни эгаллашни таъқиқлаш ва мулкини мусодара қилиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш чораси кўзда тутилган.

121-моддаоғир оқибатга сабаб бўлган хавфли вазиятда қолдириш. Бу бўйича уч йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш чораси кўзда тутилган.

                                                                     Ҳаммуаллиф: Айгерим Казыбаева