МХДК «Аллоҳ» деб ёзилган қора байроқни «автоклубнинг логотипи» деб атади

768
Чапда араб харфлари билан ёзилган видеодаги байроқ, ўнгда CERBER AUTO CLUBнинг байроғи

26-августда ижтимоий тармоқларда Чуй вилоятига қарашли Москва районида араб қўл ёзмалари билан қора байроқ қадаб олган машиналарнинг видеоси эълон қилинди. Фейсбу фойдаланувчилари бу байроқни «Ислом давлати» (ИД) номидаги террорчи ташкилотнинг рамзи қатори қабул қилишган.

Аслида эса ИДнинг байроғи умуман бошқача (қонунга кўра, биз сизларга кўрсата олмаймиз, лекин сиз уни истаган қидирув тизимининг ёрдамида топа оласиз). Видеодаги байроқда араб харфлари билан Аллоҳ ёзилган.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) матбуот хизмати видеода CERBER AUTO CLUB автомарказининг байроғи тасвирланганини билдирган. У қуйидагича:

МХДКдан билдирилишича, ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчиларига автоклуб байроғининг ранги қора ва ундаги сўзлар оқ бўлгани учун уларга «Аллоҳ» деган сўзнинг арабча ёзилиши «кўриниб» кетган.

«Бу байроқлар ўша фирманики бўлган, улар бўлгани қора рангда оқ ёзувлар билан холос. Биз уларга байроқларни қўлланишга таъқиқ қўймадик, лекин айрим бир ассоциациялар учун қўлланмасликни таклиф қилдик», — дейди МХДКнинг матбуот хизмати.

CERBER AUTO CLUBнинг маъмури Николь Кремер автомарказнинг бу видеога алоқасини инкор қилди. Автомарказнинг байроғида қора фонда уч бошли итнинг расми туширилган.

«Видеонинг бизга умуман алоқаси йўқ, биз бу видеони ким тасвирга олганини ва унда ким тасвирларганини билмаймиз. Биз кеча милицияда тушунтириш хати ёздик, улар бизнинг байроқларни суратга олишди. Видео умуман бизники эмас», — дейди у.