Осиё ўйинлари-2018: Дарья Маслова Қирғизистонга иккинчи олтин медални олиб келди

719
Сурат:  Ёшлар ишлари, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги

Енгил атлетикачи Дарья Маслова Қирғизистонга Осиё ўйинларининг олтин медалини олиб келди. Спортчи 10 000 метрлик масофада югуришда биринчи бўлиб келган. Бу Индонезиядаги мусобақада Қирғизистоннинг иккинчи олтин медали бўлиб қолди.

Маслова 10 минг масофани 32 дақиқа 07.23 сонияда югуриб ўтган. Қирғизистонлик спортчи финалга чиққан 10 рақибини ортга қолдирган. Ўйинларнинг кумуш медалини бахрейнлик спортчи, бронза медални эса Хитой қўлга киритган.

Аввалги йили Дарья Маслова уч маррани забт этган. Осиё чемпионатида икки марта ва шунингдек, Дунё Универсиадасида.

Индонезиядаги Осиё ўйинларида Маслованинг олтини Қирғизистон учун иккинчи бўлиб қолди. Биринчи олтинни жиу-житси мусобақасида Торокан Багинбай уулу енгиб олган.

Терманинг ҳисобида жами бўлиб 11 медаль бор — 2 олтин, 4 кумуш ҳамда 5 бронза. Еттинчи мусобақа кунининг натижаси бўйича Қирғизистон медаллар ҳисоби бўйича 15-ўринда.

Биринчи ўринда Хитой, унда 153 медаль бор (72 олтин, 51 кумуш ҳамда 30 бронза), иккинчи ўринда Япония, Жанубий Корея учинчи ўринда.

Осиё ўйинлари 18-августда Индонезияда бошланган ва 2-сентябрга қадар давом этади. Қирғизистоннинг номидан мусобақага 149 спортчи иштирок этади.