Эркинбек Исаков Бишкекнинг вице-мэрлиги хизматидан кетди

568
Эркинбек Исаков. Фотосурат: Жоомарт Ураимов/Sputnik

Бишкек мэриясининг матбуот марказидан хабар қилинишича, Исаков 14-августда хизматдан ўз хоҳиши билан кетиш ҳақида ариза ёзган. Лекин амалдорнинг энди қаерда ишлаши номаълум,  «Клооп» журналистининг қўнғироқларига у жавоб бермаган. Исков эгаллаган хизматга «Тазалык»нинг директори Рисбек Сарпашев тайинланди.

Исаковнинг истеъфоси Бишкек мэри алмашган вақтга тўғри келди. 8-августда Азиз Суракматов пойтахт шаҳарнинг раҳбарлигига сайланган бўлса,  14-августда уни бу хизматга қабул қилишган. Суракматов мэрлик хизматига номзодини қўйган ягона киши бўлган. Ундан аввалги Бишкек мэри Албек Ибраимовни 19-июлда коррупция гумони билан қўлга олишган.

Июль ойида «Клооп»нинг журналистлари Исаковнинг илмиш ишидаги плагиат тўғрисида материал чиқарган эди. Ўзининг илмий ишида Исаков Доғистоннинг собиқ раҳбари Магомедсалам Магомедовнинг ҳамда Самара давлат техника университетининг ўқитиувчиси Марина Гаранинанинг ишларидан матнларни кўчириб олган. Бу иши учун Исаков экономика илмларининг кандидати мақомига эга бўлган.

Исаковнинг 2010 йили ҳимоя қилган ишидаги 181 саҳифанинг 140 бетидан кўчирмакашлик топилган. «Клооп»нинг мақоласи эълон қилингандан кейин амалдор Олий аттестация комиссиясига илмий даражадан ажратиш бўйича ариза ёзганини билдирган.