Сапар Исаков МХДК томонидан шантаж бўлаётганидан шикоят қилди. Махсус хизмат барини инкор қилди

647

Қирғизистоннинг премьер министри Сапар Исаков Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) тарафидан шантажга учраганини текшириш учун Бош прокуратурага мурожаат қилган. Исаковнинг айтишича, агар у адвокати Нурбек Токтакунов билан ишлашни тўхтатмаса, экс-премьерга қарши жиноят ишини очамиз деб қўрқитишган.

Исаковнинг мурожаати ҳақида унинг адвокати Нурбек Токтакуновнинг фейсбукда эълон қилган постдан маълум бўлган.

Матнда ёзилганидек, 13-июль куни Исаковнинг ишини олиб борган терговчи Кубанич Сабиров уни СИЗОдан ўзининг кабинетига чақирган. Йўлда собиқ пермьерни МХДКнинг Илим исмли ходими хамрох бўлиб борган. Улар Сабировнинг кабинетига келгандан кейин, Исаков ва Илимни ёлғиз қолдириб Сабиров хонадан чиқиб кетган.

«Илим менга адвокатим Токтакунов Нурбекнинг хизматидан воз кечишимни таклиф қилиб, акс ҳолда, “Викиликс”нинг сайтида эски маълумотлар асосида менга қарши яна бир жиноят иши очишини айтган», — деб Исаков ўзининг аризасида ёзган.

У МХДК ходимларининг таклифини рад этиб, Токтакуновга бу ҳақда жамоатчиликка хабар беришни топширган.

МХДКнинг матбуот котиб  экс-премьернинг шикояти «мудҳиш ёлғон» ва «арзон пиар» деб билдирди.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати Исаковнинг шикоятини «ўрганишга олганини» «Клооп»нинг  журналистларига айтишди.

МХДК Исаковни 5-июнда Бишкек Иссиқлик электр марказини модернизация қилиш иши билан алоқадор коррупцияда айблаб, қамоққа олган.