«Ит ҳураверади, карвон ўтаверади» — Балиқчининг мэри дарахтларнинг қирқилишига ижтимоий тармоқ орқали жавоб берди. Мэрия уни «учинчи томон бузганини» билдирди

627
Балиқчининг мэри Алмаз Мамбетов/Turmush

Иссиқкўлдаги Балиқчи шаҳрининг мэри Алмаз Мамбетов ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунованинг фейсбук саҳифасида «ит ҳурар, карвон ўтар» деган фикр ёзди. Бундай ёзиш орқали Мамбетов Балиқчида дов-дарахтларнинг кесилишидан ғазабланганларга муносабат билдирган.

«Алмаз Мамбетов зўрға тошлоқ шаҳарда ўсаётган Балиқчининг юзидан барча дарахтларни қийишга қарор қилганми? “Қирғизистоннинг 40 йиллиги” кўчаси дарахтлар ҳисбидан кенгайтирилмоқда, дарахтларни ўз вақтида ўқувчилар шамбаликка чиқиб парваришлашган эди», — деб ёзган Ошурахунова.

Мамбетовнинг реакциясидан кейин ҳуқуқ ҳимоячиси «ит хурар, карвон ўтар» деган фикр мэрнинг пасмий жавоби бўлиб-бўлмаганини сўраганда Балиқчининг раҳбари «ҳа деб ҳисоблайверинг» деб жавоб ёзган.

Мамбетовнинг ёзган фикрининг скриншоти. Ҳозир у ҳуқуқ ҳимоячисининг постидан ўчиб кетган.

Бир неча соат ўтгандан кейин Мамбетовнинг фикри Ошурахунованинг постидан ўчиб кетган. Кўп ўтмай Балиқчи мэрияси билдиришича, шаҳар раҳбарининг фейсбукдаги саҳифасини «учинчи томонлар бузиб киришган».

«Дарахтларнинг қийилиши бўйича ёзилган барча билдирувлар ва фикрлар фейк бўлиб ҳисобланади! Манфаатдор учинчи томоннинг провакациясига учмаслигингизни илтимос қиламиз!» — деб ёзган мэрия.

Мэриянинг матбуот котиби Миргул Жансеркеева фейсбукдаги мэрнинг саҳифасида ёзилган фикрларни кўриши билан шаҳар етакчисига билдирганини «Клооп»нинг журналистига маълум қилди.

«Мэр менга бундай ёзмаганини айтди. Унинг айтишича, саҳифасини бузиб киришган. […] Ҳозир у меҳнат таътилида. У ишга қайтиши билан кечирим сўраш бўйича сўзлашиб кўрамиз», — деди матбуот котиби.

У Ошурахунованинг постидаги Мамбетовнинг фикрларини ким ўчирганини ва мэр ўз саҳифасини ўзи қайта қўлига олгани олмаганини билмаслигини қўшимча қилди.

Динара Ошурахунова ўзи Мамбетов билан судлашмаганини билдирди. «Агарда Мамбетовнинг саҳифасини бузиб киришмаган бўлса, у ҳолда бу билан уни хизматга қўйганлар ишлашсин», — деди у.

Бу Мамбетов билан боғлиқ бўлган биринчи жанжал эмас. Ўтган йили ижтимоий саҳифада у ва Балиқчининг собиқ мэри Сатибек Шамшудинов билан бўлган суҳбат тарқаб кетган.

Шамшудинов мэр шаҳар кенгашининг қошида ҳисобот беришини талаб қилгани учун Мамбетов суҳбат давомида уни бир неча марта таҳдид қилган. Ўша вақтда воқеа Мамбетовга 2000 сом жарима солиш билан тугаган.

                                                                          Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева