Элликка яқин прокуратура ходими «ишда йўл қўйган хатолари» учун жазоланди

547
Қирғизистоннинг Бош прокурори Откурбек Жамшитов

Бош прокурор Откурбек Жамшитов прокуратуранинг 49 ходимини жавобгарликка тортиб, уларнинг ярми хизмат лавозимидан туширилди.

Прокуратура ходимларига нисбатан жазоБош прокуратура коллегиясининг хулосаси бўйича қўлланилган. Унда прокуратура ходимларининг 2018 йилнинг биринчи ярмида бажарган ишининг самаралилиги ўрганилган.

Жазонинг расмий изоҳи қуйидагича: «ишда йўл қўйган жиддий хатолар» ҳамда «Хавфсизлик кенгашининг қарорларини тегишли даражада бажармаганлик».

Прокуратура ходимлари қандай жазо олишган?

  • 12 киши хизмат лавозимидан туширилган;
  • 9 киши хизмат ўрнига тўла лойиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантириш олган;
  • 9 ходимга қаттиқ ҳайфсан эълон қилинган;
  • 8 ходим ҳайфсан олган;
  • 11 ходим огоҳлантириш олган.

Жамшитов бош прокурор лавозимида ишлагандан бери биринчи марта жиддий жавобгарликка тортмоқда. Жамшитов бош прокуратурага 26-апрелда собиқ президент тайинлаган Индира Жолдубаеванинг ўрнига келган.

Бошида президент Сороонбай Жээнбеков турган Хафсизлик Кенгаши февралда коррупцияга қарши аёвсиз кураш эълон қилган. Бу йиғинда президент деярлик барча куч ҳамда назорат органларининг бесамар иш учун танқид қилган.

Жээнбеков ўшанда Бош прокуратурани коррупция билан етарли даражада курашмаганлиги учун айблаган. Сабаби давлат органлари ўзларининг ишини келишишмайди.

У 2016 йилга кўра статистикани мисол келтирган. Унинг айтишича, прокуратура саккиз мингдан ортиқ текширувлар ўтказиб, унинг 8 фоизи бўйичагина жиноят иши қўзғалган.