Кун сурати: Президент Сооронбай Жээнбеков ўзининг биринчи таътилида

673
Президент ўзининг биринчи расмий таътилини Иссиқкўл соҳилида ўтказмоқда. Сурат: Султан Досалиев

Президент Сооронбай Жээнбеков ҳафталик таътилини Иссиқкўлда ўтказди. Бу унинг президентликни бошлагандан бери биринчи расмий таътили.

Сооронбай Жээнбеков 2017 йилнинг октябрида сайловчилар овозининг ярмидан кўпини олиб Қирғизистон президентига айланган. Бу сайловда унинг асосий рақиби собиқ премьер-министр Омурбек Бабанов бўлган эди.

Жээнбеков президентлик мақомига 2011 йилдан Қирғизистон президенти бўлган Алмазбек Атамбаевнинг ўрнига келди. Гарчи уни Атамбаевнинг сафдоши деб аташганига қарамай, сиёсатчиларнинг ўзаро муносабати 2018 йилда бузилган.

2018 йил бошидан Атамбаевнинг барча кадрлари ишдан бўшатилган, собиқ президентнинг яқин сафдоши бўлган бир қанча нуфузли амалдорларга қарши эса жиноий ишлар очилган.

Шу шаклда Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов ва Кубаничбек Кулматов, шунингдек собиқ премьер Сапар Исаков ишдан бўшатилган ҳамда ортидан қўлга олинган.