Суракматов Бишкек мэри бўлди

588
Бишкек шаҳрининг янги мэри Азиз Суракматов. «Клооп» учун Айдай Эркебаеванинг сурати

Бишкек шаҳар кенгаши (БШК) Азиз Суракматовни мэр қилиб тайинлади. Унга 43 депутат овоз бериб, бир киши қарши бўлган.

Бу сайловда муқобил номзод йўқ, чунки мазкур хизматга Суракматовдан бошқа талабгор бўлмаган.

Суракматов Бишкек шаҳар кенгашининг кўпчилик коалицияси тарафидан таклиф қилиниб, муҳолифат фракциялар ўзларининг номзодларини кўрсатишмаган.

Сайлов вақтида Бишкек шаҳар мэрияси олдида 20га яқин фуқаровий фаоллар иштирокида митинг зтди. Улар шаҳар кенгашининг тарқашини ва тўғридан-тўғри сайлов ўтказилишини талаб қилишди.

Сайлов қандай ўтди?

Бишкек шаҳар кенгашида ўтган сайловдан жонли эфир

Амалдорлар Суракматовнинг дастурини тингламай, дарҳол овоз беришга штишди. Унгача номзод депутатлар олдида биринчи навбатда бир неча муаммони хал қилишини ваъда берган:

  • Бишкекнинг йўлларини таъмирлаш ишларини якунлаш;
  • Аҳолини ташувчи автомобиллар муаммосини хал қилиш;
  • Янги 35-50 минг кўчат экиш;
  • Магистраль йўлларни ёруғлантириш ва шаҳар четини кўкаламзорлаштириш;
  • Қирғиз тилидаги ўқув қуролларининг етишмовчилигини бартараф қилиш;
  • Шаҳар поликлиникаларини техника билан жиҳозлаш;
  • Бир-бирини такрорловчи шаҳар стуруктураларини қисқартириш.
Овозларни санаш жараёни «Клооп» учун Айдай Эркебаеванинг сурати

Сайловдан кейин Суракматов БСК амалдорлари ва танлов комиссиясига миннатдорчилик билдирди.

«Мен юкланган масъулиятни тушуниб турибман ва менга бўлган умидни оқлашга харакат қиламан. Шаҳарнинг яхшиланишига, тозаланишига қўлимдан келганини қиламан. [...] Аввал бошланган ишларни давом эттирамиз, яна ҳам ривожлантиришга харакат қиламиз. Бюджет даромадини кўпайтириб, иқтисодни ўстирамиз», — деди у.

Интригасиз

Бишкек мэрини сайлаш шаҳарликлар шаҳар етакчисини ўзлари танлаши керакми деган муҳокамалар билан ўтди. Ҳозирги ишлаётган Қирғизистоннинг қонуни бўйича, мэрни шаҳар кенгаши сайлайди.

Фуқаровий фаоллар тўғридан тўғри сайлов ўтказилишини талаб қилиб, Суракматовни рўйхатдан чиқариў тўғрисида сайлов комиссиясига аризаларни жўнатишган. Лекин уларнинг талаблари қондирилмаган.

Калича Умуралиеванинг айтишича, амалдорлар фуқаролар ҳукуматга холис қарамаган, нолойиқ мэрни танлаб қўяди деб қўрқишгани учун тўғридан тўғри салов ўтказишмайди.

Бу ҳақда парламентнинг депутати  Кенжебек Бокоев ҳам фикр билидириб, Ўш ва Бишкек шаҳридаги сайловларда номзодларни сайловчиларига дастурларини таклиф қилмаганликлари учун танқидга олган.

БСК раиси Алмаз Кененбаевнинг айтишича, Қирғизистонда барқарор иқтисод бўлганда тўғридан тўғри сайлов ўтказиш мумкин.

«Шаҳарни ривожлантиришга маблағ етарсиз. Маъмурий солиқларнинг 50 фоизини шаҳар учун қолдириш керак», — деб «Азаттык» Кененбаевни сўзидан иқтибос келтирган.

Аввал Кененбаев коалиция нима учун Суракматовни қурилиш бизнесига алоқаси борлигига қарамай мэрликка таклиф қилганини Бишкек Бош архитектура ва БСКда иш тажрибаси борлиги билан тушунтирди.

Қурулиш билан алоқа

Суракматов собиқ президент Курманбек Бакиевнинг даврида парламентнинг депутати ва БСКнинг раиси бўлган. Бир неча қурулиш компаниялари билан алоқадор.

Унинг ўғли ва опаси қурилиш билан боғлиқ «Елизавета», «Столица Строй», «Самолёт» ҳамда «Юрист Риэлт Строй» компанияларига эгалик қилишади.

Мазкур тўрт ишхонанинг асосийси «Елизавета» Бишкекда бир қатор кўп қаватли уйларни ҳамда бизнес марказларни қурган. Ҳозирги вақтда ҳам бир бинони қурмоқда.

Фуқаровий фаоллар бу ерда манфаатлар тўқнашувини кўришмоқда: шаҳарнинг мэри қурилиш компанияларнинг эгаси бўлиб қолмоқда.

«Биринчи галда Суракматов — қурувчи. Қурувчига эса рухсат қоғоз билан ер керак. Бу ҳужжатларни ким беради? Албатта, мэр. Мэр барча рухсат қоғозларини, ерни ва шаҳарнинг аниқ режалаштириш лойиҳасига буюртма беради», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси Умуралиева.

Суракматовнинг танқидчиларидан бири — бу парламентнинг депутати Жанар Акаев.  У ҳам мэрлик хизматига қурулиш компанияларига боғлиқ номзодни чиқариш яхши эмас деб гумон қилган.

Суракматов бу ишхоналар билан алоқаси борлигини тасдиқлаб, лекин мэрлик хизматида қандай қилиб манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳақида ўйлашини билдирди.

                                                                             Ҳаммуаллиф: Элдияр Арыкбаев